Иссиқхона ҳароратини таъмилаш. Иссиқхонадаги ўсимликларнинг яхши ривожланиши учун маълум ҳарорат зарур.

Иссиқхонадаги ўсимликларнинг яхши ривожланиши учун маълум ҳарорат зарур. Бунинг учун қуёш, техник ва биологиc иситиш воситаларидан фойдаланиш.

Энг қулайи қуёш ҳарорати. Қуёш радиацияси қувват манбаи. У ўсимлик ва тупроққа етиб келиб иссиқлик қувватига айланади ҳамда иссиқхонадан қайтиб чиқмайди. Бироқ тунда, совуқ кунлари плёнка остидаги ҳарорати совиб кетиши мумкин. Бунга йўл қўймаслик учун иссиқхонада эҳтиёт қисмлари бўлиши керак. Улар оддий печлар бўлиши мумкин.

Техник иситиш усули 15кв м атрофидаги кичик иссиқхоналарга тўгъри келади. У муриси кўндаланг ўрнатилган печдан иборат. Ёнгъин чиқмаслиги учун печ ва мўриси иссиқхона деворидан камида 25см узоқликда бўлиши зарур. Печ ва мўри ўрнатилгач, улар охак билан оқланади. Шунда қаерда тирқиши ёки тешиги борлигини аниқлаш осон.

Иссиқхона сув ёрдамида ҳам иситилади. Бунда сув иситишқозони дахлизга, батереялар эса ичкарига ўрнатилади. Асосий қувурданборган қайноқ сув тўрта қувурга бўлиниб айланади. Ҳароратини тартибга солиб туриш учун барча батерея ва қувурларга очилиб ёпиладиган вентиллар ўрнатилган бўлиши лозим. Сув билан катта афзалликларга эга. Бунда иссиқхона ҳарорати нисбатан барқарор туради, тез-тез таъмирлашни талаб қилмайди.

Кам ҳолларда иситиш учун электрокалориферларидан фойдаланилади.

Электр ва сув билан иситиш тупроқ ҳамда ҳавони ниҳоятда қуритиб юборади. Шунинг учун улар баҳорда деярли қўлланилмайди.

Биологиc иситишда органиc материаллари чириётганда микроорганизмлар ҳаёт фаолияти туфайли пайдо бўладиган ҳароратга асосланилади ва у бутун вегитатсия даври учун етарли. Бунда иссиқликдан ташқари, иссиқхона ва парник ҳавоси ўсимлик учун зарур углекислий газ билан бойийиди. Шунингдек тупроқни намловчи бугъланиш сугъоришни камайтиради.

Биоҳарорат берувчи восита қадимдан от гўнги ҳисобланган. От гўнги жуда тез –бир ҳафта ичида 60-70оC гача қизийди. Кейин эса бутун вегитатсия давомида илдиз жойлашган қатламда меъёрий ҳаётини сақлаб туради. Бироқ кўпинча, от гўнги ўрнига башқа гўнгдан фойдаланилади. Улар эса нисбатан “совуқ ва огъир”. Секин қизийди, ҳарорати паст бўлади ва узоқ вақт сақланиб турмайди. Шунинг учун мол ва қўй гўгидан фойдаланилганда, уларни гъваклигини оширувчи сомон каби нарсалар қўшиш шарт.

Биоиситгич сифатида дарахт барглари ҳам қўлланилади. Улар ҳам соф ҳолатда кам ҳарорат беради, яхшиси мол гўнги (25% данкам эмас) қошиш зарур. Барг кузда йигъилади ва устига тупроқ солинади.

Шунингдек, майдаланиб намланган сомондан ҳам фойдаланиш мумкин. Сомонга мочевинанинг 0,6%ли эритмасин қўшиш синаб кўрилган. Эритмани сомон шимиб олган бўлиши керак.