Картошкадан мўл ҳосил олишни биласизми?

Маълумки, ҳозирги вақтда юртимизда Голландиянинг «Санте», «Ред-скарит», «Романо», Германиянинг «Агава», «Гранола», «Альвара» шунингдек, ўзимизнинг «Зарафшон» ва «Умид» навли картошка уруғлари экилмоқда. Қарийб 40 йил қишлоқ хўжалигида меҳнат қилдим, нафақада бўлсам ҳам ҳали ўз агрономлик касбимга меҳрим баланд. Янгиликка интиламан, доим изланишдаман. Кўп йиллик тажрибаларим ма\сули ўлароқ бир неча йилдан буён картошка етиштиришда  қулай «60 см. ли пушта устига икки қаторда картошка экиб ҳосилутиштириш» технологиясини тажрибада кўрдим.

Бу усулда картошка баҳорда экилганда қуйидаги афзалликларга эга бўлинади:

  • Картошка пушта устига экилганда иссиқлик ва ёруғликни кўп олиб тез ўзлаштиради. Тупроқ зичланмайди, майин юмўоқ ҳолатда бўлади, картошка туганаклари механик тўсиққа учрамайди, илдиз системаси кучли ривожланади. Пуштада тупроқ ғовак бўлгани учун картошка туганаклари йирик ва силлиқ бўлиб етилади. Пуштада серёғин кунларда ҳам тупроқ зичланмайди, қатқалоқ бўлмай ёмғир сувлари тупроққа сингиб кетади;
  • МИнерал ўғит ва гўнг пушта остига солингани учун юмшоқ тупроқда ўсимлик ўзлаштирадиган ҳолатда тез келади, ўсимлик уни тез ўзлаштиради. Пушта устига сув чиқмай фақат намланиши натижасида ўғит ювилиб кетмай тўлиғича пуштада қолади;
  • Пушта усти плёнка билан қопланганлиги учун кетмон чопиги қилинмайди, плёнка остида картошка оддий усулга қараганда кўп фойдали ҳарорат олиб 15-20 кун олдин пишиб етилади. Пуштага картошка экилиб плёнка билан қопланкан картошка 1 июньга қадар кавлаб олинади. Бу билан картошка ўрнига такрорий экинлар (мош, ловия, вика, соя, кугабоқар ва бошқалар) барвақт экилиб ҳосили тўлиқ пишиқ етилади;
  • Бу усулда картошка экиб ўстирилса, техника ва қўл билан бошқариладиган ишларда ресурс тежамкорликка эга, жумладан экин чопиқ қилинмайди, ишчи кучи 50 фоизгача тежаладию Ҳосилдорлик, оддий усулда экилганга қараганда 50-60 центнер кўп бўлади;
  • Ҳосилни 100 % техника билан қавлаб олиниб, қўл мехнатига эхтиёж сезилмайди;

Картинки по запросу картошка

Қуйида юқоридаги картошка етиштиришнинг қулай усул жихатлари юзасидан тавсиларни келтириб ўтамиз:

  1. Картошка етиштиришда ер танлаш муҳим аҳамият касб этади. Бу экин механик таркиби оғир, қаттиқ унумдор соз тупроқларда яхши ҳосил бермайди. Бундай тупроқ шароитида картошка туганакдари етилиш даврида механик қаршиликларга (қаттиқ кесак ва бошқалар) учраб сифатсизх, ғадир-будур картошка етиштирилади. Бундай картошка ҳосилини сўзсиз бозор суймайди. Картошка енгил тупроқли, қумлоқ, кам шўрланган типик бўз тупроқларда яхши ўсади, туганаклар силлиқ, текис, кам кўзли, йирик, чиройли ва бозоргир бўлади.
  2. Сугориш ариқларида диаметри 5см, ваузунлиги 50 см. бўлган капрон трубалари орқали сув бир текисда оқизилиб шоблигини алоҳида ҳисобга олиш зарур. Сув пушта устига чиқиб кетишига йўл қўймаслик керак ва ташламага тушиб кетиши керак. ариқларда сув капрон  трубачалар орқали 1-1.5 сутка оқизилиши лозим.
    1. Картошка учн ҳайдалган ва текисланган майдонга фосфорли ўғитларни йиллик меъёри (180-200 кг/га) ни 100 фоизини ва азот ўғитларни (200-220 кг\га ) 50%ни бир гектар ерга камида 10 тонна ма\аллий ўғитни сочиб юбориш керак.
    2. Пушта олиш сўнг,картошка экиш учун олинадиган кенглиги 60 смли схемада ишлайдиган чопиқ тракторларнинг культиваторидан фойдаланилади. Бунинг учун тракторининг 3 та ғилдирак орасидаги культиватор (грейдер)га 90 см. культиваторнинг қуқлоқлик агат кўзлангандан сўнг агат олгичлар ёрдамида 35-40 смли пушта ҳосил бўлади. Культиватор ташлашда лентасимон уялар ҳосил қилиш учун ҳар ички томонига биттадан ко-ко ёки кичик ғоз пажа (лапка) ишчи органлари ўрнатилади. Булар ёрдамида пушта устига қатор ораси 40 смли икки қатор чуқурлиги 6-8 см.ли лентасимон чуқур очиб кетилади.
    3. Уруғчиликни экиш. Уруғликни лентасимон уячаларга \ар 20-25 см.га биттадан уруғлик қўл билан ташлаб кетилади. пушта устини кетмон билан шиббалаб текислаб уруғлик қўшилади. Бир гектар ерга 1.5-2 тоннадан уруғлик сарф қилинса, ҳар бир уруғлик картошкадан 1-2 тадан уруғлик кўзачалари (куртаклари) пичоқ билан озгина картошка эти билан қирқиб олиниб ғўзапоя кули бир текис ишлов берилади. Ана шундай қилинса уруғлик чиришдан сақланади. Агар 1 метрга уруғлик 4 тадан уруғлик экилса 83333 туп картошка майсаларини…. қиламиз. Картошкани экиш муддати барқвакт, яъни 20 февралдан ҳам бошласа бўлаверади.
    4. Картошка уруғи экилган пуштага плёнка ёпиш ортиқча қўл мехнатини талаб қилмайди. Экилган уруғлик уяларидан ҳар икки томондан 5 см.дан қочириб эни 90 см. бўлган плёнка ёпиш лентасимон ариқчалар очилиб плёнка ана шу ариқчаларга қўшилади. Шунда 40 см.га икки қатор экилган картошка плёнка остида қолади. Плёнкани шамолдан сақлаш учун ҳар 2.5-3 метрга белбоғсимон қилиб тупроқ ташлаб кетилади. Пушта олишда ҳосил бўлган кенглиги 80 см. бўлган ариққа сув олинмайди, чунки пуштада плёнка ҳосил қилган сув томчилари уруғликни униб чиқиши учун етарли бўлади. Зарурият туғилса текис чиқариб олиш учун намсуви бериш мумкин.
    5. Кўчатлар текис униб чиққандан сўнг, плёнка остидаги картошка майсалари қуёш таъсири остида зарарланмаслик учун ҳаво бериш мақсадида плёнкалар териш чиқилади. 1-1.5 ҳафтадан сўнг кўчатлар тўлиқ плёнка остида ташқарига чиқариб қўйилади.
    6. Азотли ўғитларнинг қолган қисми ариқ ичига кўчатлардан 10 см. қочириб 14-16 см. чуқурликка культиватор билан солинади.
    7. Картошка ўсимлиги серсув, лекин уни сувга хўллатиб қўймасдан берилган намлик ҳисобига юқори ҳосил олиш мумкин. Деҳқонларимиз бекорга «каротшка сувдан қочади» дейишмаган. Картошка камида 1 ҳафтада бир марта (албатта ҳолатига қараб) пушталар текис намланиб суғорилади. Техника билан пушталарга мутлоқ ишлов берилмайди, культиватор билан имкони бўлса ариқларни бегона ўт босмаслиги ва нам сақлаш мақсадида ҳар сувдан кейин ишлов бериб борилади.
    8. Картошка ҳосили етилишига 2-3-хафта қолганда, пушти усти плёнкалардан тозаланиб, бегона ўтлар илдизлари билан бирма бир юлиб ташланади. Плёнкани олиш билан бир вақтда бегона ўтлар юлиб олинмаса, плёнка остидаги нам тупроқ қотиб қолиб бегона ўтларни юлиб олиш қийинлашади.
    9. Ҳашаротга қарши кураш одатдагидек амалга оширилади. Картошка майсалари, «Колорадо» қўнғизининг личинкаларидан қаттиқ зарарланади. Унга қарши курашиш учун 10 литр сувга 2-2.5 та (пачка) препарат эритиб пуркаланади. Препарат қўнғиз ва личинкаларни нобуд қилади, лекин барг орқасидаги тухумларга таъсир қилмайди. Тухумлардан личинкалар чиқиб зарарланиш бошланганда юқоридаги нормада препарат пупкалади. Шу билан экин ҳашаротлардан ҳалос бўлади.
    10. Картошка ҳосилини йиғиштириб олиш ҳам мумкин, ушбу янгиликни муҳим аҳамияти шуки, ҳозирги картошкани кавлаш техникалари танқис. Агар шу усулда картошка экилса уни кавлаб олиш учун техникани мослаш осон. Культиватор органларини пушта устига ишлов беришга мослаб 40 см.ли қаторлар орасига 90 см. культиваторни ғозпанжа (лапка) қоқ ўртасига (20 см.) ўрнатилиб техника ҳаракатга кетирилади. Бу вақтда қатор ораси 40 см. қатор орасига чуқур ишлов берилганда картошка ҳосилини ер устига чиқариб қўяди. Сўнг, қўл йиғиштириб олинаверади.
    11. Картошка ҳосилини йиғиштиришдан аввал тупроқнинг намлигига эътибор бериш керак. Агар ер сернамлигида кавланса, картошка ҳосили хира, лойлар ёпишиб сифатини бузиб қўяди. Бунинг учун пушта роса етилганда қуруқ ҳолига келганда ҳосил кавланса, мақсадга мувофиқ бўлади. Кавлаб олинган картошка  ҳосилини 20 даражадан ошмаган ҳароратда қуритиб, сўнгра қопланса, ҳосил ҳолига келмайди.

Қодирҳожи Рустамов олим-агроном, меҳнат фахрийси. Фарғона вилояти, Ёзевон тумани