ХЎЖАЛИКЛАРДА МОЛЛАРГА КАНА ТУШУШИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ

Тейлиреоз касалликларини юқтирувчи каналар канна бўлмаган хўжаликлардаги молларга бу зараркунанда бошқа раёндан келтирилган молдан ўтиши мумкин. Бунда канна босган молгина касалланиб, қолмай балки у билан бир жойда боқилаётган жайдари моллар хам огърийди.
Шунинг учун согълом хўжаликларга канна босган молларни келтириш қатъий тақиқланади. Бошқа хўжаликлардан мол олиш зарур олиш бўлганида, мол келирилиши биланоқ уларни канага қарши дорилаш лозим.
Тейлиреоз касалликлари учраб турадиган хўжаликлардан келтирилган моллар 15 кунгача карантин қилинади. Сўнгра яхшилаб текшириб канага қарши икки марта дориланади. Шундан кейингина бундай моллар хўжалик подасига қўшилади.
Молларни приоплазмидоз касаллигини тарқатувчи зараркунандалардан сақлаш учун кана тарқалган хўжаликлардан мол келтириш чекланган бўлиши керак.
Тейлиреоз билан касалланган моллар узоқ вақт касалликни юқтириш мумкин, бу хусусият тейлиреоз касаллигига таълуқли, чунки, тейлиреоз касаллигининг қўзгъатувчиси тейлериа мол организмида узоқ йил сақланади.
Тейлиреоз ва франсаилиз касалликларининг қўзгъатувчилари эса кўпи билан бир йилгача сақланади. Шунинг учун касалликка мойил молларни жайдари моллардан алоҳида боқиш ва уларни доимо дорилаб туриш лозим
Кейинги вақтларда беринил препаратининг пироплазмоз касаллигига қарши юқимли пиропиазмидийлардан тозалаш чусусияти аниқланди. Шунинг учун моллар баранил ёки азидин припарати билан қўшича равишта дориланиши керак. Айрим хўжаликларда ҳатто раёнларда ҳам юқортда курсатилган тадбирлар натижасида тейлириоз, пироплазмоз, франсиллез касалликлари камайяпти.

«Сиперметрин» перепаратининг акарасид таъсирини ўрганиш
Жомбой тумани ветеренария бўлимининг маълумотлари шуни кўрсатаяптики, фермер хўжаликларидаги қорамоллар каналарга қарши Неосидол, Силибуш ёки Креолин перепаратларининг эримтмалари билан чўмилтирилар экан. Аммо бу перепаратларни ўз вақтида олишга маблагъ бўлмаганлииги сабабли, молларни чўмилтириш 35-40 кунга бир маротабага тўгъри келган, бу эса молларни каналардан сақлашга имкон бермаган ва кўп моллар касалланишига йўл қўйилган. Бундан ташқари бу перепаратларнинг нархи хам анча қиммат эди. Касал моллар Беренил ёки Азидин перепаратлари билан даволанганлар, шундай бўлса ҳам касаллик ўтказиб юборилдиб, даволанганлиги учун самарадорлиги паст бўлган, оқибатда касал молнинг ориқлаб кетиши ва мажбуран сўйилиши кўп бўлган, ўлим хам бўлиб турган.
Туманг бош ветврачининг таъкидлашича хама хўжаликлар қорамоллари орасида қон паразитор касалликлари орасида қон паразит касалликлари кенг тарқалган, чунки хўжаликларда ем-хашак учун ажратилган ер майдонлари оз бўлиб, озуқ етишмаслиги оқибатида хайвонларни нафақат иссиқ кунлари, балки қиш ойларида хам мол далага (пахта далаларига), канал-зовур атрофларига, ёзда гъалладан бўшаган майдонларга ҳайдаб боқилади., бу эса яйлов каналларининг узлуксиз мол билан богъланиншига олиб келади.

Туман бош ветврачи билан маслаҳатлашиб, «Жомбой» ширкат хўжалигида қорамолларни каналларни хужумдан сақлаш ва бунинг оқибатида келиб чиқадиган қон паразитар касалликлариниолдини олиш мақсадида Навоий химзаводжида ишлаб чиқарилган «Сиперметрин» перепаратини ишлатиб кўришни ва маъқул бўлса бошқа хўжаликларда хам ишлатишни режалаштирардик, чунки бу перепарат Неосидолга нисбатан беш баробар арзон эди. Бундан ташқари ҳамма вақт ҳам топилаверади.
Сиперметрин-тўқ қизил (қўнгъир) рангли суюқлик бўлиб, спесифик ҳидга эга, сувда эритилганда сут рангли суюқликка айланади. Перепаратнинг 1 мл бир литр сувда эритилиб, молларни чўмилтириш учун ишлатилади. Бу перепаратларнинг ҳашоратларга ва каналарга таъсир кучи Ўз ВИТИ лабаратория мудири, ветеренария фанлари доктори Хаитов В.Р. томонидан ўрганилган бўлиб, гўшт ва сут маҳсулотларига таъсир қилмайди. (согъишдан олдин сигир елинлари иссиқ сувда ювилади)
Бу эритмадан ёш молларга 1-1,5 литр, ката молларга эса 2-3 литр сарфланади. Молларни чўмилтиришда 10 литр хажмга эга бўлган гидропултдан фойдаландик.
Молларни иссиқ кунлари эрталаб, яйловга ҳайдашданолдин ёки кундузги дам олишдан кейин чўмилтирдик.
Молларни чўмилтирганда сепермитрин перепаратининг каналардан ташкари чивинлар, пашшалар ва битлар ҳам ўлади. Чўмилтирилган молларни сўйишга беш кун ўтгач руҳсат берилади, сигирларнинг сутлари эса шу куннинг ўзида ишлатилиши мумкин (чегараланмайди).
Керак бўлган Сеперметрин концентранти қуйидаги формула билан аниқланади:
 Маълумот кўчирилса манба: http://tadbirkor-fermer.uz деб ёзилсин.