Импорт сигирлар билан ишлашга доир тавсиялар

Подани кщпайтириш асослари ва бошларни танлаш 

Замонавий қора ола ва қизил ола Голштин-фриз зоти, дунёда энг маҳсулдор соғин сигир зоти ҳисобланади. Шу сабали, у сут-гўшт ва сут берадиган одатдаги зотли сигирлардан фарқ қиладиган боқиш ва сақлаш тизимларини талаб этади.

Ушбу зотли бузоқ ва ёш молларни боғламасдан сақлаш мақсадга мувофиқ, ғунажинларни экспорт қилувчи мамлакатларда, аксарият ҳолларда, улар боғланмаган ҳолда сақланади. Ёзда ҳайвонлар аксарият вақтни экиладиган яйловларда, қишда эса-кенг молхоналарда ўтказади. Шу сабабли импорт қилинган ғунажинлар импортчи мамлакатда ҳам худди шундай – боғланмаган ҳолда (карантин вақтида ҳам, ундан кейин ҳам) сақланиши лозим.

Боғланмаган ҳолда катта бўлган ҳайвонни қисқа муддатга бўлса ҳам боғлаб ушлаш мумкин эмас. Масалан, (1-2 хафталик ёшида) бузоқларни шохсизлантириш ва келажакда муаммоларнинг олдини олиш учин елиндан рудиментларни олиб ташлаш ҳам жуда муҳимдир. Агар шохсизлантириш ўз вақтида ўтказилган бўлмаса, шохларни олиб ташлаш ҳайвон балоғатга етгандан кейин ҳам, аммо йилнинг пашшалар бўлмаган мавсумида амалга оширилиши мумкин.

Ғунажинларни қочириш одатда уларнинг 13-15 ойлик даврида ўтказилади. Будаврга келиб ҳайвоннинг тирик вазни 350-400 кг.га етади. Аксарият ҳолларда қочириш сунъий йўл билан амалга оширилади. Қочириш тўғрисида маълумот доим ҳайвоннинг келиб чиқиш сертификатида кўрсатилади.

Ғунажинлар вазни сотилиш вақтида, уларнинг бўғозлик муддати ва ёшига қараб, одатда 400-500 кг бўлади. Туғдириш вақтида хайвонлар вазни 600 кг.га етади.

Ҳайвонларни танлаш, карантин тадбирлдарини амалга ошириш (қон олиш, вакцинация қилиш ва ҳ.к.), шундан сўнг транспортда ташиш ғунажинлар учун жиддий стресс ҳисобланади. Харидор фермасига етиб келган пайтгача ҳайвонлар 30-40 кг вазнни йўқотиши мумкин, бунда транспортда  ташиш жараёни уларнинг жисмоний аҳволини анча заифлаштиради. Сигирларни ташиш шароитлари қулайлигига, ўтлаш учун мунтазам равишда тўхталишига, йўлда мўл овқат ва сув берилишига қарамай, транспортда ташиш вақтида ҳайвонлар жароҳатланиши, ҳатто ҳомила тушиши юз бериши мумкин. Ғунажинлар янги жойга келган заҳоти уларга энг қулай сақлаш шароитларини таъминлашга ҳаракат қилиш лозим. Ташиш ҳайвонлар учун жиддий жисмоний зўриқиш ҳисобланади, шу сабабли ғунажинлар янги келтирилгандан сўнг дастлабки кунлар давомида мушак оғриғини ҳис қилишлари, шунингдек иштаҳасизликдан қийналишлари мумкин. Юқорида айтилганлар натижасида импорт қилинган сигирларда биринчи сут бериш даврида сут маҳсулдорлиги ўртача кўрсаткичлари экспортчи мамлакатдаги шунга ўхшаш кўрсаткичлардан бироз паст бўлиши мумкин. Аммо иккинчи сут бериш даври кўрсаткичлари, сақлаш ва боқиш шароитлари оптимал бўўлган ҳолда, зотли сигирларни етказиб берган мамлакатда эришиладиган кўрсаткичларга ўхшаш бўлиши лозим.

Карантин вақтида ҳайвонларни жойлаштириш 

Ҳайвонлар эндигина қуриб битказилган фермага келитирилган ҳолда, уларни бўш молхоналарда жойлаштирадилар, бу ерда ҳайвонлар карантин тугаганидан кейин ҳам сақланади.

Ғунажинларни дам олиш учун боксларда ёки чуқур тўшамда сайлаш ҳайвонларни сақлашнинг энг оптимал шакллари ҳисобланади.

