Иссиқхона ва парникларда сабзавот етиштириш ишлари тақвими

Картинки по запросу calendar

Декабр парник ва иссиқхоналарда хўжалик асбоблари таъмирланади. Парник учун гўнг ва чиринди тайёрланади. Янги парниклар учун чуқурлар қазилади. Эртаги карам уругъини сепиш учун парниклар чириндилардан тозаланади, парник кесаклари ўрнатилади, парник чуқурларига гўнг ва тупроқ солинади. Парникка эртаги карам ва гулкарам уругълари сепилади.

Парник асбоб-ускуналари ва теплитсалар дизенфексия қилинади. Қамиш тайёрланади, бордон тўкилади. Кўчат етиштириладиган иссиқоналарга бодринг ва помидор уругълари сепилади. Иссиқхонадаги қишки экинлар парвариш қиллинади.

Январ парник ва иссиқхоналарда гўнг тайёрланади, парник асбоб-аскуналарини таъмирласш давом эттирилади.

Эски парниклар чириндилардан тозаланади, парникка кесакилар ўрнатилади, парниклар гўнг ва парник тупрогъИ билан тўлдирилади. Парникка эртаги карам уругълари 15 январ ойигача сепилади. Иссиқхоналардаги бодринг ва помидор экинлари ўз вақтида парвариш қилиб турилади.

Эртаги карам кўчатлари яккаланади. Парник атрофидаги майдонларга экиладиган кўчатлар гўнг чириндили тувакларга кўчирилади. Биологиc усулда илитиладиган ва кўчат ўстириладиган иссиқхоналарга помидор ва бодринг уругълари экилади, парниклар учун гўнг-чириндили туваклар тайёрланади.

Февралда парник ва иссиқхоналар мидор, бақлажон, қалампир уругълари сепишга тайёрланади, уругълар сепилади.

Парниклардаги карам кўчатлари парвариш қилинади, сугъорилади, шамоллатилади, озиқлантирилади. Кўчат ўстириладиган парниклар сабзавот экиш ва кўчатларини ўтқазиш учун тайёрлаб қўйилади.

Бодринг ва помидор кўчатлари кўчат етиштириладиган иссиқхонадан ҳосил етиштириладиган бошқа иссиқхонага кўчирилади.

Тувакчадаги бодринг, бошкарам ва гулкарам кўчатлари парник ҳамда кўчатзорларга экилади.

Парникка редиска, укроп, кашнич, шавел экилади. Иссиқхоналарга экилган бодринг ва помидор кўчатлари мунтазам парвариш қилиб турилади.

Парниклар эртаги карам уругъи сепишга тайёрланади.

Мартда арник ва иссиқхоналарда помидор, қалампир, бақлажан кўчатлари кўчириш учун парниклар чириндили тупроқлар билан тўлдирилади. Эртаги помидор кўчатлари тувакларга кўчирилади. Кечки помидор, бақлажон ва қалампир уругъи мартнинг биринчи ўн кунида сепиб тугалланади. Эртаги карам уругъ парникка сепилади. Эртаги карам уругъи парникка сепилади. Эртаги карам кўчатлари танлаб олиб экилади.

Парник ва иссиқхоналардаги редиска ва турли кўкатлар йигъиштириб олинади. Парниклардаги кўчатлар, иссиқхоналардаги экинлар парвариш қилинади: шамоллатилади, сугъорилади, озиқлантирилади ва бодринг экини чилпиллади. Бодринг ҳосили йигъиштириб олинади. Тувакдаги карам кўчатлари далага ўтқазилади.

Бодринг, қовун уругъларини тувакка экиш тамомланади. Парник атрофидаги ҳудудга помидор кўчатлари ўтказилади. Тувакдаги карам кўчатлари далага ўтқазилади.

Апрелда парник ва иссиқхоналарда далага экиш учун помидор, қалампир, бақлажон, кўчатлари танланади. Кўчатлар йигъиштириб олинган парниклар дорилаб ўрнига помидор, қалампир, бақлажон, бақлажон, бодринг, қовоқ ва бошқа экинлар экилади.

Бошкарам ва гулкарам ҳосили танлаб узилади. Редиска ва турли кўкатлар: барра, пиёз, шавел, укроп, кашнич йиғиштириб олинади.

Иссиқхоналардаги бодринг, редиска ва турли кўкатлар узилади, сугъорилади, бодрингнинг кобачки новдалари олиб ташланади, туплари бойланади, помидор ва бодринг қўшимча зиқлантирилади.

Май ойида парник ва иссиқхоналардаги помидор, қалампир, бақлажон, кўчатлари ва боҳқа экинлар кўчатдан бўшаган парникларга экилади.

Илгари шу экинлар билан банд бўлган парниклар чопиқ қилинади, сугъорилади, фосфорли ўгъитлар билан ўгъитланади.

Парникларда ўстириладиган эртаги бошкарам ва гулкарам ҳамда кўкат экинлар ҳосилини йигъиштириб олиш тугалланади.

Иссиқхоналарда ёппасига помидор узила бошлайди.

Иссиқхонадаги экинлар минерал ва суюқ органиc ўгъитлар билан озиқлантирилади, бегона ўтларга, зараркунанда ва қарши курашилади.

Сентябрда парникка ва парник атрофидаги майдонга экилган помидор, қалампир ҳамда бақлажон ҳосили узилгач, охириги сув берилади. Cомпост аралаштирилади, иссиқхонани иситиш асбоб-ускуналари таъмирланади, кузги-қишки ўстириш учун иссиқхонларга бодринг кўчати экилади. Гўнг-чириндили туваклар тайёрланади.

Октябрда парник ва иссиқхоналар атрофидаги майдонга экилган помидор, қалампир ва бошқа экин поялари йигъиштириб олинади. Компост яхшилаб аралштирилади. Парник ва иссиқхоналар учун чириндили тупроқ тайёрланади ва ташиб келтирилади. Парник атрофидаги майдон шудгуланади. Чириндили тупроқдан тувакчалар тайёрланади.

Ноябрда парник ва иссиқхоналардаги асбоб-ускуналар, шунингдек, иссиқхоналарни таъмирлаш ишлари давом эттирилади. Иссиқхона бодринг ва помидор уругъларини сепишга тайёрланади, уругъ экиладиган яшиклар ясалади, сўкчакларга тупроқ тўлдирилади.

Парник ва иссиқхоналар учун гўнг ва чириндили тупроқ тайёрланади. Март тўкилади, гўнг-чириндили тувакларга ясалади.