Картошка касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари

Картошка ниҳоллари фузариозини  Fusarium туркумига мансуб гифомитсетлар қўзғатади. Касаллик дунёнинг барча мамлакатларида, жумладан Ўзбекистонда ҳам учрайди. Зарарланган туганаклар
(кам ҳолларда уруғлар) инфекциянинг асосий манбаидир.
Картошка ниҳоллари ризоктониозини Rhizoctonia solani замбуруғи қўзғатади. Ризоктониоз дунёнинг барча мамлакатларида, жумладан Ўзбекистонда ҳам учрайди. Зарарланган ўсимлик қолдиқлари ва картошка туганаклари ниҳоллар учун асосий инфекция манбаи ҳисобланади. Уруғлик туганаклар совуқ ва нам тупроққа экилганда, ниҳоллар тез униб чиқа олмайди, тупроқ ичида чирийди, уларнинг илдизпоялари ва илдиз бўғзида бироз ботиқ, қўнғир яралар пайдо бўлади, баъзан ниҳоллар сўлиб қолади (Int. Potato Center, 1982). Қўзғатувчи организм базидиомитсетлар синфига оид Thanatephorus cucumeris (Watking, 1981) ва бошқа хабар (Peresipkin, 1986) га кўра – Hupochnus solani) замбуруғи бўлиб, у тупроқда Mycelia sterilia гуруҳига мансуб, вегетатив Rhizoctonia solani шаклида, одатда ўсимлик қолдиқларида сапротроф сифатида яшайди, аммо касалликка мойил экин турларининг илдизлари зарарланган тупроқ
зонасига кирганда, замбуруғ кучли паразитга айланади.
Қўзғатувчининг белгилари: Rhizoctonia solani . Замбуруғ танаси каноп ипи («шнур») шаклини ҳосил қилувчи, кўп ҳужайрали, олдин рангсиз, сўнгра жигарранг ёки қўнғир тус олувчи, узунлиги 1 см ёки узунроқ, кенглиги 5,5-10 мкм бўлган, кўп ҳужайрали гифалардан иборат. Гифаларда узоқ вақт сақланишга мўлжалланган, тўқ-қўнғир, ўлчами 15-30х11-17 мкм келадиган йўғон (баъзан «псевдоконидиялар» деб аталувчи) ҳужайралар занжирчалари ва оқ, сўнгра тўқ-қўнғир тус олувчи (псевдо)склеротсийлар ривожланади. Вақт ўтиши билан улар қора тусга киради ва диаметри 1-3 мм га етади. Бу йўғон ҳужайралар ва склеротсийлар тупроқда 12-15 см чуқурликда, ўсимлик қолдиқларида, касалликка мойил экин илдизларининг тўқималари яна пайдо бўлгунича, фунгистазис ёрдамида тиним даврига кириб, сақланади. Замбуруғ базидиялари ҳам гифаларда ривожланади, улар бир ҳужайрали, тўқмоқ шаклли. Базидия устида носимметрик овал шаклли, рангсиз, ўлчами 8-14х4-6 мкм бўлган базидиоспоралар пайдо бўлади.
Замбуруғ ҳар хил экинларни касаллантиради, аммо бир экин тагидаги популяция иккинчи экин учун кам зарарли, мисол учун, далада картошкада ривожланган склеротсийлар бошқа экинларни кам зарарлайди. Бир экин тури далада узоқ йиллар давомида ўстирилганда, тупроқда ўша экинни жуда кучли зарарлайдиган популяция тўпланиб, йилдан-йилга кўпайиб бориши аниқланган (Wаткинг, 1981).
3. Картошка ниҳолларида «қорасон» ва туганакларида юмшоқ бактериоз чириш касаллигини Эрwиниа туркумига мансуб бактериялар, жумладан Эрwиниа cаротовора ссп. атросептиcа нам ва совуқ, Эрwиниа cаротовора ссп. cаротовора – илиқ, Эрwиниа cаротовора ссп. чянтҳемум (=Е.чянтҳемум) эса иссиқ иқлимли минтақаларда қўзғатади. Касаллик картошка ўсув даврида далада ва омборхоналарда ривожланади.
Қўзғатувчининг белгилари. Эрwиниа cаротовора. Бактерия тўғри таёқча шаклли, ўлчами 1,0-5,0х0,5-1,0 мкм, якка-якка, баъзан калта занжирчаларда жойлашган. Перитрих, ҳаракатчан. Хемоорганотроф. Вогес-Проскауэр реакцияси мусбат, олтингугурт ангидриди ҳосил қилади, желатинани суюлтиради. Баъзи штаммлари Д-глюкозадан газ ҳосил қилади. Л-арабиноза ва Д-глюкозани, баъзи штаммлари глитсерин ва малтозани ўзлаштиради. Нитратларни тиклайди. Каталазамусбат. Ўсиш факторларига муҳтож эмас. Колониялари сариқ, кўк ёки рангсиз; баъзи штаммлариники мукоид, шилимшиқсимон. Эрwиниа амйловора туридан фарқли ўлароқ, 36°C ҳароратда ўсмайди. Пектатни, баъзи штаммлари казеинни парчалайди. Таркибида 5% натрий хлорид бўлган муҳитда ўса олади. Пахта ёғини гидролиз қилади.
Тупроқ нам бўлса, дала тез-тез суғорилса, экин бутун ўсув даврида зарарланади. Касал туганакдан ўсиб чиққан ниҳолларда қорасон ривожланади – уларнинг илдиз бўғзида, тупроқ сатҳидан юқорига қараб, қора, шилимшиқ доғлар пайдо бўлади, улар поянинг пастки қисмларига тарқалади, зарарланган жойлар чирийди, ниҳоллар ётиб ёки пакана бўлиб қолади, барглари сарғайиб, тепага букилади, қурийди, ўсимлик сўлиб қолади. Янги мевалар илдизга бириккан жойидан бошлаб чирийди. Касаллик ҳосилни пасайтиради. Туганаклар ҳашарот ва касаллик, ҳамда ташиш ва омборхоналарга жойлаш пайтида етказилган механик жароҳатлар орқали бактерия билан зарарланганида, уларнинг устида, айниқса кўзчаларида, думалоқ, ботиқ некротик доғлар ривожланади. Улар тез ўсади; ҳосил далада ёки омборхонада сақлаш пайтида чириб кетади (Int. Potato Center, 1982).
Омборхонада сақлаш жараёнида ташқи кўриниши соғлом, бироқ енгил зарарланган туганакларда ҳўл «чириш» ривожланади ва соғломларига тез ўтади. Физиологик кучсиз туганаклар кучлироқ зарарланади, одатда бу бактериялар замбуруғлар зарарлаган туганакларни иккиламчи зарарлайди ва картошка чиришини тугаллайди, Зарарланган туганаклар, айниқса 15°С-20°С ҳароратда, 3-6 кун ичида батамом чирийди.
Қўзғатувчи зарарланган ўсимлик қолдиқпари ва уруғлик туганакларда сақланади.
Касалликни Ўзбекистонда Erwinia cichorocearum, синоним Erwinia  solani  (Запрометов, 1974), Россияда эса Pectobacterium phytophthprum, синоним Erwinia phytophthora (Пересипкин, 1982) бактериялари қўзғатади, деб ҳисоблашган, аммо булар Эрwиниа cаротовора турининг синонимлари бўлиши тахмин қилинади.
Кураш чоралари. Чидамли навлар яратиш ва қўллаш, экиш учун қуруқ, соғлом, фунгитсид (бактеритсид) билан дориланган уруғлик туганак ишлатиш, нам тупроққа экмаслик; далани керагидан ортиқ суғормаслик; алмашлаб экишни жорий этиш; ниҳоллар янги ўсиб чиққанда ва экин гуллаганда касалларини ягана қилиб, даладан чиқариб, йўқотиш; ҳосилни йиғиш, ташиш, омбохоналарга жойлаш ва сақлаш жараёнида механик жароҳат етказмаслик, уларни қуритиб, сўнгра қуруқ жойларда, 2-4°С ҳарорат ва 90-95% ҲНН да сақлаш лозим (Пересипкин, 1982; Инт. Потато Cентер, 1982; Вянгеляускайте и др., 1989; Бўриев ва б., 2002; Саттарова ва б., 2003). Картошкани омборхоналарда сақлаш даврида ҳўл ва бошқа чиришлар билан кураш чоралари ҳақидаги маълумотлар кейинги бобда келтирилган.