Агар карантин учун эски хоналар ёки бостирма ишлатилса, ҳайвонлар учун қулай шароитлар, дам олиш ва ҳаракат қилиш учун етарли бўш жойини таъминлаш айниқса муҳимдир. Хар бир ғунажинга озиқа столи узунлигининг камида 0.75 м ва дам олиш учун камида 6.5м2 майдон келиши керак. Бу даврда қуруқ ва тоза, имкон бўлса, бўғдой похолидан тўшам ҳайвонлар дам оладиган жой учун энг яхши тўшам ҳисобланади.

Ҳайвонларни карантин вақтида боқиш

Асосий кўрсаткич -ҳайвонларнинг жисмоний ҳолати: учта қовурға чизиғи эффекти 0 кундан 4 кунгача 

Келтирилгандан сўнг дастлабки тўрт кун давомида ҳайвонларни сифатли қуруқ беда ёки яйлов пичани билан боқиш, тоза сув билан суғориш керак. Пичанни ҳайвонларга истаганича бериш, охурни кунига 2-3 маротаба тўлдириш керак. Бир бошга ҳисобланган пичан миқдори бу даврда кунига 8-10 кг ни ташкил этади.

5 кундан 10 кунгача

Бешинчи кундан майдаланмаган сифатли беда ёки яйлов пичанини истаганча беришни давом эттириб, 8 кг маккажўхори силоси, 12 кг сенаж ва 1-1,5 кг концентрат озиқа (ғалла аралашмаси)дан иборат озиқа аралашмаси беришни бошлаш лозим.

10 кундан туғдиришшга уч хафта қолгунча

10- кундан 8 кг маккажўхори силоси, 12 кг сенаж ва 2 кг концентрат озиқа (ғалла аралашмаси) витамин ва минерал қўшилмалардан иборат озиқа аралашмаси билан аралаштирилган 5-6 кг майдаланган пичан (бир бош ҳисобига ) беришни бошлаш лозим.

Туғдиришга 3 ҳафта қолганда Учта қовурға чизиғи устидан кундалик назорат

Бу даврда 5-6 кг майдаланган яйлов пичани 8 кг маккажўхори силоси, 12 кг сенаж ва 3-4кг концентрат озиқа (ғалла аралашмаси) дан иборат (яъни олдинги даврдагидан 2 баравар кўп!) озиқа аралашмаси билан аралаштириб берилади.

Ҳайвонлар олдида майдаланган пичан доим бўлиши керак ва унинг таркибида майдаланган сомон бир бош хисобига 2 кг киритилган бўлиши зарур. Пичан катта қорин ривожланиши ва фаолият кўрсатишига ижобий таъсир кўрсатади.

Туғдиришдан 2 ой олдин озиқа учун таркибида кальций моддаси миқдори юқори бўлган дуккакли ўсимликларидан фақат озиқа аралашмасига анион тузи қўшилган тақдирда фойдаланиш мумкин. Одатда концентратланган озиқа учун ( харидор имкониятларига қараб) қуйидаги ўсимликлар дони ишлатилади: буғдой, маккажўхори, соя, кунгабоқар ёки рапс шроти. Бундан ташқари, ғалла қоришмасига 150-250 г премикс (витаминли ва минерал қўшилмалар)солинади.

Ҳайвонларнинг жисмоний ҳолати (уларнинг семизлиги) туғдириш давригача ўзгармаслиги жуда муҳим. Ғунажинлар ориқ ҳам, семиз ҳам бўлмасликлари керак; уч қовурға чизиғи аниқ кўриниб туриши кеерак. Туғдириўдан олдинги даврда витаминлар ва минераллар билан бойитилган тузни ялаш учун бериш тавсия этилади. Аммо туз ортиқча миқдорда берилиши елин шишига олиб келиши мумкинлигини ёдда сақлаш керак. Бир бош сигир бир кунда истеъмол қиладиган туз миқдори 20-25 граммдан ошмаслиги лозим.

Бўғозлик муддатига қараб ҳайвонларни гуруҳларга бўлишни улар фермага келтирилганидан кейин орадан икки хафта ўтгач амалга ошириш тавсия этилади. Шу даврдан бошлаб ҳар бир гуруҳ тегишли озиқа аралашмасини олади, унинг таркиби кутилаётган туғдириш муддатига боғлиқ бўлади. Туғдиришдан 3 ҳафта олдин ғунажинларга улар туққандан кейинги даврда оладиган озиқа аралашмасини беришга киришилиши лозим. Шундай қилиб, катта қоринда озиқани яхши ўзлаштириш учун зарур микрофлора (миқдор ва сифат бўйича) шаклланади.

