Гўштдор зотли молларни бўрдоқилаш.

Похожее изображение

Эркак бузоклар 6-8 ойлигида онасидан ажратилгандан сўнг, бўрдоқичилик майдончаларига берилади ва гўштга парвариш килинади. Гўштга бокишнинг икки хил технологик тизимини қўллаш мумкин. Биринчи тизимда букачалар 7-8 ойлигиданок жадаллаштирилган бўрдокилашга қўйилади. Юқори қувватли рацион новвослар вазнини 15-16 ойлигида 420-450 килограммга етказади. Бундай бўрдоқилашга кўпинча вазни
200 кг ва ундан юқори бўлган 7-8 ойлик бузоклар қўйилади. Бўрдоқилаш даврида молларнинг ўртача кунлик семириши 1000 грамм атрофида мўлжалланади. Иккинчи технологик тизимда 6-8 ойлик бузоклар ўрта меъёрдаги парваришга қўйилади. Бу, асосан, киш ойларига тўғри келиб, молларнинг ўртача кунлик ўсиш даражаси 600-700 граммни ташкил этади. Сўнгра улар 5-6 ой жадал бўрдоқиланади ва 18-20 ойлигида      440-480 килограмм вазнда гўштга топширилади. Йирик зотли гўштдор молларнинг вазни бу пайтда
500-550 килограммга етиши мумкин. Келтирилган технологик тизимларда моллар учун рационлар тузишда 9 ойлик ва ундан юкори булган зотли букачаларни гўшт учун парваришлашдаги озиклантириш
меъёрларидан фойдаланилади ва 22 та кўрсаткич бўйича баланслаштирилади.
Молларни парваришлаш ва бўрдокллашда донли сенаш ва озика аралашмалари билан озиклантириш яхши натижа беради. Сутдан ажратилган бузоклар учун куйидаги тўлиқ рационли озиқа аралашмасини тавсия этиш мумкин: сомон — 30 %, донли сенаш — 30-40 %, концентратлар — 30-38 % ва минерал қўшимчалар —  1-2%. Аралашманингтўйимлилиги 0,50-0,55 озика бирлигини ташкил килади. Бу озикалардан 9-1.1 ойгача бўлган новвосларга 10-12 килограмм, 12-13 ойликларига 14-15 килограммдан берилади. Жадал бўрдокилаш даврида (5-6 ой) озика аралашмаси таркибидаги сомон 10 %гача камайтирилиб, унинг ўрнини концентратлар эгаллайди. Натижада бир килограмм аралашманинг тўйимлилик даражаси 0,75 озиқа бирлигини ташкил этади. Маълумки, донли. сенажнинг тўйимлилик даражаси 0,40-0,42 озика бирлигига тенг.    Маълумот кўчирилса манба: http://tadbirkor-fermer.uz деб кўрсатилиши шарт                                                    Қиш ойларидаги рацион таркиби қуйидагича бўлиши мумкин: дағал озиқалар — 40-45%, ширали — 30-40% ва концентратлар — 15-20%. Ёз ойларида яйлов ўтлари ва хаслари таналар учун асосий озика хисобланади. Ўтлар куриб, тўйимлиги пасайганда қўшимча озиқа берилади.