Картошка фузариоз сўлиши (Fusarium вилт)ни Fusarium oxysporum f. tuberoси ва бошқа Fusarium туркумига мансуб гифомитсет замбуруғлар қўзғатади (Дякова, 1969; Инт. Потато Cентер, 1982). Улар иссиқсевар замбуруғлар бўлиб, бутун дунйода, жумладан Ўзбекистонда ҳам кенг тарқалган. Вертитсиллёз вилтдан фарқли ўлароқ, фузариоз картошка тез сўлишига олиб келади, бунда сўлиш ўсимлик тепасидан пастга тарқалади. Пастки барглар сарғаяди, юқори ярусдагиларида хлоротик доғлар пайдо бўлади, ўсимлик тепаси қизғиш тус олади, илдиз ва илдизпоялари чириши, ўтказувчи тўқималари митселий билан тўлиб, тиқилиб қолиши ҳамда замбуруғ метаболитлари ўсимликни заҳарлаши сўлиш сабаблари ҳисобланади.
Картошка туганаклари  Fusarium қуруқ чиришини Fusarium oxysporum, Fusarium cambucinum, Fusarium cilmorum, Fusarium solani ва баъзи бошқа Fusarium турлари қўзғатади. Картошка туганаклари ўсув даврида одатда зарарланмайди, уларнинг кўпчилиги ҳосилни кавлаб олиш, қоплаш, омборхонага ташиш ва жойлаш пайтларида зарарланади. Қўзғатувчилар механик жароҳатлар, совуқ урган жойлар, ҳашаротлар ва бошқа патоген замбуруғлар шикастлаган тўқималар орқали туганакларга киради ва зарарлайди. Зарарланган туганаклар устида олдин қайноқ сувда куйганга ўхшаш, бироз ботиқ доғлар пайдо бўлади. Улар ўсиб, катталашади, кулранг-қўнғир тус олади ва остидаги тўқималарга ва туганак ичига ўтади. Тўқималар қуруқ чириб, кукунга ўхшаб қолади, туганак ичида бўшлиқлар, каваклар пайдо бўлиб, у ерда, зарарлаган замбуруғ тури билан боғлиқ ҳолда, ҳар хил рангли митселий (моғор) ривожланади. Туганакларнинг чириган жойлари соғлом тўқимадан аниқ ажралиб туради, уларнинг устида концентрик доиралар ва митселий ривожланади.
Тошкент вилоятида картошка ўсув даврида фузариоз билан 24,9-43,5% га касаллангани хабар қилинган (Ҳакимов ва б., 2005).
Қўзғатувчиларнинг белгилари. Fusarium cambucinum. Митселий оқ, оқиш-сариқ, пушти рангли, бароқ, зич. Макроконидиялар ҳаво митселийсида, пионнотларда, камроқ ҳолларда спородохийларда ривожланади, урчуқ-ўроқ шаклли, эгилган, 6, камроқ ҳолларда 4 ва 5 ҳужайрали, кўп бўлганида ранги пушти ёки оч-қўнғир; 4 ҳужайралиларининг ўлчами 16-45х3-6 мкм, 6 ҳужайралилари 25-60х3,5-6 мкм. Баъзан қўнғир ёки тўқ-мовий тусли склеротсийлар ҳосил қилади.
Fusarium cilmorum. Митселий оқ, оқиш-сариқ, сарғиш-тўқ-қизил рангли, бароқ, зич. Макроконидиялар спородохий ва пионнотларда, камроқ ҳолларда ҳаво митселийсида ривожланади, урчуқ-ўроқ, эгилган ёки тўғри, баъзан деярли цилиндр шаклли, 4-6, камроқ ҳолларда 7-9 ҳужайрали, кўп бўлганида ранги сариқ, пушти, тўқ-сариқ, оч-қўнғир ёки қизғиш-тўқ-сариқ; 4 ҳужайралилари 15-56х3,7-11,5 мкм, 6 ҳужайралилари 20-88х4,7-12,5 мкм, 8 ҳужайралилари 35-100х6-14 мкм. Хламидоспоралари интеркаляр (гифалар ўрталарида) ривожланади.
Ўзбекистонда уюмларда ва омборхоналарда сақланадиган туганакларнинг энг кўп тарқалган чириши фузариоз эканлиги аниқланган (Бўриев ва б., 2002; Холмуродов, 2004). Касаллик кўпинча туганаклар 2-3 ой сақланганда пайдо бўлади. Фузариоз билан енгил зарарланган картошкаларда чириш кучаяди. Ҳатто нормал шароитда ҳам 10% гача туганаклар чириб кетади; юқори ҳарорат ва намликда картошканинг 30-50% ва ундан ҳам кўпроғи йўқотилиши мумкин.
Уруғликка мўлжалланган, фузариоз билан зарарланган туганаклар, айниқса, улар бўлакларга кесиб экилса, тупроқда чириб кетиши мумкин. Улардан ниҳол ўсмаслиги, ёки заиф, нимжон ниҳоллар чиқиб, кейинчалик сўлиши кузатилади.
Кураш чоралари. Картошка ҳосилини эҳтиёткорлик билан кавлаб олиш, қоплаш, ташиш ва омборхоналарга жойлаш лозим. Янги тўпланган туганакларни бироз юқори намлик шароитида сақлаш уларнинг устидаги яралар қотишини таъминлайди ва инфекция тарқалишини анча камайтиради; сўнгра картошкани қуруқ, зарарсизлантирилган омборхоналарда паст (3-5°C) ҳарорат ва 90-95% нисбий намлик шароитида сақлаш мақсадга мувофиқ. Уруғлик сифатида соғлом туганакларни кесмасдан, самарали фунгитсидлар билан дорилаб экиш; ўсув даврида тупроқ намлиги 60-85% атрофида бўлишини таъминлаш, органик ва минерал ўғитларни балансини сақлаган ҳолда солиш, нордон тупроқларни оҳаклаш, далага картошка 3-4 йилда бир марта экиладиган алмашлаб экишни жорий этиш тавсия этилади. Қуруқ чиришга Ранняя роза ва Берлихинген навлари чидамсиз, Лорх ва Волтман навлари эса чидамли (Запрометов, 1974; Пидопличко, 1977; Пересипкин, 1982; Int. Potato Center, 1982; Чумаков, Захарова, 1990; Бўриев ва б., 2002; Холмуродов, 2004).

Картошка вертитсиллёз сўлиши (вертитсиллёз вилт) ни Verticillium albo-atrum вa V.dahliae замбуруғлари қўзғатади. Касаллик кўп мамлакатларда, жумладан Ўзбекистонда ҳам қайд этилган бўлса ҳам, унинг картошкада тарқалиши ва ҳосилга зарари ўрганилмаган. Сўлиш одатда ўсимликлар гуллаш даврида ёки кейинроқ, кўпинча пастки баргларнинг бир томони сарғайиши билан бошланади. Поя пастки қисми қия кесилса, ўтказувчи тўқималарда қўнғир доғларни кўриш мумкин. Кўпинча ўсимликлар, сўлимасдан сарғаяди, вақтидан олдин етилади ва қурийди. Туганакларнинг ичида ҳам ўтказувчи тўқималарда ёки уларнинг бир қисмида оч-қўнғир, катта туганакларнинг кўзчаларида эса пуштироқ ёки қизғиш доғлар пайдо бўлади. Бундай туганаклар омборхонада сақлаш пайтида чириб қолади. Замбуруғ митселий ва склеротсийлари ёрдамида ўсимлик қолдиқларида ва тупроқда кўп йиллар давомида, кейинги мавсумгача зарарланган туганакларда ҳам сақланади.
Кураш чоралари жумладан ғалла ва дуккакли экинлар билан алмашлаб экиш, уруғлик туганакларни экишдан олдин фунгитсидлар билан дорилаш, ерни керагидан ортиқча ёки кам суғормаслик, системали фунгитсидлардан бирини пуркаш тавсия қилинади (Пересипкин, 1982; Инт. Потато Cентер, 1982).
Картошкани фитофторозини  Phytophtora  infestans оомитсет замбуруғи қўзғатади. Қўзғатувчи замбуруғ рангсиз, бир ҳужайрали, кўп ядроли эндофит тана ҳосил қилиб, кўплаб жинссиз споралар – зооспорангийлар ҳосил қилади.
