КАРП БАЛИҚЛАРИНИНГ ЕТИШТИРИЛАДИГАН ТУРЛАРИ

Ҳозирги кунгача Ўзбекистонда балиқчилар карплар (Cyprinidae) оиласига мансуб балиқларни етиштириб келмоқдалар. Бу балиқ тури тез ўсади, серпушт бўлади ва ҳовузларда бошланғич занжир ҳалқаларини
эгаллайди. У аҳоли истеъмол қиладиган оммавий балиқ тури сифатида кўпайтирилади

Карп Cyprinus carpio.

Картинки по запросу карп рыба

Катта, тез ўсадиган балиқ. У монокультура тарзида, ёки оқ дўнгпешона ва оқ амур билан биргаликда етиштирилиши мумкин. Ўзбекистоннинг барча текисликларидаги сув ҳавзаларида ушбу турнинг ёввойи хили – сазан яшайди, М маданийлаштирилган карп тури – балиқчилик хўжаликларида 1960-
йиллардан бошлаб етиштирилади.
Карпнинг республикамиз балиқчилик хўжаликларидаги тўдалари маданийлаштирилган маҳаллий шакли украин ва венгер карпларнинг наслларидан ибортдир. Турнинг нисбатан тоза насллари республикада
қолмаган ва қолган балиқ ҳўжаликларда турлар аралашиб кетган.

Ташқи шароитларга жуда бардошли. Карп учун ер ҳавзаларининг шароити жуда қулайдир. Дренаж каналларда яратилган нимшўр ҳавзаларда ҳам яхши ўсади. Икки-уч ёшда танасининг узунлиги 30-35 см (думсиз) ва оғирлиги 2 кг етганда жинсий вояга етади. Она балиқлар тўдаларида 4-5 ва
ундан катта ёшдаги балиқлардан фойдаланилади. Ўзбекистондаги балиқчилик ҳўжаликларида «табиий урчиш» ва гормонал усулда фаоллаштириш ёрдамида кўпайтирилади. Ёш балиқлар дастлабки 2-3 ҳафта мобайнида планктон организмлар билан озиқланади. Катталари деярли ҳар нарсани ейди. Карп бентос
организмлари билан озиқланишни афзал кўрса-да, дон ва бошқа ўсимлик озиқаларини ҳам бажонидил истъмол қилади. Карпни етиштириш учун омухта емнинг турли рецептлари ишлаб чиқилган.
1960-йилларда карп монокультурада кўпайтирилар эди, ўша йилларнинг охирига келиб Ўзбекистонда карпни хитой ўсимликхўр балиқлари билан биргаликда кўпайтириш усуллари ўзлаштирилиб, унда
карпнинг улуши 40-50 фоизнини ташкил қилар эди.
Бозор иқтисодиётига ўтиш ва балиқчилик хўжаликларининг хусусийлаштирилиши – республика бозорларидаги мавжуд омухта емнинг сифати, ҳамда унинг нархидаги мавжуд муаммоларни юзага чиқарди. Шу билан бирга балиқчилар онгида карпни фақат саноат йўли билан ишлаб
чиқарилган омухта ем билан озиқлантириш мумкин ҳато тушунча ўз салбий таъсирини ўтказди Натижада балиқчилик хўжаликларидаги карпнинг улуши 5-10 фоизгача қисқариб кетди.
Сўнгги йилларда у табиий озиқа асосида оқ дўнгпешонага қўшимча равишда етиштирилади. Мадомики, Ўзбекистон карп балиғини етиштириш учун улкан салоҳиятга эга, шунингдек маҳаллий бозорда ҳам унга бўлган талаб жуда катта. Фақат карпни кичик ҳовузларда етиштириш ва уни маҳаллий озуқа асосида озиқлантириш кенг ўтиш лозим.

