Гўзал ва бетакрор товуслар

Товуслар- Товуқсимонлар туркуми, қирғовуллар оиласига мансуб қушлар уруғи. 2 тури бор.

Оддий Товус танасининг узунлиги 100-125 см, думу 1,5 смгача. Оғирлиги 4-4,5 кг. Боши, бўйни ва кўкрагининг бир қисми яшил, орқаси кўк, танасининг ости қора. Ҳиндистон ва Шри Ланкада тарқалган. Ўрионнинг бутазор қисмини ҳуш кўради.Уясини ерда чуқурча шаклида ясайди. 4-7 та тухум қўйиб, урғочиси 30 кун босади.

Яшил қанотли Товус Ҳиндихитой ва Индонезияда тарқалган. Бутазорлар, дарё қирғоқлари ва бошқа ерларда яшайди. Товуслар ҳашорат, ўсимлик ва майда умуртқалилар билан озиқланади. Гўшти мазали. Оддий Товус тутқунликда яхши кўпаяди. Товус товуқсимонларнинг йирик,чиройли ва жозибадор шаклларидан; хайвонот боғларида боқилади.

 

Похожее изображениеТовуслар уй шароитида

Товус патлари қадим вақтлардан инсонни жалб қилиб келган. Ўрта аср рицарлари товус патларидан шлем ва шляпаларини безаш мақсадида фойдаланишган, қизлар патлардан безак сифатида фойдаланишган. Катта зиёфатларда дастурхонга қовурилган товус гўштини чиройли ва гўзал патлари билан бирга узатилган (товус гўшти мазали хисобланмаса ҳам ушбу урф-одат XVI асргача сақланиб келган) ва француз рицарлари унинг устида қасамёд қабул қилишган.

XV асрда Америка ихтиро қилиниб, куркалар аста-секин товусларни сиқиб чиқармагунча Европадаги бадавлат овқат шинавандаларини нафсини қониқтириш учун товусларни боқиш анъанаси давом этиб келган. Қадимда товус тухумлари ҳам овқатга ишлатилган.

XX аср бошларида товуслар ҳовли, парк ва томошабоғларни безатиш мақсадида камдан кам боқилган, чунки уларнинг ёқимсиз миёвлаш овозлари ва боғга келтирадиган зарарлари унинг сиройли кўриниши орқали оладиган лаззатланишни боса олмайди деб ҳисобланган. Ҳозирги вақтда улар кўпинча декоратив қуш сифатида боқилади.

Табиатдаги ҳаёти

Товусларни барча турлари тропик ўрмонларда ва бамбукли чангалзорларда ва албатта сув бўлган жойларда яшаб келган.

Оддий товус Бутазорли ўрмонлар, айниқса сув ва ўтзор қияликлари мавжуд бўлган бутазорлар уларнинг севимли жойлари ҳисобланади. Кечаси тунаш учун баланд дарахтлари мавжуд бўлган плантацияларда (махсус қишлоқ хўжалик экинлари экиладиган майдон) ҳам жойлашишган. Табиатда товуслар янги униб чиққан бошоқли ўсимликлар, пишиб етилган реза мева ва дарахт меваларини кўп миқдорда ейди. Товуслар илон ва майда кемирувчиларни ҳам тутиб ейишади.

Товуслар маҳаллий ҳудуднинг географик жойлашувига қараб турли муддатларда кўпайиши мумкин. Ҳиндистон жанубида уялаш мавсуми ёғингарчилик даврининг охирига келиб бошланса, шимолда апрель ойидан июль ойигача давом этади. Нарлари тахминан 1 га бўлган уя ҳудудини қўриқлайди, модалари эса бу чегарани тан олишмайди. Товусларнинг жуфтлашиш мавсуми бошланишига асос бўлиб нарларини сайраб макиёнларини чақириши бўлади. Жуфтлик жуфтлашиб бўлгандан кейин тарқалиб кетади, нарлари тухум босишда ва жўжаларни тарбиялашда иштирок этишмайди. Нарлари 3-5 бош макиёнлар билан жуфтлашади.

Уяни макиёни ерни озгина чуқур қилиб, устига қуруқ ўтлар ва барглар ташлаб қуради. Қуш босиб ётган тухумлар 4-7 донагача бўлади.

Товусларни парвариш қилиш 

Товуслар акклиматизацияни енгил ўтказади, боқиш шароитларига қаноатли, ёғингарчиликка ва совуққа чидамли. Жанубда улар қишда ҳам, ёзда ҳам кечалари дарахт ёки қшноқ устида очиқ ҳавода ухлайверади. Фақат алоҳида совуқ бўлган қиш мавсумида товуслар иссиқ саройларда боқилади, лекн қишда ҳам кундузи қушларни сайрга чиқариб туриш керак.

Вольер-парранда сақлаш учун атрофи ўралган майдонча

Товуслар тутқинликда одатда вольерларда ушланади. Вольер уч томонидан металл тўр билан тортилган ёғоч ёки металл каркасдан иборат бўлади. Тўртинчи томондан тахталик сарой туташган бўлади. Вольер тепаси тўр ёки қушларни ёғингарчиликдан сақлаш учун том билан ёпилади.

Вольерни тури ва ўлсами товусларни қайси мақсадда боқилиши ва уларнинг сонига боғлиқ. Вольерга жойлаштириш меъёри унинг шакли ва ўлчамига боғлиқ. Бир бош товусга талаб этиладиган майдон тахминан 2 м²дан кам бўлмаслиги лозим. Ҳар бир оила учун алоҳида бўлим (секция) ёки вольер бўлиши керак. Товуслар гала ёки жуфт-жуфт ушланади. Вольерни ўлчами 4х6 м ва баландлиги 3 м бўлса йил давомида бир нечта товусларни боқиш мумкин. Айрим ҳолларда жуфтликлар учун бўлимларга бўлинади. Ёш қушлар катталаридан алоҳида ушланади. Ёзда товуслар гуруҳда ушлаш мумкин.

Қирғовул вольери бошқа қурилиш бино ва иншоотларидан керакли масофада бўлиши керак, олд томони керакли миқдорда қуёш нурлари тушиши учун жанубга ёки шарққа қараган бўлиши керак.

Вольерни қуруқ, ер қумли, ер ости сува чуқур бўлган ерда қуриш мақсадга мувофиқ бўлади. Агар вольер ўрнатилаётган жойининг ери тупроқлм бўлса, унда унинг устки қисмини (30-40 см қалинликда) ариқ қуми ёки майда шағал билан алмаштириш керак бўлади. Ерни юқори қисмини олиб ташлангандан кейин 2 см қалинликда сўнгдирилган эски охак сепилса маъқул бўлади.

Маълумот кўчирилса манба: http://tadbirkor-fermer.uz деб кўрсатилиши шарт.