Ооспоралар – яъни жинсий споралар фақат картошкани ватани бўлган Мекцикада учрайди, аммо кейинги маълумотларга қараганда бир қанча Европа мамлакатларида ҳам ооспоралар ҳосил бўлиши аниқланган. Қўзғатувчи замбуруғнинг биологик хусусиятларидан бири – унинг физиологик ирқларини ва популяцияларини жуда ҳам кўплигидир. Ушбу физиологик ирқлари ва популяциялари ўзининг паразитлик хусусиятлари, инкубатсион даври давомийлиги, патогенлиги (касалликни туғдириш қобилияти), агрессивлиги, вирулентлиги ҳамда споралар ҳосил қилиш даражалари билан бир-биридан кескин фарқ қилади.
Замбуруғ картошкани баргларини, пояларини, туганакларини ва ўсимталарини касаллантиради. Касалликни характерли аломатлари ўсимликларни гуллаш даври арафасида баргларда намоён бўлади. Дастлаб пастки ярус баргларни учида қўнғир рангли бўртган доғлар пайдо бўлади, бундай доғларни орқа томонида, аниқроғи баргнинг яшил ҳамда қўнғир қисми чегарасида оқимтир рангли қалин ғуборлар ҳосил бўлиши кузатилади. Қўнғир рангли доғларнинг кенгайиб бориши ҳисобига ғуборлар ҳам касалланган ва соғлом тўқима чегараси томон сурилиб бораверади. Бу ғуборлар замбуруғнинг спораларидир.
Поя ва барг бандларида касаллик узунчоқ қўнғир рангли қалин йўл-чизиқлар кўринишида намоён бўлади. Қуруқ ва иссиқ об – ҳаво шароитида касаллик тўхтайди, бунда доғлар қуриб қолади ва поя ҳамда барглар мўрт бўлиб синиб кетади, нам об – ҳаво шароитида эса доғлар йириклашиб, ривожланади ва доғ ўрнидаги поя ва барг бандлари тўқималари чирийди.
Касаллик доимо янгидан янги барг ва пояларга ўтиб туради, натижада ўсимлик тупи нобуд бўлади. Касалланган туплардан соғлом тупларга касаллик мунтазам равишда ўтиб туради. Далада касалланган палакларнинг янги ўчоқлари тўхтовсиз равишда пайдо бўлаверади. Агар об – ҳаво сернам келса 7 – 10 кунда даладаги ҳамма палаклар тўлиқ нобуд бўлади.
Туганакларда бироз ботиқ кўринишдаги қўнғир рангли доғлар ҳосил бўлиб, туганак мағзи доғ остидан бошлаб бироз қўнғирлашади.
Касаллик жуда катта зарар келтириб, баъзан ҳосилни тўлиқ нобуд бўлишига олиб келади. Баъзи серёғин йиллари кўпгина минтақаларда йирик талофатлар келтирганлиги маълум. Бундан ташқари омборхонада сақлаш даврида касалланган туганаклардан тўхтовсиз равишда соғломлари зарарланиб туради, шунингдек бошқа микроорганизмлар билан биргаликда туганакларнинг қуруқ чиришига олиб келади.
Шунингдек касалликнинг яна бир зарари шундаки, касалланган картошка тупларида палакларнинг эрта нобуд бўлиши ҳисобига туганаклар сони кам бўлиб, улар тўлиқ етилмайди, ўлчамлари кичик бўлиб қолади ҳамда бундай туганаклар яхши сақланмайди.
Инфекция манбаи – касалланган уруғлик туганаклар ҳамда ўтган йилдан далада қолиб кетган касал туганаклар бўлиб ҳисобланади. Бундан ташқари омборхоналарда саралаш даврида касалланган туганаклар 1,5 м чуқурга кўмилиб йўқ қилинмай, ахлатхоналарга ташланса, улар ҳам доимий инфекция ўчоғи бўлиб хизмат қилади.
Уруғлик туганакларнинг кўзчалари касалланган бўлса бундай туганаклардан ўсимта униб чиқмайди, натижада тўлиқ кўчат олинмайди. Агар уруғлик туганаклар кучсиз даражада касалланган бўлса, ташқи кўринишидан соғломга ўхшаш ўсимликлар ўсиб чиқади, аммо орадан 45 – 60 кун ўтиб (гуллаш олдидан) барг ва пояларда касаллик аломатлари намоён бўлади. Ўсимликнинг бундай кеч зарарланиши қўйидагича кечади: уруғликдаги инфекция ўсиб, тупроқда зооспорангий ҳосил қилади, зооспорангийлар эса ўсимликни гуллаш даври олдидан ер остки қисмида ҳосил бўлган кечки ўсимталарни касаллантиради. Касалланган ўсимталарда ҳосил бўлган споралар эса бошқа ўсимликлар баргларига ўтади. Зооспорангийлар лимон шаклида бўлиб, ўткир учи қалинлашган қобиқ билан ўралган бўлади. Шу жойдан банд ҳосил бўлиб, зооспоралар отилиб чиқади. Замбуруғнинг ўсувчи банди фақат барг юзаси ҳўл бўлганда ва ҳарорат 20 – 24 0С бўлганда рўй бериши кузатилади. Бир томчи намлик ёки ёмғир бўлиши биланоқ зооспоралар ҳосил бўлади. Зооспораларнинг чиқиши олдидан зооспорангий танаси бир неча (6 – 16) бўлакка бўлинади ва улардан зооспоралар ҳосил бўлади. Зооспора яланғоч ҳолда бўлиб, 1 – 3 ядрога эга, 2 та туки бўлади ва бу туклар қарама қарши томонларда жойлашади. Ҳаракатланиш даврида зооспора ўз танаси ўқи атрофида айланади, бу ҳолат ярим соатча давом этади. Сўнгра зооспора тукларини ташлаб, қобиқ ҳосил қилади, ўсиб ўсимта банд ҳосил қилади, бу бандлар ўсимлик тўқималарининг ҳужайралараро бўшлиқларига тарқалиб вегетатив тана митселий ҳосил қилади. Кейинчалик митселийдан кучсиз тармоқланган спорангийбандлар ҳосил бўлади, булар баргларнинг орқа томонига оқимтир ғубор кўринишида намоён булади.
Барг тўқималарининг ҳужайралараро бушлиғида митселий гаустория (сўрғич) ҳосил қилади, бу гаусториялар озиқа элементларини сўриб, барг тўқимасида характерли қўнғир доғлар ҳосил қилади ва тўқималарни нобуд қилади.
Қўзғатувчининг белгилари. Phytophtora infestans. Митселий ҳужайраларга бўлинмаган, у картошка тўқималарининг ҳужайралари ора-сидаги бўшлиқлар ичи бўйлаб тарқалади. Зооспорангиофоралар 2-5 тадан гуруҳларда барг тешикчаларидан ёки тўғридан-тўғри эпидермисни ёриб чиқади, улар оддий ёки кам шохланувчи, эни 10 мкм ча. Зооспорангийлар 1 ҳужайрали, тухум ёки лимон шаклли, рангсиз, ўлчами 25-33х15-20 мкм, қобиғи юпқа, силлиқ, устида яхши кўринадиган ғуддачаси бор. Сувда ўсганида улар 4-16 та 2 хивчинли зооспора ёки куртак (гифа) ҳосил қилади. Табиий шароитда ооспоралар ҳосил бўлмайди.
Туганак зарарланганда ҳам шундай ҳолат кузатилади. Туганакларнинг касалланган тўқималари аста секин нобуд бўлиб, ботиқсимон доғлар ҳосил қилади, доғ остидаги ҳужайралараро бўшлиқларда эса митселий тарқалганлиги туганак мағзида қўнғир доғлар кўринишида намоён бўлиши кузатилади. Сақлаш даврида эса ўлик, яъни нобуд бўлган тўқималар бошқа микроорганизмлар таъсирида қуруқ чирийди. Барглардаги зооспоралар ёмғир таъсирида ювилиб, тупроққа тушади туганакларни даладаёқ зарарлайди. Шунингдек картошкани ковлаш вақтида туганаклар касалланган палакларга тегса ҳам касалланади.
М. В. Бордукова маълумотларига кўра инфекция фақат уруғлик туганакларда сақланади, ковлаш вақтида эса касалланган палаклардан соғлом туганакларга юқади, шунингдек сақлаш даврида туганаклар сараланмаса касаллик бир – бирига юқади.
