ИСТЕ`МОЛ ҚИЛИНАДИГАН ТУХУМ ЕТИШТИРИШ ТЕХНОЛОГИК ЖАРАЁНИ

Картинки по запросу яйцо

Тухум етиштириш технологик жараёнида инкубациябоп ва исте`мол учун тухум етиштириш фарқланилади. Хўрози билан бирга боқилган макиёнлардан инкубациябоп тухум олинади ва бу тухумлар жўжа очиришга мўлжалланади.
Бу тухумлардан фақат инкубацияга яроқсизлари (майда, нотўғри шаклли ва бошқа хил нуқсонлилари) озиқ-овкатга ишлатилади. Озиқ-овқат тухумлари, асосан, фақат тухумга ва ҳам тухумга, ҳам гўштга боқиладиган товуқлардан олинади.
Бу мақсадда товуқлар, одатда, хўрозсиз боқилади, чунки бунда озиқ кам сарфланади ва бир майдонинг ўзида кўпрок парранда асраш мумкин бўлади.
Озиқ-овқат учун тухум етиштириш жараёни қуйидаги иш звеноларини ўз ичига олади:
1. Инкубациябоп тухум етиштириш;
2. Тухумлар инкубацияси.
3. Жўжа ўстириш.
4. Тухумдор товуқларни асраш ва улардан исте`мол тухуми олиш.
5. Тухумларни саралаш ва упаковка қилиш.
Бундан ташқари, жўжа ўстирилганда паррандаларнинг бир қисми брак қилиниб гўштга ажратилади. Тухум етиштириш учун фойдаланиладиган муддат тугагандан кейин она товуқлар ҳам гўштга кетади. Шундай қилиб, тухум йўналишидаги хўжаликларда кўпгина парранда гўшти ҳам етиштирилади. Исте`мол қилинадиган тухум етиштиришга доир бу технологик жараёнлар ҳар хил хўжаликларда ёки битта хўжаликда амалга оширилиши мумкин. Турли хўжаликларда ҳар хил иш бажарилади, масалан, репродуктор хўжаликлар инкубациябоп тухум етиштиради, инкубация паррандачилик стантсияси (ИПС) жўжа очириш билан шуғулланади, товар маҳсулот фермалари эса жўжа ўстириш ва тухумдор товуқларни интенсив боқиш ишларини амалга оширади.
Саноат негизида ташкил этилган ихтисослаштирилган йирик хўжаликларда ёки паррандачилик фабрикаларида бу жараёнларнинг ҳаммаси (гарчи улар бир неча бўлим ёки фермалардан ташкил топган бўлсада) битта корхонада мужассамлаштирилган. Бундай ҳолларда бўлим ёки ферма бирор муайян ишлаб чиқариш жараёнига мослаштирилади.
Инкубациябоп тухум етиштириш сех иозиқ-овқат тухумларини саноат асосида етиштириш технологик жараёнининг бошланғич звеносн ҳисобланади ёки у она товуқлар сехи ҳам дейиладн. Паррандачилик фабрикасининг она товуқлар ва хўрозлар галаси бир-бирига мос линия паррандаларидан тузилади. Дурагай гетерозис тухумлари саноат асосида парранда кўпайтириш мақсадида фойдаланиладиган жўжалар очириш учун кетади. Она товуқ ва хўрозлар галаси наслчилик заводларидан ёки репродуктор хўжаликлардан жўжа ёхуд инкубациябоп тухум келтириш йўли билан тўлдирилади.
Парранданинг ёши улғайган сари тухум қилиши камаяди, шу боисдан макиёнлар кўпинча бракка чиқариб турилади. Демак, хўрозли товуқлар галасидан мунтазам равишда инкубациябоп тухум етиштириш учун бу гала йил давомида ёш паррандалар билан тўлдириб борилади. Инкубациябоп тухум етиштириш сехи парранда фабрикасининг бошқа сехларидан алоҳида ажратилган бўлиши лозим.

