Тут ипак куртининг Ўлат – фляшерия касаллиги

Ўлат-фляшерия касаллигини қўзғатувчи бациллалар Bacillis thuringiensis ва Bacillis prodig/osus ривожланиши учун ташқи мўхит факторларидан харорат ва намлик катта рол уйнайди
Юқорида курсатилган бациллалар илак куртининг ичагига барг билан оғиз бўшлиғи орқали ўтиб у ерда оммавий қупайиши натижасида узидан кўплаб ўткир захар-токсин ишлаб чиқаради.
Ощозонда куплаб тупланган захар натижасида қўртлар дастага кирмасдан тўкилади, қуртнинг ичак функциялари бутунлай бузилади ичак ширасининг ишқорийлиги ошади ph 8.9 булиб  ишқорийлиги бутунлай ошиб истеъмол қилган баргларнинг булакчалари чирийди.
Улат касаллигининг пайдо були­ши асосан илак қўртининг 5-ёшида содир булади, сабаби бу ёшда улар
энг куп барг истеъмол қилади, нати­жада ошқозонда тупланган озиқ  мод­даларнинг таркибида микроорганизм­лар ривожланиб, ичак элителийси­нинг емирилишига сабаб булади, аста-секин эса ипак қўртининг бутун бўшлигига ўтиб ички органларини захарлайди

Ўлат касаллигига чалинган қўртлар берилаётган баргларга бефарқ қарайди, безовталанади ва доимо харакатда булиб берилган барг шохларига, сукчакларга, хона деворларига хатто шипларга, ерлар­
га тарқаб урмалаб юради. Касаллик авжига чиқанда, қуртлар ўлими олдидан оғиз бушлиғдан кycyқлap ажралиб туради, кусуқ билан бирга барг парчалари куринади. Қypтнинг opқa чиқарув тешигидан қopa суюқлик  хам ажралиб чиқиб туради. Касаллик­ дан нобуд булган қуртлар охирги бўғимлардаги ёлғoн оёқларига осилган холатда осилиб улади. Бундай куриниш вирус фляше­риясида хам содир булади. Ў лат касаллигини қузғатувчи бакте­рияларнииг ривожланиши илак қуртинииг ичак ширасини ишқо­рийлиги паст ва юқори булишига қараб учта фазада боради:
l-фаза. Ичак ширасида стафилакокклар ривожланиши ва улар томонидан фаол моддалар ажралиб чикқиши натижасида ўта захарли моддалар тупланиб қўртнинг энг куп барг истеъмол қилиши вақтига тўғpи келади. Захарли модадларнинг купайиши Мальпигиев найларини ишдан чиқаради, ичак ширасини бактерияларни ўлдириш қобилияти йўқолади, натижада бактериялар­нинг купайишига имкон тўғилади, шу билан ўлат касаллигининг биринчи фазаси тугалланади.
2-фаза. Ичак ширасининг ишқорийлиги янада пасайиб, фер­ментлар фаоллиги пасаяди. Натижада ипак қўртининг функцио­нал органлари зарарлана бошлайди. Ичак шираси ишқорийлиги ўта пасайиб кетиши билан бу фаза хам тугалланади.
3-фаза. Ипак қуртининг қонига захарли моддалар ўтиб бутун органлари чирийди, улар тупланиб касалликни тезлаштириб фуртнинг улимига сабаб булади.