Фитофтора касаллигини ривожланиши ва тарқалишида намлик ҳамда ҳарорат муҳим аҳамият касб этади. Зооспорангийларнинг ўсиши ва ўсимликнинг зарарланиши, шунингдек касалланган баргларда спораларнинг ҳосил бўлиши учун албатта бир томчи намликнинг бўлиши шарт. Замбуруғ споралари юқорида айтилганидек фақат нам шароитда ўсади. Бир томчи сувда (ёмғир ёки шудринг томчисида) зооспоралар шаклланади. Бунда тўқималарнинг касалланиш хавфи жуда ҳам кучаяди, чунки 10 – 16 та зооспора митселийга нисбатан кўпроқ ўсимликларни касаллантиради. Бундан ташқари бир томчи намлик зооспорангий ва зооспораларни тупроқ юзасидан баргларга, барглардан баргларга ҳамда палакларга тарқалишини осонлаштиради.
Ўсимликларнинг касалланиши учун ҳавонинг нисбий намлиги 75% дан кам бўлмаслиги талаб этилади. Агар ҳавонинг нисбий намлиги бундан кам бўлса, ҳаводаги зооспорангийлар 1 – 3 соатда нобуд бўлади. Ҳаво ҳароратининг +15 – 20 0С бўлиши касалликнинг тез тарқалишига олиб келади, агар ҳарорат +26 0С дан юкори бўлса ҳаводаги споралар тезда нобуд бўлади. Ҳаво ҳароратининг +10 0С дан паст ёки +20 0С дан юқори бўлиши баргларда споралар ҳосил бўлишини тўхтатади. Ҳарорат касалликнинг инкубатсион даври давомийлигига ҳам жиддий таъсир кўрсатади. Ўртача суткалик ҳарорат +20 – 25 0С бўлса инкубатсион давр 3 кун бўлиб, ҳароратнинг бундан паст ёки юқори бўлиши бу даврнинг чўзилишига олиб келади, бунда касаллик аломатлари кейинроқ (7-10 кунда) намоён бўлади.
Фитофтора касаллиги ривожланишини об-ҳавога боғлиқлиги орқали қисқа муддатли башорат (прогноз) тузилади. Касаллик пайдо бўлиши учун ўсимлик ўсув даврини иккинчи ярмида 2 сутка давомида ўртача суткалик ҳарорат +100C дан паст бўлмаслиги, ҳавонинг нисбий намлиги эса 75% дан кам бўлмаслиги лозим. Ана шундай шароитдагина ўсимлик ер устки қисмлари касалланади. Ўсимликларни кучли даражада касалланиши учун ҳарорат +13 – 180C, ҳавонинг нисбий намлиги эса 96 – 100% бўлиши ёки бир марта оз бўлсада ёмғир ёғиши кифоя қилади холос.
Кураш тадбирлари.Фитофторага қарши шотланд олими Блек чидамли навлар яратишни таклиф қилган эди. Унинг фикрича, картошкани ёввойи формаларида фитофторага чидамлиликни 4 та ген Р1 Р2 Р3 Р4 назорат қилади ва бу генлар турли ирқларга чидамлиликни белгилайди. Кейинги йилларда эса бу назария ҳаётда ўз тасдиғини топмади, чунки замбуруғнинг ирқлари шу қадар кўп эдики, буни селекцион йўл билан ҳал этиб бўлмаслиги аён бўлди. Табиатда назарий жиҳатдан мутация, гибридизатсия, ядроларнинг соматик рекомбинацияси орқали доимо ҳар 14 – 18 соатда 1 та янги ирқ пайдо бўлиб туради. Бундай муддатда эса картошкани янги гибрид ёки навини яратиб бўлмайди, ёки яратилган гибрид ёки навлар маълум ирқларга чидамли бўлсада, кейинчалик бошқа ирқлар томонидан кучли даражада касалланиши кузатилади.
Агротехнологик кураш тадбирларидан соғлом уруғликдан фойдаланиш, тупроққа фосфорли, айниқса калийли ўғитлар бериш, ўсимликларни мисли, борли ва марганецли микроўғитлар билан илдиздан ташқари озиқлантириш лозим. Бир томонлама азотли озиқлантириш касалланишни кучайтиради. Уруғлик туганакларни ёруғ шароитда нишлатиш, туп остига кўпроқ ва қалинроқ тупроқ тортиш лозим.
Кимёвий тадбирлардан ўсув даврида мисли фунгитсидлардан фойдаланиш тавсия этилади. Синтетик фунгитсидлар фитофторага таъсир этмайди. Ўсув даврида 1 % ли Бордо суюқлиги, 3% ли мис хлор оксиди қулланилади. Шунингдек Ридомил-Голд фунгитсидини 2,0 – 2,5 л/га, Курзат фунгитсидини эса 2,5 кг/га меёрида қўллаш тавсия этилади. Биринчи кимёвий ишлов касаллик аломатлари намоён бўлиши билан дарҳол ўтказилади ва ҳар 8 – 12 кунда такроран қайта дориланиб турилади. Бунда ишчи суюқлик сарфи 450 – 500 л/га дан кам бўлмаслиги талаб этилади. Ушбу фунгитсидлар контакт таъсирга эга эканлиги инобатга олиниб, дорилашда ўсимликларнинг бутун ер устки қисмини тўлиқ ҳўлланишига эришиш лозим.
Касалланган палаклар картошкани ковлашга 10 – 15 кун қолганда йўқотилади. Бунинг учун палакларга 1,5% ли магний хлорид эритмаси пуркалади (ишчи суюқлик сарфи 1000-1100 л/га), сўнгра палаклар йиғиштирилиб, ёқиб юборилади.
Картошка туганакларининг қора калмараз (ризоктониоз) касаллигини  Rhizoctonia solani  замбуруғи қўзғатади. Замбуруғ тупроқда бутун дунйода тарқалган, Ўзбекистонда омборхоналарда туганакларни зарарлаши O‘GEBI ходимлари томонидан хабар қилинган, бошқа кузатувларда унинг картошка туганакларида жуда кам учраши қайд этилган (Холмуродов, 2004). Ризоктониоз картошканинг туганак, новда, поя, илдизпоя ва илдизларини зарарлайди. Касал туганаклар экилганда, ризоктониоз ниҳолларга катта зарар етказади, уларни жуда сийрак қилиб қўяди, чунки ниҳоллар тупроқ юзасига чиқмасдан ёки чиққандан сўнг тезда чирийди. Уруғлик туганаклар чуқур экилса, нобуд бўлган ниҳоллар сони ошади. Илдизпоя ва поянинг пастки қисмида бироз ботиқ, ҳажми ва шакли ҳар хил бўлган қўнғир доғлар ва яралар, уларнинг устида сарғиш-қўнғир гифалар қатлами пайдо бўлади. Зарарланган туганаклар устида қаттиқ, тўқ-қўнғир, сўнгра қораювчи, шакли ҳар хил склеротсийлар ри-вожланади. Касаллик юқори намлик ва 9-27°C (оптимум 15-21°С) ҳароратда ривожланади. Замбуруғ ўсимлик қолдиқларида сақланади ва склеротсийлари ёрдамида картошка туганаклари билан тарқалади. Созтупроқларда камроқ, қумоқ тупроқда кўпроқ учрайди ва ўсимликларни кучлироқ зарарлайди. Картошкадан ташқари помидор, бақлажон, қалампир, сабзи, карам, лавлаги, турп, бодринг, салат, қовоқ, тамаки, ғўза ва бошқа кўп экин ва бегона ўтларни зарарлайди. Касалликка чидамли навлар мавжуд эмас. Бошоқли экинлар ва ўтлар зарарланмайди, беда жуда кам зарарланади. Туганаклар зарарланиш даражаси билан боғлиқ ҳолда, ризоктониоз картошка ҳосилининг 16-25 фоизини йўқотиши аниқланган.
Кураш чоралари. Уруғлик учун соғлом туганаклар қўллаш, уларни саёз экиш, картошка экиш қаторларига тупроқ фунгитсиди киритиш, далада тупроқ кучли зарарланмаган ҳолларда экишдан олдин самарали фунгитсидлар билан дорилаш, ҳосилни ўз вақтида йиғиб олиш тавсия қилинади (Пересипкин, 1982; Int. Potato Center, 1982).
Картошка кумушранг калмараз касаллигини  Helminthosporium solani   гифомитсет замбуруғи қўзғатади. Туганаклар тупроқда зарарланади, уларнинг устида тўқ-кулранг, диаметри 1-6 мм ча моғор қатлами пайдо бўлади. Омборхонада сақланаётган туганакларнинг эпидермиси остида склеротсийлар ривожланади ва туганакларнинг қобиғи чирийди. Замбуруғ туганакларга кўзчалари орқали киради. Бу касаллик кўпинча бўртма калмараз билан бирга учрайди (Пересипкин, 1982). Ўзбекистонда омборхоналарда сақланаётган картошкада қайд этилган (Холмуродов, 2004).
