Қирғовулларнинг биологик хусусиятлари

Картинки по запросу Қирғовул

Қирғовул оиласи (Phasianidae)- товуқсимонлар отрядидаги барча оилалар ичидаги энг катта оила ҳисобланади. Қирғовуллдан ташқари, яна беданалар, какликлар, уларлар, аргуслар  (хол-хол қанотли қуш), товуслар ҳамда ҳақиқий товуқлар ҳам ушбу отрядга киради. Шимолий ярим шарининг энг баланд кенгликлари, Антарктида ва айрим океан оролларидан ташқари ер шарининг барча жойларида қирғовулларнинг барчаси очиқ кенгликларида, қалин ўсимликлар ( ўтлар, буталар, сув атрофи ўсимликлари) билан ўсган майдонларда яшашга мослашган. Барча қирғовуллар ўтроқ ( доим бир жойда яшовчи, муқим турувчи) ҳаёт кечиради, айрим холларда масофаси катта бўлмаган кўчманчи ҳаёт ҳам кечиради.

Қирғовулларнинг табиатда озуқа таркиби асосан ўсимликлардан ташкил топган, булар- ўсимликлар  уруғлари, донлар, реза мева, ердан чиқиб илдиз ва ўсимликларнинг кўк  қисмлари, гарчи улар имкони бўлди дегунча ҳайвонатга оид (ҳашоратлар, улар личинкалари, ўргимчаклар, чувалчанглар, моллюскалар ) озуқалар билан озиқланади, кейинчалик ўсимликларнинг кўк қисмлари, гарчи улар имкони бўлди дегунча ҳайвонотга оид (ҳашоратлар, улар личинкалари, ўргамчаклар, чувалчанглар, моллюскалар) озуқалар билан ҳам озиқланади. Қирғовул палапомалар ёшлигида ҳайвонотга оид озуқалар билан озиқланади, кейинчалик асосан ердан қидиради, айримлари оёқлари билан ерни кавлайди, баъзан дарахт ва буталар  пастки баргларини чўкиб, турмушуғи етган жойигача ейди.

Онда- сонда озуқани ҳазм қилиш учун зарур бўлган ариқ йирик қумини, майда тошлари ва катта бўлмаган кварц парчаларини ютиб юборади. Организмни  тузга бўлган талабини қондириш учун ер устида йиғилиб қолган тузлар билан қондиради.

Асосан барча қирғовулларга хос, лекин ҳар хил турларида фарқланувчи хулқи ва мураккаб маросим тартиби ҳамроҳ бўлади. Кўпчилик қирғовул турлари моногам бўлади, лекин айримлари полигам бщлса =ам жуфтини бутун тухум ыщйиш даврида саылайди. Ўз худудини қўриқлашда модаси ҳам иштирок этади (масалан, товусли қирғовуллар).

Жуфтлашишгандан кейин бир неча кун ўтиб модаси уя қуришни бошлайди. Уя ерда бўлиши мумкин, лекин айримлари (масалан, шохлик қирғовуллар) кўпинча дарахт ва буталар устидаги бошқа қушлар банд этиб олади. Ердаги оддий чуқурлик ёки ўпирилган жой ҳам уя вазифасини бажариши мумкин, айримлари -пат-парлар билан тўлдиради.

Палапонлар кун давомида тухумдан очиб чиқади, улар қалин пат-парлар билан қопланган бўлади ва бир неча соат онасини тагида устини ёпади. Бир неча вақтдан кейин улар оёқларида тура олади ва ҳаётини биринчи куни югуриб юра бошлайди. Агар бирор ҳавф сезса палапнлар уясидан узоқ кетмаган ҳолда қалин ўтлар ичида яшириниб пинхон туради.

Маълумот кўчирилса манба: http://tadbirkor-fermer.uz деб кўрсатилиши шарт.