«Қишлоқ қурилиш банк» филиаллари томонидан аҳолининг шахсий томорқаларида балиқ боқиш мақсадида ажратиладиган микрокредитлар

Асосий тушунчалар:
Шахсий ёрдамчи хўжалик – шаҳарча, қишлоқ, овулларда яшовчи фуқароларга мерос қилиб
қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида уй-жой қуриш учун берилган участкаларнинг бир
қисми – томорқада оила аъзоларининг шахсий меҳнати асосида оила эҳтиёжлари учун деҳқончилик,
чорвачилик, паррандачилик, қуёнчилик, балиқ маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ҳамда оила
эҳтиёжидан ортиқчасини деҳқон бозорларида сотиш билан шуғулланадиган оилавий хўжалик.
Кредит олувчи – меҳнатга лаёқатли, аҳоли хонадонларида чорва моллари етиштириш учун кредит
оладиган ва кредит шартномасида белгиланган шартлар асосида олинган суммани қайтариш
мажбуриятини бажара оладиган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган жисмоний шахс.
Кредит шартномаси – аҳоли хонадонларида боқиш учун қўй сотиб олиш мақсадида кредит бериш
тўғрисидаги шартнома.
Тўлов лаёқати – жисмоний шахснинг кредит шартномаси бўйича ўз тўлов мажбуриятларини ўз
вақтида ва тўлиқ бажариш лаёқати.
Кредит мақсади – шахсий ёрдамчи хўжаликка томорқасида боқиш учун балиқ сотиб олиш.
Кредит миқдори – энг кам ойлик иш ҳақининг 100 бараваригача.
Кредит муддати – шахсий томорқада балиқ боқиш учун 12 ойлик имтиёзли давр билан 3 йилгача
Фоиз ставкаси – Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкаси
даражасидан юқори бўлмаган миқдорда белгиланади. (бугунги кунда йиллик 9 фоиз).
Жисмоний шахснинг томорқасида мисол учун 20 сотих сув хавзаси мавжуд бўлиб, ушбу йўналишнинг
даромад хамда харажатларини хисоб-китобини амалга оширсак:
Ушбу йўналишдаги харажатлар:

Махсулот номи Ўлчов бирлиги Миқдори

кг

Миқдори

дона

Нархи Суммаси
1 Балиқ чавоқлари    кг/дона      16        800 15000,0 240.000
2   Омухта-ем        кг     4000 1200,0 4800.000
3 Минерал ўғит        кг     200 1200,0 240.000
ЖАМИ 5 280 000

1 битта балиқнинг бир вегетацион (товар балиқ ҳолатига келиш) даврдаги ем харажати 5-8 кг (ем
таркибидаги оқсилнинг миқдоридан келиб чиқиб);
Балиқ етиштириш орқали олинадиган даромад:

Йиллар Балиқ сони (дона) Етиштириладиган балиқ вазни (кг) Йўқотиш (20%) хисобига етиштириладиган балиқ хажми (кг) Товар балиқнинг ўртача нархи Жами тушум (сўмда)
1 йилда 800 1200 960 8000 7 680 000
2 йилда 1000 1500 1200 8000 9 600 000
ЖАМИ 1800 2700 2160 8000 17 280 000

Ушбу фаолият бўйича барча харажатлар:
· биринчи йилда кредит хисобига амалга оширилади.
· иккинчи йилда жисмоний шахснинг ўз маблағлари хисобига амалга оширилади.
Натижада
Биринчи йилда – балиқ чавоқлари, омухта ем, минерал ўғит сотиб олиш учун 5 280 000 сўм харажат
қилинади.
Иккинчи йилда – балиқ чавоқлари, омухта ем, минерал ўғит сотиб олиш учун 5 280 000 сўм харажат
қилинади
2 йил давомида жами харажатлар 10 560 000 сўмни, даромад 17 280 000 сўмни ташкил этиб, 6 720 000
сўм соф фойда олиш мумкин.
Аҳолининг шахсий томорқаларида балиқ етиштириш мақсадида кредит олиш учун қуйидаги
ҳужжатлар тақдим этилади:
· Қарз олувчи томонидан кредит олиш учун тўлдирилган ва имзоланган ариза;
· ариза берувчининг яшаш жойидан берилган маълумотнома ва унинг паспорти нусхаси;
· фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) томонидан имзоланган, белгиланган тартибда берилган
санаси ва рақами қайд этилган ҳамда муҳр билан тасдиқланган тавсиянома ва микрокредит
олувчи шахсий ёрдамчи хўжалик юритувчи жисмоний шахсда томорқа участкаси мавжудлиги
ҳамда унинг майдони кўрсатилган маълумотнома;
· таъминот турларидан бирини тақдим этиш учун зарур бўладиган ҳужжатлар.
Кредит таъминоти:
· мол-мулк гарови;
· банк ёки суғурта компаниясининг кафолати;
· юридик ва жисмоний шахс кафилликлари;
· қарз олувчи томонидан олинган кредитни қайтармаслик хатарининг банк фойдасига суғурта
қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси;
қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа таъминот турлари
http://qishloqqurilishbank.uz/uz/individuals/kreditlash/baliq.php © 2018 © Qishloq Qurilish Bank