Компания ҳақида

Ушбу сайтни ишга тушуришимиздан асосий мақсадимиз шундан иборат эдики ҳозирги кунгача Ўзбекистон Республикасида ва ўзбек тилида чорвачилик, паррандачилик, қуёнчилик, балиқчилик, асаларичилик, боғбончилик, полиз экинлари, сабзавот экинлари ва цитрус мевалар ва бундан ташқари шу соҳаларга доир тайёр бизнес режалар ҳақидаги бир сўз билан айтганда фақатгина қишлоқ хўжалиги соҳаси ҳақидаги сайт йўқ эди. Тўгри ўзбек сайтларида ҳам шу соҳаларга доир мақолалар ва бўлимлар бор аммо уз доменида фақатгина шу йўналишга йўналтирилган сайт йўқ эди. Шахсан бизда шундай бир сайт яратиш ғояси анча вақтдан буён бор эди ва бугунги кунга келиб шу ғояни амалга оширдик.

Ҳозирги кунга келиб аста секинлик билан ушбу сайтнинг маълумотлар баъзасини тўлдириш ва иложи борича ҳар куни шу соҳага оид янги маъқолалар тайёрлаб сайтимизда чоп этиш билан шуғулланяпмиз. Бир сўз билан айтганда бизнинг ўз она тилимизда ҳам шу соҳаларни ёритиб борадиган сайт бўлиши керак эди. Чунки биз кўпчилик билан суҳбатлашганимиз( бизга кўп вилоятлардан телефон қўнғироқлари бўлади)да шу соҳалардан бирини танлаб ўз тадбиркорлик иш фаолиятини бошлаш мақсади борлигини аммо ўзи танламоқчи бўлган йўналишида ўзбек тилида аниқ бир маълумотларга эга эмаслиги. Рус тилига яхши тушунмагани учун рус тилидаги адабиётлардан керакли маълумотларни топаолмаётганлигини айтишади. Ва бизнинг сайтимизга кириб шу соҳадаги керакли маълумотларни топишаётганликларини ва бундан жуда хурсанд эканликларини айтишяпти. Бир сўз билан айтганда ҳозирги теҳника тараққиёти даврида узоқ қишлоқлардаги кўплаб ёшларимизни шу соҳаларга қизиқтириб шу соҳалардан бирини танлаб ўз тадбиркорлик иш фаолиятларини бошлашларида бир сабабчи бўлсак биз бундан жуда-жуда хурсанд бўлар эдик. Чунки бу давлатимиз учун ҳам яна бир ютуқ бўлади . Ёшлар турли хил йод ғояларга берилмасдан ўз олдларига аниқ бир соҳани танлаб фақатгина шу соҳани ривожлантириш билан шугъулланса бизнинг қишлоқларимизда ҳам ўз ўзидан кўплаб ишчи ўринлари очилади асосийси Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев айтганларидек: “халқ бой бўлса, давлат ҳам бой бўлади”. Халқимизга сайтимиз янада яқин бўлиши учун бугунги кунда сайтимизнинг телеграмдаги канали( https://t.me/tadbirkorfermeruz )ни ҳам ишга тушурдик. Каналимизнинг ҳозирги кунда 1000 дан ортиқ аъзолари ҳам мавжуд.


Шу лойиҳамиз билан Ватан равнақи, Юрт келажаги учун озгина бўлсада ўз ҳиссамизни қўша олсак бундан бошимиз осмон қадар биз бундан жуда-жуда мамнун бўлар эдик. (+998971552917)

Сизларга чексиз ҳурмат эъҳтиром билан Tadbirkor-fermer.uz  сайти жамоаси. Биздан узоқлашманг ва доимо бизни кузатишда давом этинг.