Қўзғатувчининг белгилари. Helminthosporium solani . Картошканинг туганакларида склеротсийларнинг коптоксимон тўдаси ҳосил бўлади, улардан конидиофора ва конидиялар ўсиб чиқади. Конидиофоралар тўғри, пастидан учига қараб ингичкалашган, жигарранг, тўқ-қўнғир, тўқ-зайтун тусли, узунлиги 150-600 мкм, эни остки қисмида 9-15 мкм, учида 4,8-9 мкм. Конидиялар тўғри ёки эгилган, тескари-тўқмоқ шаклли, олдин рангсиз, сўнгра жигар-ранг, тўқ-зайтун тусли, 2-8 сохта тўсиқчали, ўлчами 24-85х7-11 мкм, ўртача 39х9,4 мкм, учи 2-4 мкм гача ингичкалашган
 Картошка бўртма калмараз (ооспороз) касаллигини Oospora pustulans гифомитсет замбуруғи қўзғатади, Туганаклар далада ташқи белгиларсиз зарарланади.
Қўзғатувчининг белгилари. Oospora pustulans. Конидиялар митселий ҳужайралари ажралишидан ҳосил бўлади, бироз чўзинчоқ ёки цилиндрсимон, ўлчами 6-12х2-12 мкм.
Омборхонада сақланаётган картошкада касаллик белгилари 4-5 ойдан сўнг юзага чиқади ва баҳоргача ривожланиши давом этади. Туганаклар устида қорамтир, думалоқ, диаметри 2-4 мм гача, атрофи бироз ботиқ бўртма пустула (яра) лар пайдо бўлади, ўша жойлар бироз ғижимланганга ўхшаб қолади. Замбуруғ туганакларга кўзчалари ва ҳар хил яралар (механик жароҳатлар, ҳашарот чаққан ёки касаллик туфайли пайдо бўлган тешиклар) орқали киради. Ўсимлик қолдиқлари, зарарланган туганак ва тупроқдаги склеротсийлар инфекция манбаи бўлиб хизмат қилади. Зарарланган туганакларнинг сифати бузилади, уруғлик учун ишлатилганда ниҳоллар сони камаяди. Касалликка чидамли навлар йўқ.
Кураш чоралари. Омборхоналарда картошкани сақлаш қоидаларига риоя қилишдан иборат (Пересипкин, 1982). Ооспороз Ўзбекистонда ҳам омборхоналарда учрайди.
Картошка оддий калмараз касаллигини актиномитсет Streptomyces scabies қўзғатади. Касаллик дунйода тупроғи жуда нордон бўлмаган барча минтақаларда учрайди. Туганакларнинг устида майда, қўнғир ёки тўқ-қўнғир, тўрсимон доғлар пайдо бўлади. Улар ўсиб, қўшилиб, бироз бўртган ёки ботиқ, қизғиш тўқ-қўнғир доғ, сўгал ва яраларга айланади. Омборхоналарда сақлаш пайтида, иккиламчи микроорганизмлар таъсирида бундай туганаклар бутунлай чирийди. Қўзғатувчи туганакларни енгил ва соз тупроқларда кўпроқ зарарлайди, тупроққа оҳак солиш касалликни кучайтиради.
Қўзғатувчининг белгилари. Streptomyces scabies . Барча актиномитсетлар каби, бу тур ҳам грамманфий. Сунъий озуқа муҳитларида ғадир-будур, терисимон, сарғиш ёки сарғиш-қўнғир, зич колониялар ҳосил қилади. Колониялар устида ҳавода ривожланадиган спорофоралари винтга ўхшаб буралган; споралари цилиндр шаклли, рангсиз, 1,2-1,5х0,8-1 мкм.
Кураш чоралари. Чидамли навлар экиш, уруғлик туганакларни экишдан олдин дорилаш, тупроқда пҲ 5-5,2 бўлишини таъминлаш, карам, лавлаги каби экинлар билан алмашлаб экишни жорий қилиш, умумий агротехника қоидаларига риоя этиш лозим (Пересипкин, 1982; Int. Potato Center, 1982; Попкова и др., 2005). Касаллик Ўзбекистонда ҳам қайд этилган (Запрометов, 1974).
Картошканинг яна битта – чангли калмараз касаллигининг (қўзғатувчи Spongospora subterranea) Ўзбекистонда мавжудлиги аниқланмаган.
Картошка фомоз (гангрена) касаллигини  Phoma exigua (Int. Potato Center, 1982) ва Phoma solanicola (Пересипкин, 1982) пикнидали замбуруғлари қўзғатади.
Қўзғатувчикарнинг белгилари. Пҳома эхигуа. Пикнидалар думалоқ шаклли, эпидермис остида, олдин қўнғир, сўнгра қораювчи. Пикноспоралар 1 ҳужайрали, тухум шаклли, узунлиги 5-7 мкм.
Аскомитсет босқичи – Ophiobolus porhyrogonus. Перитетсийлари шар-конус шаклли, учида споралар чиқиши учун хизмат қилувчи найсимон органи (уститса) мавжуд, қора тусли, ўлчами 499х329 мкм. Халтачалари узунчоқ, учлари думалоқлашган, ўлчами 157х4 мкм. Аскоспоралар рангсиз, ипсимон, ўлчами 127х1,7 мкм.
Phoma solanicola . Пикнидалар доғлар устида ҳосил бўлади, зайтун-қўнғир тусли, сўнгра қораювчи, думалоқ шаклли, ўсимлик тўқималарини уститсалари ёрдамида ёриб чиқади, ўлчами 90-160х80-160 мкм. Конидиялар 1 ҳужайрали, рангсиз, шар ёки тухум шаклли, ўлчами 3,7-7х1,8-3,7 мкм.
Олдин туганакларнинг қобиғи остида ботиқ доғлар пайдо бўлади. Улар катталашиб, тўқ кулранг-қўнғир, қизғишроқ-қорамтир ранг олади, четлари аниқ бўлиб, туганакларнинг ичига ўтиб кетган чириган жойлар ривожланади.
Қуруқ фузариоз чиришдан фарқли ўлароқ, фомоз яралари концентрик доиралар ҳосил қилмайди. Ўсув даврида фомоз новда, поя ва барг бандларида чўзинчоқ доғлар, сўнгра уларнинг устида пикнидалар ҳосил қилади. Пикнидалардан пикноспоралар ёмғир пайтида чиқади, ёмғир томчилари ва шамол ёрдамида бошқа ўсимликларни, тупроққа тушганлари эса, янги ҳосил туганакларини зарарлайди. Туганаклар кавлаб олиш ва омборхоналарга ташиш пайтида ҳам зарарланади. Замбуруғ уларга кўзчалари ва ҳар хил яралар орқали киради. Омборхоналарда фомоз фузариоз билан бирга туганакларнинг кўпчилиги чириб кетишига сабаб бўлади.
Замбуруғ ўсимлик қолдиқларида 3 йилгача сақланиши мумкин, мавсумдан мавсумга зарарланган туганаклар билан ҳам осон ўтади. Фомоз билан курашда фузариоз қуруқ чиришга қарши ишлатиладиган чора-тадбирлар самара беради; уруғлик туганакларни экишдан олдин фунгитсидлар эритмасига ботириб, ёки уни пуркаб, дорилаш тавсия қилинади (Пересипкин, 1982; Int. Potato Center, 1982).
Фомоз Ўзбекистонда далада кам учрайди, туганакларни зарарламайди, омборхоналарда сақланаётган (асосан Европа мамлакатлари ва Россиядан олиб келинган) картошкада тарқалиши бўйича фузариоз чиришдан кейинги 2-нчи ўринни эгаллаган (Холмуродов, 2004).
Картошка алтернариоз касаллигини Alternaria solani гифомитсети қўзғатади. Собиқ иттифоқ пайтида бу касаллик иккита – алтернариоз ва макроспориоз номлари билан юритилган, қўзғатувчилари ҳам иккита – Alternaria ва Macrosporium туркумларига мансуб, деб ҳисобланар эди. Ҳозир » Macrosporium  solani » Alternaria  solani нинг синоними эканлиги исбот қилинган, » Macrosporium» ва «макроспориоз» атамаларини ишлатиш ман этилган.