                                                         Хитой карп балиқлари.
Оқ ва чипор дўнгпешона балиқларнинг ҳамда оқ амурнинг ватани Тинч океанига қуйиладиган йирик Осиё дарёларининг чучук сувли ҳавзаларидир.
Балиқчилик мақсадида ҳамда табиий ҳавзаларнинг мелиоратив халатини яхшилаш учун улар турли қитъаларда кенг иқлимлаштирилган. Бу балиқлар Ўзбекистонга 1960-йилларда келтирилган.
Уччала турдаги балиқ ҳам Ўзбекистондаги ер ҳовузларида, шу жумладан чучук ва нимшўр сувда ўсиб ривожланиш учун қулай мослашди.Бу балиқларнинг кўпайиш биология ҳам бир-бирига яқин.
Уруғланиш учун насл берувчи балиқлар йирик дарёларда сув сатҳининг кўтарилиши даврида ўзан бўйлаб тепага кўтарилади. Ўзбекистонда бундай шароит Амударё ва Сирдарёларнинг ўрта оқимларидагина мавжуд. У ерда урчиш май ва июннинг бошларида сувнинг ҳарорати 18-20-даражага етганда
ўтади. Ҳовузларда кўпайтириш фақатгина сунъий йўл билан гармонал қўзғатиш ёрдамида амалга оширилади

Оқ дўнгпешона (Hypophthalmichthys molitrix)

Картинки по запросу Hypophthalmichthys molitrix)

Йирик балиқ. Танаси торпедасимон, четлари ялпоқ шаклда бўлади. Кўзлари паст жойлашган. Майда тангачали. Оғзи тепага қараган. Ойқулоқлари ва чангчилари битта бўлиб қўшилиб кетган ва фитопланктон
организмлар учун фильтр каби майда элакни ташкил қилади, қорин қисмида кили бор. Урғочилари 3-4 ёшлигида танасининг узунлиги 50-55 см (думсиз) ва тана оғирлиги 3-3,5 кг етганда вояга етади. Эркаги урғочисидан аввалроқ етилади. Кўпайтиришда 4 ёшлик балиқлардан фойдаланилади. Серпушт
бўлади, табиий ҳовузларда – 5 млн. гача, сунъий ҳовузларда – 1 млн. донадан юқори, меъёрий маҳсул наслдорлиги – 500 минг увалдириқдан иборат.
Дастлабки икки ҳафта мобайнида личинкалар зоопланктон организмлари (коловраткалар, майда қисқичбақалар ва бошқалар) билан озиқланади. Балиқчалар эса фитопланктон билан озиқланишга ўтади. Тўда бўлиб сузади, шунинг учун бир ҳовузда ҳамма балиқлар асосан бир
катталикда бўлади.
Балиқчиликни ривожлантириш Дастурларини амалга оширишни дастлабки босқичларида (2005-2015 йй.) оқ дўнгпешона фитопланктон билан озиқланиши туфайли энг кўп етиштириладиган балиқ бўлиб қолди, чунки фитопланктонни кўпайтириш учун ҳовузга фақатгина ўғит солиш кифоя.
Айниқса бу балиқ турини поликультурада карп ва оқ амур билан биргаликда етиштириш самаралидир. Йирикроқ балиқларни ўстириш мақсадида балиқлаштириш нормаларини қайта ишлаб чиқиш ҳамда фитопланктоннинг табиий маҳсулдорлигини ошириш учун ҳовузларни ўғитлаштириш ўта
истиқболли ҳисобланади.

         Чипор дўнгпешона (Hypophthalmichthys nobilis)