Инкубация сехи жўжа очириш учун хизмат қилади. Тухумлар жўжа ўстириш планига мувофиқ тузилган муайян график асосида кўплаб жойланади. Инкубаторийларда очирилган суткалик жўжалар жинсига қараб ажратилади ва макиёнчаларга бир кунлигидан бошлабоқ энг кўп тухум олишга ёрдам берадиган шароит яратилади, хўрозчалар ҳам 60-70 кунлигида гўшт олишга мўлжаллаб обдон тўйдириб боқилади. Бу хўрозчалар гўшти унчалик сифатли бўлмайди ва 1кг эт қўшиш учун, бройлерга нисбатан кўпроқ озиқ бирлиги сарфланади. Шу боисдан АқШ, Англия ва паррандачилик ривожланган бошқа мамлакатларда, шунингдек, мамлакатимизнинг тухум етиштиришга ихтисослаштирилган ба`зи паррандачилик фабрикаларида бу хўрозчалар бир кунлигида бракка чиқарилиб, парранда озиғи учун фойдаланилади.
Ўстириш сехида суткалик жўжалар қабул қилиб олиниб, боқилади. Жўжалар катакларда, полда ва комбинациялаштирилган усулда ўстирилиши мумкин. Катак усули қўлланганда бир кунлигидан бошлаб то улғайгунига қадар катакларда боқилади. Саноат негизида кўпайтириладиган товуқлар ҳам катакларда боқилади. Жўжаларни полда ўстириш усули саноаг асосида ташкил этилган йирик хўжаликларда камроқ қўлланилади, кўпинча наслчилик хўжаликларида жорий этилади. Ма`лум ёшгача катакларда, кейин эса полда боқиш комбинациялаштирилган усул дейилади. Бунда парранда ўстириш сехи катакларда ўстириш сехи ва иқлимлаштириш сехига бўлинади.
Саноат асосида қурилган паррандачилик хўжаликларида ажратилган ҳар қайси бинода бир хил ёшдаги паррандалар алоҳида боқилади, паррандаларнипнг барчаси бошқа ёш группасига ўтказилгандан кейин бу бино яхшилаб дезенфектсия қилинади.
Исте`мол қилинадиган тухум етиштириш сехига 5 ойликкача бўлган жўжалар келтирилади. Шундаи макиён ва хўрозчалардан иборат ота-она формалар инкубациябоп тухум етиштириш сехига жўнатилади. Шу билан бирга кондитсияга мос келмайдиган ёш паррандалар бракка чиқариб, гўштга топширилади.
Тухумдор товуқлар одатда катакларда боқилади. қатакларда боқиш ишлаб чиқариш майдонидан унумли фойдаланиш имконини беради. 4-5 қаватлаб асрашда бир хил майдоннинг ўзида полда ўстиришга нисбатан 3,5-5 баравар кўп парранда боқиш мумкин бўлади. Паррандалар катакларда кам ҳаракат қилади, шу боисдан уларга полда ўстирилгандагига қараганда 10-15% кам озиқ сарфланади. Ниҳоят, катакларда боқишда бинога анча кўп парранда жойланади, бу эса водопровод трубалари, электр симлари, канализация ва иситиш системаларини анча тежаш имконини беради.
Ҳар қандай усулда боқилганда ҳам хар қайси алоҳида бинода бир хил ёшдаги паррандалар асралади. Улардан тухумдор товуқ сифатида фойдаланиш муддати тугагандан кейин барча товуқлар гўштга топширилади, бино эса яна бошқа ёш паррандаларнн қабул қилиш учун ҳозирланади. Исте`мол учун тухум етиштириш сехи йил давомида товуқлар билан тўлдириб турилади.
Тссхда тўпланган тухум кунига тухум омборига топширилади, у ерда тухумлар вазнига қараб категориялар бўйича (махсус машиналарда) сараланади, упаковка қилинади ва савдо тармоғига жўнатилади.

Маълумот кўчирилса манба: http://tadbirkor-fermer.uz деб кўрсатилиши шарт.