Қўзғатувчининг белгилари. Alternaria solani . Замбуруғ ўсимликлар тўқималари устида юпқа, оқ, баъзан сал пуштироқ ёки қўнғирроқ рангли митселий, конидиофора ва конидиялардан ташкил топган моғор пайдо.қилади. Конидиофораларнингузунлиги 110 мкм гача, эни 6-10 мкм. Конидиялар ҳар бир конидиофорада одатда биттадан пайдо бўлади, тўғри ёки сал буралган, узунчоқ, тўқмоқ, тескари-тўқмоқ ёки эллипсоид шаклли, устки қисми аста-секин ингичкалашиб, узунлиги конидиянинг узунлигига тенг ёки ундан ҳам узунроқ бўлган бўйинча ҳосил қилади, энига 1-9, бўйига 1-2 тўғри ёки қийшиқ септали, Ўлчами 150-300х6-20 мкм, бўйинчасининг эни 2,5-5 мкм.
Картошка замбуруғ билан, одатда, гуллаш фазасида зарарланади. Баргларда, камроқ даражада новда ва пояларда қиррали (кўп бурчакли), томирчалар билан чегараланган, қўнғир, сўнгра тўқ-қўнғир, некротик, концентрик доғлар пайдо бўлади. Кучли зарарланган барглар сарғаяди ва қурийди. Туганаклар зарарланганида уларнинг устида қуруқ, терисимон доғлар ривожланади, доғлар остидаги тўқималар чирийди. Ўсув даврида алтернариоз конидиялари билан тарқалади. Касаллик учун иссиқ ва ёмғирли об-ҳаво қулай ҳисобланади. Тупроқда калий етишмаслиги алтернариозни кучайтиради. Эртапишар навлар одатда касалликка чидамсиз, кечпишарлари эса кўпинча чидамлилик намоён этади. Қўзғатувчи ўсимлик қолдиқларида сақланади. Картошкадан ташқари помидор, бақлажон ҳамда итузумдошлар оиласига мансуб бўлган бегона ўтлар ҳам зарарланади.
Кураш чоралари. Ўсимлик қолдиқларини йўқотиш (кузги шудгорда тупроққа кўмиш), хўжайин экинларни бир-бирига яқин далаларга жойлаштирмаслик, бегона ўтлар билан курашиш, уруғлик туганакларни экишдан олдин фунгитсидлар билан дорилаш, элементлар баланси сақланган тўла ўғит ҳамда калий ўғитларини бериш тавсия қилинади (Пидопличко, 19776; Пересипкин, 1982; Int. Potato Center, 1982).
Алтернариоз Ўзбекистонда картошкада ўсув даврида ва омборхоналарда сақлаш пайтида қайд этилган (Кузнетсова, Турсуметова, 1970; Сагдуллаева и др., 1990, 1995; Бўриев ва б., 2002), аммо унинг экинда ўсув даврида учраши, тарқалиш даражаси ва ҳосилга таъсири ўрганилмаган.
Картошканинг бошқа замбуруғ касалликлари. Ун шудрингни картошкада аскомитсетлар Erysiphe cichoracearum (Запрометов, 1974; Int. Potato Center, 1982) ёки Leveillula solanacearum (Головин, 1960; Пидопличко, 1977а; Гапоненко и др., 1983) қўзғатади, деб ҳисоблашади. Кладоспориоз (қўзғатувчилари Cladosporium sp.) ўсимлик баргларида ва омборхонада сақланаётган туганакларда доғланиш қўзғатади (Сагдуллаева и др., 1990; Холмуродов, 2004). Оқ чириш (қўзғатувчи аскомитсет Sclerotinia sclerotiorum) Ўзбекистонда омборхоналарда учраши қайд этилган, аммо бу тадқиқотларда исботланиши лозим.
Қора чиришни аскомитсет Rosellinia sp.  қўзғатади. Зарарланган ўсимликлар пакана бўлиб қолади, тупроқ ости қисмлари чирийди ва қисман кулранг-оқиш моғор билан қопланади. Зарарланган туганаклар кесиб кўрилса, уларга четларидан замбуруғ гифалари кириб олганини кўриш мумкин. Қора чириш тропик мамлакатларда тарқалган (Int. Potato Center, 1982).
Склеротсиоз. Хабарларга кўра (Киргизбаева и др., 1995; Сагдуллаева ва б., 1995) Ўзбекистонда Тошкент вилоятида чириётган картошка барглари ҳамда поясидаги склеротсийлардан сусло-агар озиқа муҳитида замбуруғнинг тоза култураси ўстирилган ва унинг апотетсийлари, халтачалари ва аскоспоралари ўрганилган. Муаллифлар бу замбуруғ Sclerotium rolfsii   турига мансублигини эътироф қилишган. Бу хабар нотўғри, чунки Sclerotium rolfsii   тури аскомитсетлар синфига эмас, балки дейтеромитсетларнинг стерил митселийлар (Mycelia Sterilia) гуруҳига киради ва унинг телеоморфаси базидиомитсетларга мансуб бўлиб Aethalium rolfsii (Агриос, 2008), ёки бошқа адабиёт манбаасига кўра (Алеохопоулос эт ал., 2007) Aethalium rolfsii туридир.
Холмуродовнинг (2004) хабарига кўра Rosellinia necatrix замбуруғи Ўзбекистонда омборхонада сақланаётган картошкадан ажратиб олинган; бу замбуруғ тасодифан учратилган, чунки у сабзавот экинларини зарарламайди.
Қўзғатувчиларнинг белгилари. Erysiphe cichoracearum  Замбуруғ ўсимлик органларида (асосан баргларида) оқ, баъзан пуштироқ ёки жигаррангроқ юпқа моғор қатлами ҳосил қилади. Конидиялар бочка, деярли цилиндр ёки овал шаклли, ўлчами 26-31х11-18 мкм, занжирчаларда. Клейстотетсийлар кам ҳолларда ва миқдорларда ривожланади, думалоқ, қуриганда сал ясси шакл олувчи, баъзан ўзгарувчан, нотўғри шаклли, қўнғир тусли, диаметри (65) 80-150 (180) мкм, ҳар бирининг ичида 5-15 (36) та хал-тача мавжуд; ўсимталари кўп миқдорда, оддий, кам ҳолларда, устки қисмида шохланган, узунлиги 200 мкм гача. Халтачалар тухум ёки деярли цилиндр шаклли, оёқчали, ўлчами 57-90х23-50 мкм, одатда ҳар бирининг ичида 2 (камроқ ҳолларда 3-4) аскоспора мавжуд. Аскоспоралар эллипсоид, баъзан нотўғри ёки думалоқ шаклли, рангсиз, ўлчами 20-30х9-20 мкм (Вянгеляускайте и др. 1989; Пидопличко, 1977а).
Картошка халқа чиришини  Clavibacter michiganensis ssp. sepedonicus (syn. Corynebacterium sepedonicum) бактерияси қўзғатади. Касаллик муътадил иқлимли минтақаларда тарқалган. Бу минтақалардан картошка олиб келинганда, халқа чириш бошқа мамлакатларда ҳам тарқалганлиги аниқланган.
Қўзғатувчининг белгилари. Аэроб. Облигат паразит. Тўғри ёки сал эгилган, нотўғри шаклли, эни тор таёқча, кўпинча В-шаклида жуфт бўлиб, баъзан якка-якка жойлашган бактериялар, ўлчамлари 0,8-2,5-0,4-0,75 мкм. Граммусбат. Эски култураларда баъзилари кокк шаклига киради. Ҳаракатсиз, споралари йўқ. Ўсиши учун бой озуқа муҳитини талаб қилади, секин ўсади. Хемоорганотроф. Каталазамусбат, оксидазаманфий. Ўсиши учун оптимал ҳарорат 20-29°C, кам ҳолларда 35°С дан юқори. Колониялари қизил ёки апелсин тусли. Маннитни, баъзан манноза, крахмал, сорбит, атсетат, цитрат ва сукцинатни ўзлаштиради. Желатинани суюлтирмайди. Сутни чиритади. Қандда кислота ва газ ҳосил қилмайди. Коринебактериялардан фарқли ўлароқ клавибактерияларнинг ҳужайра деворчасида 2,4-диаминомой кислотаси мавжуд.
