Ҳовузларни қуритиш ва сув қўйиш

Балиқчилик ҳовузларини дезинфекциялашдан ташқари уларни янада гўлароқ зарарсизлантириш учун остини қуёш ва шамол таъсирида қуритиш керак. Қишлаш ҳовузлари ба­лиқпар қишлаб чиқиши билан улардан бўшатилиб, баҳор- ги-ёзги мавсумга қуритилади, урчитиш ва семиртириш ҳав­залари куз ва қиш даврида сувсиз қолдирилади. Бўшатилган ҳовуз остининг тупроғи мусаффоланади, қуритилади (муз- латилади), унинг нордонлиги камаяди, бу лойли қатлам- ларнинг минераллашишига имкон яратади, тупроқ тузи- лишини яхшилаб, унумдорлигини оширади, шунингдек балиқларнинг турли зараркунандалари ва паразитларнинг қирилишини таъминлайди. Мунтазам тарзда (ёз бўйи камида 3 марта) ҳар бир ҳовуздаги ўсимликларни ўриб, чиқариб ташлаш даркор, шунинг­дек узлуксиз тарзда ҳавзанинг ости балчиқланишига қарши курашиш керак бўлади. Агар балиқларнинг юқумли ёки инвазион (содда ҳайвон ва гижжалар тарқатадиган) касал­ликлар пайдо бўлса, ветеринария назорати вакилининг кўрсатмаси билан барча балиқчилик ҳовузлари бутун ёз ва қиш давомида сувсиз қолдирилади, ҳовуз остига хашаки нўхат ёки сули экилади, шунингдек сабзавот-полиз экин­лари экишда фойдаланилади. Вақти-вақги билан (ҳар 5—6 йил балиқчиликда фойдаланилгандан кейин) қуритиш ба- лиқлар ҳеч касалланмаган хрвузларга нисбатан хам татбиқ эти б турилади.

Даволаш-профилактика ванналари

Бундай ванналар балиқларнинг айрим касалликларининг олдини олиш ёки бартараф этишда қўлланилади. Касаллик хусусиятидан, паразит турларидан ва балиқнинг ҳолатидан келиб чиқиб, уни турли таркибдаги ваннадан ўтказилади.Балиқларни 100 л намакобли ваннадан ўтказишда бир ма­ротаба да 20—30 кг гача чавоқ ёки бир йиллик карпларни за­рарсизлантириш мумкин. Ўша эрйтмадан 2—3 туркум балиқ­лар ўтказилгач, эритма янгиланади. Намакобли эритма ҳаро­рати 5—19° Сдан ошмаслиги керак. Бундай паст ҳароратда балиқ  паразитлардан халос бўла олмайди, ундан юқори да- ражадаги эритма балиқларнинг нобуд бўлишини келтириб чиқариши мумкин. Ванна учун тоза, қуруқ, ҳеч қандай қўшимчасиз туз керак бўлади. Ванна сифатида одатда 1,3х 0,8×0,6 м ўлчамдаги мустаҳкам ёғоч яшиклардан фойдала­нилади. Бундай ваннани брезентдан ёғоч каркасга маҳкам- лаб ясаш мумкин (металлдан қилинган резервуарлар оксид- ланиб қолади ва намакобли ванна учун ярамайди). Балиқлар ваннага тахтачалар ёки симтўрдан қилинган махсус зам- билда қелтирилиб жойлаштирилади. Балиқ намакобли сувда маълум вақг ушланиб, сўнг яна ўша замбилда чайиш сувига 1-2 соат қўйиб қўйилади; балиқларнинг жабраси ва териси бу ерда ифлосланган шиллиқлар ва қолган-қутган паразит- лардан фориғ бўлади, шундан сўнг балиқлар ҳовузга қўйиб юборилади.Қизилча касаллиги тарқалган балиқчилик хўжалигида ҳар йили баҳорда балиқларни қишлаш ҳовузларидан бўшатишда ва боқиш ҳовузларига ўтказишда кузда чавоқларни, эркак ва қолдириладиган балиқларни қишлаш ҳовузларига ўтка­зишда барчаси левомицетин эритмаси (300 мг антибиотик I л сувга аралаштирилади) солинган ваннада маълум вақг ушлаб гурилади. Таъкидлаш лозимки, левомицетин совуқ сувда жуда секин эрийди. Шунинг учун уни аввал 50-60° С ҳароратдаги иссиқ сувда яхшилаб аралаштирган ҳолда эри- тилади, шунданкейин ваннага қуйилади. Эритма 6—8° Сгача совигач, унга балиқлар жойланади (I л эритмага 15—20 та чавоқ ёки бир йиллик 20-30 г ли балиқлар). Балиқлар ушбу ваннада камида 5 соат ушлаб турилади. I л сувга 100 дан 500 мг гача қўйилган левомицетинли ванна балиқни, ҳатто уч сутка ушбу эригмада ушлаб турилганда ҳам унга зарарли таъсир кўрсатмайди. Шунинг учун балиқларни узоқ масо- фаларга ташишда идшдга левомицетин эритмали ҳовуз суви солинади. 7 соатдан кўпроқ вақт юриладиган масофага балиқ ташишда эритма бирикмаси I л сувга 150 мг дан ошмасли- ги керак.Левомицетин ўрнига хлорнитрин (I л сувга 50 мг) қўллаш мумкин. Бундай муолажа 6 соатдан 24 соатгача чўзилади. Хлорнитрин билан инъекция қилиш (ҳар бир балиққа 1—3 мг дан) янада яхшироқ натижа беради.