Канани кимёвий усулда қириш

Каналарга кимёвий усулда қарши курашиш учун молларнинг танасига акарисид препаратлар сепилади ёки пуркалади. Ҳавонинг иссиқ ёки совуқлигига қараб бу перепарат порошок ёки суюқ эритма ҳолида ишлатилади.                                                                                                                                                                                  Қуруқ усул. Парашок ҳолдаги дори кўпроқ личинка ва нималарни йўқотишда қўлланилади, бу молнинг танасига куз, қиш ва эрта кўкламда сепилади. Бунинг учун 7-12 %ем гексахлоран ёки Сиперлетрин асосида тайёрланган дустини ишлатиш мумкин. Бунда резинка қўлқоп, чўтка, докадан қилинган халталар, парошок дори сепадиган асбоб ва бошқа буюмлардан фойдаланилади, дорини терининг эпидермиссега етказишга ҳаракат қилинади. Бу вақтда кўз ва нафас йўлларини ниҳоятда эҳтиёт қилиши керак. Дори сепиш учун махсус жой бўлиши лозим. Дори ҳаво очиқ бўлса, очиқ ерда, ҳаво булутли ёки ёгъинли бўлса, махсус ажратилган бостирмада сепилади. Ҳар бир молнинг катта-кичиклигига қараб 12 %ли 150-300 г дуст сарфланади.
Ёзда қўйларда учрайдиган етук Рҳипиcеплалус лурануcус ва қорамоллардаги Боопҳилус cалcатус личинкаларини ўлдириш учун ишлатилади. Каналарнинг оз кўплиги ва об-ҳаво шароитига қараб чорвамоллари 7-15 кун ичида дориланади.  Молларга дори молҳонада сепилганда охирига ва мол оғзига тушмаслиги керак. Гексохлорандан линимент ва маз тайёрлаб ишлатиш учун олдин дори яхшилаб майдаланади, сўнгра у оз-оздан олиб эритилган мойдан олиб аралаштирилади ва обдон эригунча иситилади. Гексахлоран аралашмасидан тайёрланган линимент ёки маз ҳар бир бош молга ҳар сафар 50-100 г дан суртилади, бундан ортиқ бўлса, мол зарарланиши, териси шикастланиши мумкин.                                            Молларни ваннада чўмилтириш ёки суюқ дори пуркаш
Бу каналарга қарши курашда энг самарали усул ҳисобланади. Бу чора баҳорда ҳаво 10-140га тушгач, тўхтатилади. Бунда маргумушли ангидирид эритмаси, хлорофос, гексахлораннинг креолиндаги эмулсияси, ск-9 ва полихлорнинг сипериетрин, неосидол эритмалари ишлатилади.
Молларни чўмилтириш учун бетон ёки темир бетон ванна қилинади. Бу ваннанинг узунлиги 14 м, чуқурлиги мол танасини сув босгунга қилинади, унинг атрофидаги тоороқ йўлак қилинади. Шунингдек ваннадан чиқаверишда цементланган нишоб майдонча ҳам бўлади. Ванна атрофи тўсиқ билан тўсилади. Акс ҳолда мол ванна ёнига келиб дориланган сувни ичса заҳарланиши мумкин.                                                                            Ҳайвонларни маргимуш ангидрид эритмасида чўмилтириш
Химя саноати натрий аринитни кул ранг (кукун) ёки паста шаклида кўплаб чиқаради. Бу дори одам ва ҳайвонлар учун жуда заҳарлидир.
Кана босган чорва молларини чўмилтиришда маргимушт эритмасини фақат ветврачнинг ўзи ёки унинг раҳбарлигида вет фелдиир тайёрлаш мумкин. Бундай кимёвий дорилар тайёрланадиган жойга бегоналар ва моллар яқинлашмаслиги лозим. Бу жойга махсус қоравул тайинланади. Чорва молларининг яйлов каналарига қарши маргумиш ангидрид эритмасида чўмилтириш ёки куракдошдаги натижа эритманинг кучи билан каналарнинг турига богълиқ чунки дориларнинг бу эритмаларга сезувчанлиги турлича бўлади.
Қорамоллар ва отлардаги Б.cаэcаратус, Ҳ. Детрилум, иходес персулcатус каби каналарни ўлдириш учун маргумуш ангидиритнинг 0,16 %ли эритмаси ишлатилади.
Шунингдек ҳайвонларни ҳар 5-6 кунда маргумуш эритмасида мунтазам чўмилтириб ёки пуркаш натижасида маълум миқдоридаги маргумуш тери томирларига шимилади ва бундай ҳайвонинг қонини сўрган каналар иккинчи ҳайвонга пироплазмидийларни юқтириш олдидан ўлади. Шундай қилиб яйлов каналарини ўлдиришда чорва молларини маргумушт эритмасида чўмилтириш самарали усул ҳисобланади. Чўмилтирилганда ҳар бир мол ваннада 20 секунд туриши керак. Битта молни бир мартта чўмилтириш учун 2-3 литр эритма сарфланади.
Ҳар сафар 5-8 минг мол чўмилтиришгандан сўнг ванна яхшилаб тозаланиши керак ҳар 400-600 мол чўмилтирилгандан сўнг зарур миқдордаги эъритма қўшилади. Моллар салқин пайтда сўмилтирилади. Чарчаган ва терлаган молларни чўмилтириш ярамайди, уларга дам берилади. Шунингдек териси жарохатланган моллар ҳам чўмилтирилмайди. Молларни чўмилтиришдан аввал албатта сугъорилади. Согъин ишчилар чўмилтирилгандан уларнинг танаси роса қуриб ялини ювилиб, артулмагунча бузоқ яқинлаштирилмайди.
Каналарга қаршу курашда яна дори эритмасини пуркаш. Шунингдек, уларнинг терисини эритма сепиб ишқалаш, усуллари ҳам қўлланилади. Қорамол ва отларнинг танасига дори пуркашда ВМОК-1, ДУК, ЛСД-2, ОНК маркали штанга ва гидропулт шунингдек “Памона” ва “Ифтамакс” маркали апаратлардан фойдаланилади. Хайвонларга суюқ эритма пуркаш ва унинг танасини дори эритмаси билан ишқалаш учун махсус жой ажратилган бўлиши керак.    Маълумот кўчирилса манба: http://tadbirkor-fermer.uz деб кўрсатилиши шарт
Хайвонларга маргумушт ангидирит эритмасини шундай мўлжал билан пуркаш керакки, эритма гидропулти тўппа тўгъри хайвон жунининг орасига тегсин. Молларни маргумушт ангидрит эритмаси солинган сувга чўмилтирилганда, шунингдек, уларга бу эритмани пуркаганда ёки у билан ишқалаганда эритманинг % тегишли даражада лозим.  Маълумот кўчирилса манба: http://tadbirkor-fermer.uz деб кўрсатилиши шарт
Эритма % нормадан ошиб кетса у холда хайвоннинг териси куйиши экзема ва дерматит пайдо бўлиши ўлиши мумкин. Аксинча бўлса каналарга таъсир қилмаслиги мумкин. Ишлатиш олдидан эритма фоизини ариметр ёки бюретка усули билан титирлаб текшириб турилади.