Касаллик экин гуллаш – мева тугиш фазаларида юзага чиқади ва барглар сарғайиши, сўлғинлиги, четлари тепага букилиши, айрим шохларининг аста-секин сўлиши билан таърифланади. Зарарланган туганак кесилганида ўтказувчи тўқималар халқасида оч-сариқ доғлар кўринади; туганак қўл билан сиқилса, ундан бактериялар сариқ, елимсимон лойқа шаклида оқиб чиқади. Кейинчалик доғлар ривожланиб, кулранг, сарғиш ёки қизғиш-қўнғир тус олади, туганак ўша жойлардан чатнаши мумкин. Иккиламчи микроорганизмлар зарарлаб, туганакларни юмшатади ва чиритади. Бундай белгилар ривожланганида касалликни фузариоз қуруқ чириш билан адаштириб қўйиш мумкин. Касаллик асосан зарарланган туганаклар билан тарқалади. Бактерия тупроқда сақланмайди, аммо тупроққа ишлов бериш асбоб-ускуналари, машиналар ҳамда қоп ва яшиклар орқали ҳам ўсимликларга ўтади.
Кураш чоралари. Помидорда сўгал ва жуфт стрик, картошкада қорасон ва фузариоз қуруқ чиришга қарши тавсия қилинган усуллар картошканинг халқа чиришига ҳам самара беради (Пересипкин, 1982; Инт. Потато Cентер, 1982; Саттарова ва б., 2003; Попкова и др., 2005).
Касаллик Ўзбекистонда ҳам тарқалган (Кузнетсова, Турсуметова, 1970); омборхонада сақланаётган картошкадан тури аниқланмаган бактерия алоҳида ёки фузариоз ва фомоз чириш қўзғатувчилари билан биргаликда ажратиб олингани хабар қилинган (Холмуродов, 2004). Бу бактерия Clavibacter michiganensis ssp. sepedonicus бўлиши мумкинлиги ташхис билан аниқланилиши зарур.
Картошка барглари буралиши касаллигини картошканинг Р-вируси (Соланум вирус 14) қўзғатади. Вирус думалоқ шаклли, диаметри 25 нм атрофида. Бу вирус гуруҳига мансуб турларнинг криптограммаси R/1;2/*;S/S;S/Ap.
Картошка вирозлари орасида бу касаллик дунйода энг кенг тарқалгани ва энг зарарлисидир ва у туфайли туганаклар ҳосилининг 90 фоизигачаси йўқотилади.
Биринчи йил зарарланган ўсимликлар барглари оч-сариқ, баъзи навларда бироз бинафша, пушти ёки қизғиш тус олади, кўпинча четлари қувурсимон шакл олиб, тепага букилади. Мавсум сўнгида ўсимликлар ташқи белгисиз зарарланиши мумкин. Жуда чидамсиз навлар туганакларида ўтказувчи тўқималарнинг некрози кузатилади.
Иккинчи йили зарарланган (касал туганаклардан ўсиб чиққан) картошканинг tuberosum кенжа турига мансуб ўсимликларнинг пастки барглари марказий томиридан тепага букилиб, қувурсимон ва кичик бўлиб қолади, оқаради, эгилувчанлиги йўқолади, терига ўхшаб қолади, баргларининг ости қизғишроқ тус олади. Картошканинг андигена кенжа турига мансуб ўсимликлар баргларининг четлари ва томирларида хлороз ривожланади, барглар жуда кичик бўлиб қолади (Int. Potato Center, 1982).
Касаллик табиатда шира (айниқса Myzodes persicae) ва зарарланган туганаклар билан тарқалади. Итузумдошлар оиласига мансуб ўсимликлар, эшакшўра ва баъзи бошқалар зарарланади (Власов, Ларина, 1982; Пересипкин, 1982; Int. Potato Center, 1982).
Картошка Y-вирозини картошка Y-вируси (Solanum virus 2) қўзғатади. Бу гуруҳ вирусларининг шакли узунчоқ, узунлиги 750 нм, криптограммаси R/1;3,5/5;E/E;S/Ap.
Зарари бўйича Y-вироз барг буралишидан кейинги иккинчи ўринда туради, ҳосилнинг 80 фоизигача йўқотилишига сабаб бўлади. Касаллик белгилари экин навлари ва уларни зарарлаган вирус штаммлари ҳамда об-ҳаво шароитлари билан боғлиқ ва жуда ўзгарувчан: барглар мўртлиги, розеткалари пайдо бўлиши, четлари пастга букилиши, устида некрозлар ривожланиши, ўсимлик бўйи пасайиши, новда ва пояларда некротик қорамтир-қўнғир чизиқ ва тасмачалар ҳосил бўлиши мумкин; баъзи навларда енгил мозаика ривожланади ёки ўсимлик ташқи белгиларсиз зарарланади. Касаллик туганаклар орқали ҳамда, барқарор бўлмаган ҳолда, ширалар билан тарқалади.
Вирус тамакини ҳам зарарлайди: зарарланган ўсимликларнинг ёш барглари томирлари оқаради (бошқа штаммлари таъсирида қўнғир тус олади) ва сўнгра баргларда оқ, майда некрозлар пайдо бўлади.
Картошка А-вируси (Solanum virus 3) билан зарарланган ўсимликларда ҳам ўзгарувчан белгилар пайдо бўлади, шунинг учун Й- ва А-вирозларни дала шароитида ажратиш мумкин бўлмайди. А-вироз туфайли картошка ҳосили 40% га камайиши мумкин (Int. Potato Center, 1982).
Y-вироз Ўзбекистонда кенг тарқалган ва картошка уруғчилигига катта салбий таъсир кўрсатади. Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти ходимларининг тажрибасида, нав билан боғлиқ ҳолда, латент шаклидаги Й-вирус картошка уруғи ҳосилини 13,6-24,0 фоизга камайтирган (Эргашев ва б., 2005).
Картошка оддий мозаикасини картошканинг Х-вируси (Solanum virus 1) қўзғатади. Вирионлари ипсимон шаклли, 515х13 нм, инактивация ҳарорати 68…75°С, барқарор (қуруқ баргларда 250 кунгача сақланади), охирги суюлтириш 1:1000000, ин витро ҳолатда бир неча ҳафта сақланади. Криптограммаси R/1;2,2/6;E/E;S/6.
Картошка нави ва уни зарарлаган вирус штамми билан боғлиқ ҳолда, касаллик ҳосилни 10% гача пасайтириши мумкин. Касаллик далада механик усулда (контакт орқали) ҳамда зарарланган туганаклар билан тарқалади, шира билан ўтмайди. Одатда, баргларда мозаика ривожланади, баъзи навлар жуда кам ёки ташқи белгиларсиз зарарланади. Вируснинг вирулент штаммлари барг ғижимланишини қўзғатади.
Картошкадан ташқари помидор, қалампир, тамаки, себарга, мингдевона, итузум ва б. зарарланади (Пересипкин, 1982; Int. Potato Center, 1982).
Картошка бошқа вирус ва микоплазма касалликлари. С-мозаикани картошканинг 3-вируси (Solanum virus 7) (R/1;*/6;E/E;S/Ap) қўзғатади. Унинг ҳосилга таъсири кам. Механик контакт, туганаклар орқали, баъзи штаммлари шира билан тарқалади, баргларда енгил мозаика қўзғатади, ёки улар ташқи белгисиз зарарланади. М-мозаикани картошканинг М-вируси (R/1;*/6;E/E;S/Ap) қўзғатади; ҳосилга таъсири ўрганилмаган. Туганаклар ва шира орқали тарқалади. Картошканинг Х, С, М, Й ва А-вируслари кўп ҳолларда экинда бирга учрайди.
Картошка жингалаклиги-паканалиги (Solanum virus 7), туганакларнинг ичидаги ёйсимон занг доғланиш (Tobocco rattle virus) (R/1;2,3/5+0,6-1,3;E/E;S/Ne) пайдо бўлиши ва аукуба мозаикаси (F-virus, Solanum virus 8) (R/1;2,2/6;E/E;S/O) вирус касалликлари бўлиб, сариқ касаллигини астранинг сариқ касаллиги микоплазмаси (Aster yellows) қўзғатади. Бу касалликларнинг сариқдан бошқалари Ўзбекистонда қайд этилмаган (Власов, Ларина, 1982;Int. Potato Center 1982).
Картошка сариқ (жанубий столбур) касаллигини микоплазма (Aster yellows) қўзғатади. Бу касаллик дунёнинг баъзи мамлакатларида астранинг сариқ касаллиги номи билан юритилиши эҳтимол
тутилади. Касал ўсимликларнинг бўйи пасаяди, тепа қисмидаги барглари буралади, қувурсимон шакл олади, сарғаяди ёки қизғиш тус олади. Ўсимликлар сўлиши мумкин. Касал ўсимликлардан олинган туганаклар экилганда, улардан анормал, майда, хунук, ипсимон ниҳоллар ўсиб чиқади, илдиз пайдо бўлмайди, Одатда,
ҳосилга таъсири кам. Далада туганаклар орқали ва саратонлар билан тарқалади (Пересипкин, 1982; Int. Potato Center, 1982).
