Ингичка толали ғўза ўстириш

Ингичка толали ғўза G.barbadense турига киради. Перу давлатида табиий холда қадимдан ўсганлиги учун уни Перуанум ғўзаси деб хам аталади.

У табиатан бирмунча кечпишар бўлгани учун пахта етиштирувчи мамлакатларда ўрта толали ғзага нисбатан камроқ тарқалган.

Мамлакатимизнинг жанубий вилоятларида ингичка толали ғўза навлари 1930 йиллардан бошлаб етиштирилмоқда. Толаси узун, пишиқ, ингичка бўлгани учун I. II ва III типларга киради. Шунинг учун хам ундан олий сифатли, пишиқ техник буюмлари, нафис ва қимматбахо газламалар ва бошқа хилма-хил махсулотлар олишда фойдаланилади.

Ингичка толали ғўза навлари учн йиллик фойдали харорат йиғиндиси 2100-2200 гадусдан кам бўлмаслиги талаб этилади. Бу навларнинг кўсаклари етилиб пишгунга қадар 110-120 кундан 140-150 кун вақт ўтади. Толаси V типга кирувчи ўрта толали навларнинг 1 т толасидан 8620 м2 газлама тайёрланса, толаси I типга кирувчи ингичка толали навларнинг 1 т толасидан 15150 м2 газлама тайёрланади.

Ингичка толали ғўзалар баъзи бир морфологик, физиологик ва биологик хусусиятлари ўрта толали ғўза навларидан бирмунча фарқ қилади.

Проф. А.И.Автономовнинг маълумотларига қараганда, ўсимликнинг хужайра шираси 0,3-0,5 % ортиқ бўлгани, илдиз системаси баққуват ва тупроқнинг анча пастки қатламигача боргани учун ўрта толали ғзага нисбатан вақтинча сувсизликка бирмунча чидамли. Пояси мустахкам ётиб қолишга мойил эмас.

Кечпишар ғûçâ íàâëàðèäà äàñòëàáêè õîñèë øîõëàðè áîø ïîÿíèíã 5-8 áўғинидан, тезпишарларида эса 3-4 баъзан ундан хам пастроқдаги бўғимидан мева пайдо бўлиши мумкин.Уларнинг шоналари йирик бироқ кўсаклари майда , ундан 3,0-4,3 г баъзан 4,5-5,0 г чигитли пахта чиқади. 1000 дона чигитининг оғирлиги 130-150 г, туклари жуда сийрак ёки умуман бўлмайди.

Пахтадан 29-36 % соф тола чиқади. Тола узунлиги 36-42 мм бўлиб, у майин, таркибида 0,7-1,2 % мой-мум моддаси бўлгани учун пишиқ.

Ингичка толали ғўза чигити бир хил шароит ва муддатда экилганида ўрта толали билан бир вақтда ёки 1-2 кун эрта униб чиқади, чин барг эса 1,5 кун эрта пайдо бўлади. Кечпишар навларида шоналаш ўрта толалига қараганда 2-3 кун кеч, эрта пишар навларида 2-3 кун эрта бошланади. Худди шундай ахвол кўсакларнинг етилиб пишишида хам кузатилади. Ингичка толали ғўзаларда мевасининг тўкилиши ўртача 35-45 % ни ташкил қилиб, бунда асосан шона, камдан-кам тугунча тўкилади. Ингичка торлали ғўзада кўсак кўп бўлгани учун ва унинг биологик хусусиятига кўра пишиш суръати секин боради. Кўчат сони ўрта толалиникига қараганда ортиқроқ бўлгани учун экиш нормаси хам 10-15 % кўпроқ бўлади. Яганалашни 1-2 та чинбарг чиқарганда бошлаб 2-3 та чинбарг чиқарганда тугаллаш яхши натижа беради.

Ингичка толали ғўза ўғитларга анча талабчан бўлганлиги учун у ўрта толали ғўзага нисбатан 10-15 % ортиқ берилади. N, Ф ва К нинг нисбати 1:0,8 :  0,5 бўлгани мақул хисобланади. Ингичка толали ғўзанинг сув режими ўрта толали ғўза навларидан бирмунча фарқ қилади. Жумладан, «Нол» типдаги ғўзалар бирмунча илгарироқ ва кичикроқ нормада сув ичишни талаб қилади. Мана шунинг учун хам суғориш сони бир марта ортиқ бўлади. Сизот сувлари чуқур жойлашган бўз тупроқли ерларда биринчи сув ғўзада 4-6 та чинбарг пайдо бўлганида, кичикроқ нормада берилади. Агарда бу муддатдан кечикиб кетса у вақтда поянинг пастки ярусларида шоналар кўпроқ тўкилиб кетади, бу эса хосилнинг камайишига олиб келади. Мавсумий суғориш нормаси 7000-8500 м3Ғ га бўлади. Ингичка толали ғўзани чеканка қилиш унинг нав хусусияти ва шохланиш типига қараб чекланмаган типда шохланмайдиган ғўзалар учун унумдор ерларда 16-17 та, ўртача унумдор ерларда 12-14 та хосил шохи пайдо бўлганда ўтказилади. «Нол» типдаги ғўзаларда эса унумдор ерларда 20-22 та, ўртача унумдор ерларда 18-20 та бўғин пайдо бўлганда ўтказилса яхши самара беради.

Чеканкани 10 августдан кечиктирмаслик керак. Ингичка толали ғўза кўсакларининг 50 % пишганда дефолиация ўтказилади. Бунда дефолиант препаратлардан -Хлорат-хлорид калций- 20-30 кг, Хлорат магний-15-17 кг, Дропп-0,3-0,5 кг ишлатилади.