Гул асали — фойдали хусусиятлари, турлари ва қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Асал ананавий тарзда табиатдан олиниш манбсига кўра икки гуруҳга бўлинади — ўсимлик гулидан олинган асал ва ўсимлик шираси асали. Шира асали ўсимлик барглари ва поясидаги шира безларидан ажраладиган шира асосида бўлса, гул асали ўсимлик гулида ҳосил бўладиган нектардан олинади. Гул асали ҳам иккига монофлор — бир хил гуллардан йиғилган асал ва полифлор — турли хил гуллардан йиғилган асалга бўлинади. Гулдан олинган асал ҳам ўсимлик турига қараб беда, янтоқ, кунгабоқар ва бошқаларга ажратилади. Асал ўзиниг таъми, ҳиди рангига қараб, шунингдек қайси фаслда қандай ўсимликдан йиғилганлигига ва жойи (ўрмон, тоғ, водий)га қараб ҳам фарқланади. Мисол учун тоғ асали турли доривор ўсимликлардан йиғилади ва ўзига ҳос шифобахш хусусиятига эга.

Гул асали деярли ҳар доим сариқ — ёрқин рангда бўлади. Таркибига қараб тиниқ ёки аксинча бўлиши мумкин. Агар асал қорамтир тўқ рангга яқин бўлса демак асал таркибида шира асали мавжуд ва бу асалнинг таъмига тасир қилиши мумкин, аммо фоидали хусусиятига ҳеч қандай тасири йўқ.

Ҳиди жихатидан гул асали жуда ҳушбўй, ўсимликларга хос енгил бўйи билан ажралиб туради. Уни чойга қўшиб ичиш яхши лекин сутга аралашганда унчалик мазали эмас.

Суюқ ҳолатда гул асали анчагина чузилувчан ёпишқоқ мустаҳкамликка эга. Кристалланган ҳолида эса ёруқ рангли анча қалин лекин тарқоқ вазнга эга булади.

Фоидали хусусиятлари жуда кенг бўлган гул асалидан турли ҳил касалликларни даволашда қадимдан фоидаланиб келинган. Абу Али Ибн Сино ўз асарларида асалнинг малҳамлик, даволовчи ва бошқа хусусиятлари ҳақида жуда кўп такрорлаган.

Чуқур ўрганишлардан маълум буладики гул асалининг мақсадга мувофиқ даволовчи тасири унинг қайси ўсимликлардан еғилганлигига қараб танланади. Мисол:

Салбия (шалфей) гулидан еғилган асал ананавий равишда тери касалликларини даволашда;
Мойчечак (ромашка) — кучли яллиғланишга қарши;
Ёронгул (герани) — подагра, буйрак, ошқозон ва тананинг бел қисмидаги бошқа оғриқларга;
Чабретс (тимян) — кучли сийдик ҳайдовчи, терлатувчи хусусиятларга эга.
Гул асалининг таркиби витаминлар, минераллар, аминокислоталар ва ферментларга жуда бой. Булар гул асалини истемол қилган кишида қуйидаги фоидаларни беради: иммунитетни кўтаради, куч қувват бахш этади, асаб касалликларини даволайди, ортиқча ҳаяжонланиш, уйқусизлик ва бетоқатсизлик кабиларга ижобий фоида беради, бактерияларга қарши курашувчанлик хусисятига эга ва яраларни яхши даволайди, нафас олиш ва овқат хазм қилиш тизимларидаги яллиғланишни даволайди, артериал қон босимини нормаллаштиради ва липидлар алмашинувига яхши таъсир қилади.
Таркибида таъбий антибиётиклар мавжудлиги сабабли юқумли касалликларга қарши энг яхши восита ҳисобланиб саратонга қарши курашувчи хусусиятга эга ва саратон касаллигининг даволашни бошланғич босқичида яхши фоида беради.
Шуни унитмаслик керакки гул асали кучли аллергия қўзғаши мумкин. Шунинг учун уни эҳтиёт бўлиб истемол қилиш керак. Агар истемолчида гул чангига аллергия мавжуд бўлса билинки хар ҳил асал турли даражада аллергия қузғаш хусусиятига эга ва шундан келиб чиққан ҳолда сиз ўзинггизга тўғри келадиган асални топишинггиз мумкин.