Қишлоқ томорқа боғида иссиқхона

Бу иссиқхона кичикроқ кўринишдаги оилавий тадбиркорликка асосланган.

Бунда: иссиқхона шимол ва жанубга ёки шарқ ва ғарбига қаратилган бўлиб чўзилгандир.

Иссиқхонанинг орқа ва ён томонлари конверт шаклида бўлиб, пахса деворларини қуришда тупроқлари иссиқхона ичкарисидан олинади.

Шунда, чуқурлик 0,5 м га тушади, чуқурлик ер сатхидан қанча чуқур бўлса, иссиқхона шунча иссиқроқ бўлади. Ва кўтарилган деворлари 2-2,5 м ни ташкил қилади. Олд томони ер сатхидан 25-30 см пахса ёки хом ғишт блоклари билан кўтарилиб, ойнаванд тераска шаклида икки қават (қаватлар оралиғи 10-15 см) қилиб, полиэтилен плёнка билан қопланади. Бу оралиқ бўшлиқда мўьтадил ҳаво иқлими бўлиши керак.

Иссиқҳонанинг тепа қисмига икки қаватли қалин қалин плёнка тортилади.Шунда қуёш нурлари иссиқҳонанинг барча жойларига бир хил тушади.

Иссиқхона ўлчамлари ер шароитига қараб, энига 7 м, бўйига эса, бу ҳам ер шароитига қаарб, хоҳлаганча узунлик танлашлари мумкин.

Энига 6-7 м деб белгилашга сабаб, охирги пайтларда қиш фаслида қор кўп миқдорда ёғмоқда, ҳаттоки бир марта бошланиб ёққан қорни уч марталаб курашга тўғри келмоқда. Шунинг учун иссиқхона энини кўп ҳам узун қилмаслик лозим, чунки қор парчалари жудаям епишқоқ бўлиб, совуқда музлаб узоқ сақланиши мумкин. Натижада ёққан қорни кўтара олмайди.

Иссиқхонанинг икки ён томонидан девор билан кўтарилган ер устки баландлик 1,0 м дир, чуқурлиги 0,5 м ва тепа қисми 1,0 м бўлганда жами 2,5 м ни ташкил қилади.

Баъзилар иссиқхонада «Термос » усулидан фойдаланиб, плёнка остида яна иссиқхона таўкил қилишиб, кўчатларни етиштириб совуқдан асрайдилар.

Ён томон деворларидан 30х30 см ўлчамда иккитадан тешик қўйилади,бу тешиклар ҳаво исиб кетган пайтларда очилади, совуқ пайтда ёпилади.

Баъзи кишилар чуқурликни 1,5-2,0 м га тушириб иситилмайдиган иссиқхона йўналиши шимолдан- жанубга қаратилган бўлиб, қуёш нурининг иссиқлигидан фойдаланадилар. Шунингдек, ён томон деворлари ва орқа томон деворининг орқа бети ҳам тепагача тупроқ билан тўллдирилади. Аммо биз юқорида айтилган иссиқхонани иситиш мақсадида кўмак сифатида оддийгина тунука печкаларига  узунроқ трубалар улаб, тугун чиқадиган кўригини ён томон ёки орқа томон деворларидан чиқариб юбориб фойдаланилади. (Тугун кўриги баланд бўлиши шарт).

Бунда: техникаларга мой алмаштириш устахоналарида ишлатиб кераксиз ҳолатга келтирилган «отработка автол» идан фойдаланиб печка қурилади.

Печкани ёқиш: озгина ўтин ва кўмирдан фойдаланиб, унинг устига кераксиз бўлган қалин симтемир (тахминан 20-30 см лик) қўйилади ва печка ёқилади. Ўтинлар ёниб симтемирни қиздириб, чўғга айлантиради. Бу чўғли симтемир тепасидан 40-50 см лик кичкина тешикли мис трубка орқали отроботка автолидан томчи ҳолида томизилади. Шунда, давомли равишда печкамиз гуриллаб овоз чиқариб ёнаверади. Бу хўрхўрак печка бўлади. Бир суткада 2,5 литр отроботка автоли сарф бўлади, шунда печкамиз ўчмасдан суткалаб иссиқхонага иссиқлик таратади. Ёки бошқа усуллар ҳам бор.

Иссиқхона ичкарисидан кўтарилган ваешда, экилган помидор ва бодрингларни тепага кўтариб осиш мумкин ҳамда шу кўтарилган ваешдан нарвон сифатида фойдаланиб, иссиқхона тепа қисмини икки қаватли қалин полиэтилен плёнка билан ёпишда ва очиб олишда қўлланилади. Бу усул айниқса, ток (узум) ни иссиқхонада етиштирганда қўл кемоқда.

Эслатма:

  1. 1т ҳосил олиш учун 2т озуқа бериш керак. Озуқа бу минерал ўғит эмас, балки бу гўнг (пори), жижа ва бегона тупроқ билан аралаштириш керакдир.
  2. Помидор ва бодрингларда «понг» касаллиги бўлади, бу дегани баргларига сариқ доғ тушади. Уни йўқотиш учун 10 литр сувга,10 гр. мойли сутдан солиб аралаштириб, баргларнинг фақат устки томонига сепилади ҳамда вет.аптекадан керакли химикатлар олиб сепилади.
  3. Ва яна шунингдек, «Гуми-гель» дори препаратини олиш шартдир, у сузмага ўхшайди, лекин ранги қора. Уни сувда эритиб кўчатларга сепилади, у бўй ўстиради ва натижаси яхши бўлади.