Картинки по запросу hypophthalmichthys nobilis

Оқ дўнгпешонани ўхшаш,лекин чипор дўнгпешонанинг калласи бирмунча каттароқ, танаси калтароқ ва ранги эса анча олачипорроқдир.
Ойқулоқлари ва чангчилари ҳам ривожланган бўлиб, фильтрловчи аппаратни ҳосил қилади, лекин элак шаклида кўшилиб кетмайди. қоринчасидаги кили қорин сузгичларининг асосида жойлашган.
Катта, тез ўсадиган балиқ. Урғочилари 4-5 ёшида танасининг узунлиги 55-65 см ва оғирлиги 3,5-4,5 кг.-га етганда жинсий вояга етади. Эркаклари эса бир йил аввал етилади. Серпушт, табиий ҳавзаларда 6 миллиондан орттиқ, ҳовуз ҳўжаликларида эса – 1 миллиондан кўпроқ увилдириқ қўяди.
Меъёрий маҳсул наслдорлиги – 500 минг увалдириқдан иборат. Дастлабки 2-3 ҳафта давомида ёш балиқлар фақат майда зоопланктон билан озиқланади. Ўсган сайин катта зоопланктон организмлари билан
озиқланишга ўтади, фитопланктонни ҳам истеъмол қилади. Икки ёшидан бошлаб оқ дўнгпешонага нисбатан тезроқ ўсади. Тўда бўлиб яшайди, шунинг учун ҳам бир ҳовуздаги балиқларнинг катталиги асосан бир хил
бўлади.
Сўнгги йилларда оқ дўнгпешонанинг кенг кўпайтирилиши билан балиқчиларнинг чипор дўнгпешонага бўлган эътибори сусайди. Унинг юқори наслдорлиги ва тез ўсиш салоҳияти назардан четда қолган. Бу балиқ 2 йилдан ортиқ ўстиришда яйлов аквакультураси айниқса табиий кўлларни балиқлантиришда учун жуда самаралидир.

Оқ амур (Ctenopharyngodon idella)

Картинки по запросу ctenopharyngodon idella

Йирик, тез ўсадиган балиқ,танаси торпеда симон, тангачалари йирик- йирик. Табиий ҳовузларда узунлиги 1м га етади, оғирлиги 30 кгга етади ва ундан кўпроқ ҳам ўсади. Урғочилари 4-5 ёшида узунлиги 55-65 см (думсиз) ва оғирлиги 3,5-4 кг-га етганда, эркаклари эса бир йил эртароқ етилади.
Одатда насл берувчилардан беш ёшдан ошганда фойдаланилади. Серпушт балиқ: табиий ҳаввзаларда увилдироқлари 2 млн. тагача етади, сунъий ҳовузларда эса 1 млн. тадан ортади. Меъёрий маҳсул наслдорлиги – 500 минг увалдириқдан иборат.
Личинкалари дастлабки икки ҳафта мобайнида майда зоопланктонлар (аввалига коловраткалар билан, сўнг шоҳли қисқичбақанинг науплиялари билан, сўнгра эса ушбу қисқичбақанинг катта организмлари ва планктоннинг бошқа организмлари) билан озиқланади. Бир неча ҳафтадан сўнг озуқаси
таркибида майда ўсимлик организмлари пайдо бўлади. Улғайгани сари озиқланишида жонли организмлар сони камайиб, ўсимлик организмлари кўпаяди. Бир ёзли балиқчалар ва катта балиқлар
юқори ўсимликлар билан озиқланади. Ҳовузларда поликультура шароитидаги катта зичликда ўстиришда ёки ўсимлик озуқасининг танқислигида ҳовузга карп учун солинадиган омухта емни ҳам истеъмол
қилиши мумкин.Оқ амур тез ўсади, Ўзбекистонда икки йиллик даврийлик қабул қилинган шароитда товар балиқлар вазни 500-1500 граммни ташкил қилади.
Оқ амурга маҳаллий бозорда эҳтиёж катта. Ҳозирги кунда балиқчиликда у оқ дўнгпешонага қўшимча балиқ ҳисобланади. Оқ амурнинг салоҳиятидан балиқчиликда тегишлича фойдаланилмаяпти. Асосий сабаб –
озиқлантириш технологиясининг мукаммал ишлаб чиқилмаганлигидир. Катта ҳовузлар шароитида оқ амурни озуқа билан таъминлаш қийин, кичик ҳовузларда етиштирилса келажакда бу балиқ ҳовуз балиқчилигининг асосий объектига айланиши мумкин. Балиқчиликни ривожлантириш илмий тажриба
станциясида Ўзбекистонда етиштириладиган ўсимликлар билан озиқлантириш усулларини ишлаб чиқиш бўйича илмий изланишлар бошланган ва амалий ишлар олиб борилмоқда.