Ҳайвонларнинг жисмоний аҳволини доимо назорат қилиш керак. Зарур ҳолда рационга ўзгартиришлар киритиш мумкин. Бунда ортиқча озиқа истеъмол қилган ҳайвонни туғдириш қийин кечишини ёдда сақлаш керак.Тирик вазни меъёрдан ортиқ бўлган ҳайвонлар моддалар алмашинуви бузилиши юзага келишига, йўлдош чиқиши қийинлашувига, бачадон яллиғланишига, шол касаллиги пайдо бўлишига, туққандан кейин тана вазни кескин пасайиши (орқалашиш)га мойил бўлиши мумкин.

Суғориш 

Ичимлик суви-сигир учун энг муҳим «озиқ». Сигир истеъмол қиладиган сув миқдори ҳайвонлар еган қуруқ моддадан 5 карра кўп бўлиши керак. Яъни 20 кг қуруқ модда истеъмол қилиб, ҳайвон 100 литр сув ичиши керак. Суғоргичлар миқдори ва уларнинг майдони барча ҳайвонларни тоза ичимлик суви билан узлуксиз ва мўл таъминлаши лозим. Бассейн шаклидаги автоматик суғоричлардан фойдаланган маъқул.

Соғин сигирлар мовий рангли суғоргичларни афзал кўришлари тажриба йўли билан аниқланган. Агар бир суғоргич атрофида кўп ҳайвон йиғилиб қолса, демак суғоргичлар сони етарли эмас ёки уларнинг айримлари ишламаяпти. Сувнинг оптимал ҳарорати +15С бўлиши лозим.

Йилнинг совуқ даврида суғоргичлардаги сув иситилиши керак. Ҳайвонлар совуқ сувни истамай ичишади, ҳайвон организмида суюқлик етишмаслиги сут маҳсулдорлиги 25% га камайишига олиб келиши мумкин.

Туғдириш 

Оғир ўтиш (транзит) даври. Одатда туғдиришдан олдинги давр ҳайвонларни боқиш ва сақлаш давр ҳайвонларни боқиш ва сақлаш нуқтаи назаридан муаммосиз ҳисобланади. Ҳайвон ҳаётининг энг оғир даври- туғдиришдан олдинги 2-3 ҳафта ва ундан кейинги 2-3 ҳафта. Сигир ҳаётининг бу даври транзит (ўтиш) даври деб аталади. Табиийки, бу даврда сигирнинг яхши жисмоний ҳолати сақланиши, у осон ҳазм бўладиган, серқувват озиқа билан боқилиши лозим.

Туғдириш ё якка тарзда, ё микрогуруҳда (4-5 бош сигир) амалга оширилиши лозим. Туғдириш учун хона тоза, янги похол тўшамли бўлиши керак.

Сигирнинг туғиши  жараёнига ветеринар фақат зарур ҳолда аралашиши лозим. Статистика маълумотларига кўра, биринчи марта туғаётган голштин-фриз зотли сигирларнинг 10-15 фоизига туғдириш вақтида ветеринар ёрдамига мухтож бўлади ( яъни туғдириш оғир кечгани ҳақида гапириш мумкин.) Халқаро тажриба шуни кўрсатадики, сигир  биринчир марта туққанда бузоқларнинг тахминан 10 фоизи ўлик туғилади (яъни ҳомила туғдириш пайтида ёки туғилгандан кейин 24 соат ичида нобуд бўлади). Оғир кечган туғдириш натижасида сигир ички жароҳатлар олади, насл қолдириш органлари (жинсий аъзолари) га даволаб бўлмайдиган шикаст етказилади.

Туғдириш сўнг дарҳол ҳайвон елинини яллиғланиш ва шикастлар мавжудлигига текшириш, сўнг уни яхшилаб ювиш керак. Шундан кейин сигирни челакдан ҳарорати +15-18С дан паст бўлмаган илиқ сув билан суғориш (15-20 л.) ёки унга ҳаёт тонусини кўтарадиган махсус ичимлик эритмасини бериш керак. Сув катта қорин ишини фаоллаштиради, қатқорин дўлмаси силжиши ва йўлдош чиқиши кечикишининг олдини олади.

Туғдиришдан кейинги даврдаги муҳим вазифалар: 

  • сигирнинг жисмоний ҳолатини тез тиклаш;
  • катта қорин микрофлорасини мувазанатга келтириш – бунинг учун махсус қоришма ишлатилади;
  • сигир ҳар куни истеъмол қилинган қоришма ва ичилган сув миқдорини ошириб,овқатланишни ва ичишни бошлаши керак.
  • ушбу ўта маҳсулдор соғин сигир зотига хос бўлган кундалик сут бериш кўрсаткичларига эришиш;
  • ҳайвонлар тирик вазни кескин йўқолишининг олдини олиш;
  • моддалар алмашинуви бузилишининг профилактикаси;
  • қатқорин дўлмаси силжишининг олдини олиш;
  • бачадонни тез тозалаш;
  • навбатдаги қочиришга тайёрлаш.