Картошка вирус ва микоплазма касалликларига қарши кураш чоралари. Уруғлик туганакларни соғлом ўсимликлардан олиш, уларни экишдан олдин иссиқ сув (фақат Р-вирусга қарши) ёки кимёвий усул ёрдамида зарарсизлантириш, ўсув даврида биринчи кучли зарарланган ўсимликларни (айниқса, уруғлик олишга мўлжалланган) далалардан юлиб олиб, чиқариб, йўқотиш, шира ва саратонга қарши инсектитсид пуркаш, вируслар билан кам зарарланувчи навларни яратиш ва қўллаш бу касалликлар билан курашда муҳим чора-тадбирлар ҳисобланади (Пересипкин, 1982; Int. Potato Center, 1982).
Картошка мелойдогинозини жануб ва ғўза галл нематодалари (Meloidogyne incognita va M. acrita) қўзғатади. Бу нематодалар Ўзбекистонда кенг тарқалган ва картошкани кучли зарарлайди (Мавлянов, 1987). Галл нематодалари билан зарарланган ўсимликлар ўсмай қолади, барглари сарғаяди баргларнинг сони ва ҳажми камаяди, иссиқ ҳавода сўлғин бўлиб қолади. Илдиз ва туганакларида галлар пайдо бўлади. Кучли зарарланган ўсимликлар вақтидан олдин қурийди. Нематодалар пайдо қилган яралар орқали иккиламчи микроорганизмлар илдиз ва туганакларга киради (Int. Potato Center, 1982).
Запрометовнинг (1974) хабарига кўра Ўзбекистонда картошкани поя нематодаси Дитйленчус деструcтор ҳам зарарлаши мумкин, аммо унинг тарқалиши ва зарари ўрганилмаган. Картошкани сохта галл нематодаси Наcоббус аберранс ва яраловчи нематодалар Пратйленчус спп., П.пенетранс ҳам зарарлайди (Инт. Потато Cентер, 1982), аммо улар Ўзбекистонда қайд этилмаган (сохта галл нематодаси Ўзбекистонда карантин обект ҳисобланади).
Картошкада кислород етишмаслиги (димиқиши) туганакларда далада ва омборхоналарда кузатилади. Туганакларнинг кислородга эҳтиёжи 0°C да ниҳоятда баланд, 5°C да энг паст ва 16°C гача яна секин-аста ўсади. Ўткир кислород етишмаслиги билан омборхонада паст ёки далада юқори ҳарорат бирга кузатилса, туганакларнинг ичи қорайиши (меланоз) касаллиги ривожланади, туганаклар чирийди. Даладаги юқори ҳарорат туганакларда ички иссиқлик некрозини қўзғатади. Кўриниши соғлом, аммо зарарланган туганакларни кесганда, уларнинг ичидаги камбий тўқималари айланаси бўйича занг доғлар қайд этилади. Қумоқ ёки чириндиси кўп тупроқларда туганаклар кўпроқ зарарланади.
Туганаклар димиқиш билан намда 10-15 кун қолганида ёки уларни ташиш узоқ вакгг (10-12 кун) давом этганида ҳам зарарланади. Кейинги ҳолда манзилга етгунча туганакларнинг 10-25 фоизи, омборга қўйилгач эса барчаси яроқсиз ҳолга келади.
Кураш чоралари. Далаларда юқори агротехникани таъминлаш; экиннинг поя ва барглари қуригач, ҳосилни тезда йиғиб олиш, уни омборхонада 2-4°C да сақлаш ва шамоллатиб туриш лозим (Пересипкин, 1982; Int. Potato Center, 1982; Бўриев ва б., 2002).
Картошка туганаклари паст ҳарорат туфайли жароҳатланиши. Совуқ урган туганаклар иссиқда юмшайди ва ғовак бўлиб қолади, кўзча ва яраларидан сув сизийди. Уларни кесганда, ичи пушти, сўнгра қорамтир тус олади ва чирийди. Совуқ урмаган, аммо 0-0,5°C да узоқ сақланган туганаклар пиширганда бироз ширали бўлиб, қовурганда кулранг-қора тус олади (Int. Potato Center, 1982).
Картошка ичи каваклиги қулай тупроқ шароитида, озуқа моддалар ва сув етарли бўлганида, туганаклар жуда тез ўсиши натижасида ривожланади, туганаклар чатнаши ҳам мумкин (Запрометов, 1974; Пересипкин, 1982; Инт. Потато Cентер, 1982). Ноқулай шароитдан (паст ёки юқори ҳарорат, сув етишмаслиги) сўнг қулай шароит қайтадан кузатилса, ўсиб, етилган туганакларда иккиламчи ўсиш ва бўқоқлар ривожланиши мумкин. Бу жараёнда карбонсувлар туганакнинг остки қисмидан бошқа жойларига оқиб ўтиши натижасида туганакларнинг ости чириши юзага чиқади.
Кураш чоралари. Чидамли навлар экиш, туганакларнинг ўлчами ҳаддан ташқари катта бўлиб кетмаслиги учун ўсимликлар туп сонини етарли даражада сақлаш, ўз вақтида сув бериш даркор (Int. Potato Center, 1982).
Картошка кимёвий моддалар билан жароҳатланиши. Ўғит нотўғри қўлланилса туганакларнинг қобиғи куяди, қораяди ва туганаклар чирийди. Гербитсидлар таъсирида барглар бужмайиши, уларда
хлороз ва некрозлар ривожланиши, туганаклар шакли хунуклашиши, экин ўсишда орқада қолиши ва бу жароҳатлар кейинги йили ҳам кузатилиши мумкин. Инсектитсид ва фунгитсидлар нотўғри ёки меёридан оширилиб қўлланилса, баргларнинг четлари ва бандларининг ораси кучли даражада куяди (Int. Potato Center, 1982).
Картошка ифлосланган ҳаво билан жароҳатланиши.Олтингугурт оксиди билан зарарланган ҳавода баргларда оқ хлороз доғлари пайдо бўлади, барглар куяди ва қурийди. Офтоб нури таъсирида оксидланиб, ҳавони ифлослантирувчи моддалар олдин пастки баргларни сарғайтиради, сўнгра ўсимликни бутунлай қуритиши мумкин. Белгилари озуқа моддалар етишмаслигига ўхшашлиги туфайли, ифлосланган ҳаво билан зарарланишни ташхис қилиш жуда қийин (Int. Potato Center, 1982).
Картошка баргларининг вируссиз буралишининг сабаби аниқ маълум эмас. Касалликни экологик факторлар, озуқа моддалар етишмаслиги, азот элементининг заҳарлилиги, вируси бўлмаган оддий шира билан зарарланиш ва генетик факторлар қўзғатиши эҳтимол қилинади. Касаллик одатда ҳосилни пасайтирмайди (Int. Potato Center, 1982).
Картошкада озуқа моддалар етишмаслиги кузатилганда қуйидаги белгилар ривожланади. Азот: олдин пастки барглар, сўнгра бутун ўсимлик сарғаяди, ўсиши бузилади. Бу белгилар ривожланиши даражаси азотнинг қанчалик етишмаслиги билан боғлиқдир. Азотга эҳтиёж ўсимлик ўсиши билан бирга ўсади. Баъзи шароитларда аммоний ва нитрат тузлари парчаланишида ажралиб чиққан азот экинларга заҳарлилик (фитотокциклик) намоён этади. Фосфор: ўсимликнинг тепаси ўсиши секинлашади, бўйи пасаяди, новдалари ва пояси ингичкалашади, баъзан мўрт бўлиб қолади, барглари ичкарига букилади ва тўқроқ тус олади. Туганакларнинг ичида, юқори ҳарорат қўзғатганга ўхшаш, халқа шаклли занг доғлар пайдо бўлади. Калий: барглар тўқ-яшил, кўкиш-яшил, ялтироқ, сўнгра бронза тусига киради ва некрозлар билан қопланиб, қурийди. Туганаклар устида зич бўлмаган, қотган, баъзан ботиқ доғлар пайдо бўлади. Ўсимлик ва унинг туганаклари ҳар хил касалликларга чидамсиз бўлиб қолади. Калий етишмаслиги кўпинча енгил, ишқор билан осон ювилиб чиқадиган тупроқларда учрайди. Картошка яхши ўсиши учун тупроқда пҲ 5-7 орасида бўлиши қулай (Int. Potato Center, 1982; Бўриев ва б., 2002).