Кўчат ва мева зараркунандаларининг экспертиза усуллари

Картинки по запросу кучат ва мева

Ўзбекистон ҳудудида чет эл мамлакатларидан ҳар хил савдо шартномалар асосида жуда кўп мева ва резаворлар олиб келинади. Ундан ташқари кўп мева ва резаворларни автомобил темир йўл ва
ҳаво йўллари, пассажирлар ўзлари билан олиб келади. Айрим ҳолларда мева ва резаворлар халқаро жўнатмаларда ҳам ҳудудимизга келиши мумкин.
Товар партиялардаги мева ўрамлари хилма-хил бўлиши мумкин. Олма, беҳи, нок, анорларни кўп ҳолларда ёғоч ёки пластик яшикларда олиб келинади. Баъзи ҳоллларда олма ва апельсинларни ноозиқ навларини ҳар биттаси алоҳида юпқа қоғоз яшикларда келтириши мумкин. Шарқий Осиёдан олиб келинадиган мевалар
эзилмаслиги учун яшиклар ва меваларни ораларига шоли қипиқлари солиши мумкин. Қароли, ўрик, черешня, гилос ва узумлар бўйи 25см дан ошмаган яшикларда олиб келинади. Катта товар партиялардаги меваларни киритилишида йўловчи ҳужжатларда мамлакатнинг номи ва бошқа маълумотлар топиш
қийин эмас. Жўнатмалардаги меваларни ҳам йўлланган манзиллари ёзилган бўлади. Масалан Шарқий Осиё Европанинг айрим давлатлари ҳамда Шимолий Америка ва бошқа давлатлардан олиб келинадиган олма, нок, беҳи, шафтоли, ўрик ва қароли мевалари шарқ мевахўри-Grapholitha molеsta билан, Шимолий Америкадан олиб келинган олмалар ўзимизда учрамайдиган ташқи карантин объекти деб тан олинган олма пашшаси (Rhogoletis pemolla) билан зарарланган бўлиши мумкин.
Ўрта ер денгизи қирғоқларида жойлашган мамлакатлардан ўта хавфли ташқи карантин объекти бўлган ўрта ер денгизи мева пашшасини (Ceratitis capitatat) учратиш мумкин. Шарқий Осиёдан олиб келинган мева резаворларда, айниқса олма, шафтоли, ўрик, қароли, узумларда уларни ўровчи материалларда, тараларида
Америка капалаги (Huphantria cunea) нинг қурт ва ғумбаклари топилиши мумкин. Улардан ташқари, ҳар хил қалқондорлар, унсимон қуртлар, жумладан калифорния қалқондори (Quadraspidiotus pentagona), тут қалқондори ва бошқа зараркунандаларнинг тухумларини учратиш мумкин. Кўчатларни экспертизасини ўтказиш учун ишчи жой тайёрланади ва келган посилкаларни очилади. Аста секин кўчатларни бўшатилади ва атрофдаги пахта шохларни олиб ташланади. Кўчатлар бита-битта олиб кўрикдан лупа ёрдамида
ўтказилади. Кўчатларни кўрикдан ўтказиш илдиздан бошланади. Қолдиқ тупроқ скальпель ёрдамида тозаланади. Петри ликопчасига солиниб бинокуляр ёрдамида хашарот ёки кана бор йўқлиги
аниқланади. Илдиз бўйнига алохида диққат қилиниши лозим.Патологик шиш, галлалар скальпель ёрдамида очилади ва кўрикдан ўтказилади. Кўчат поя қобиғи, поялар, поя қўлтиқлари, куртаклар хам қалқондорларни бор йўқлигига аҳамият берилиб кўрикдан лупа ёрдамида аниқланади. Айниқса қуриб қолган ўсимлик қисмларини текшириш лозим. Зараркунанда аниқланилгандан кейин уларни скальпель ёрдамида кесилади ва устидан парафин қуйилади. Зараркунандаларни териб олиб фиксаторга жойланади. Албатта мевалар қайси хашаротлар билан зарарланиши мумкинлигини билиш лозим. Хашаротлар меваларни ташқаридан
зарарлаши мумкин. Бу холатда лупа, бинокуляр ёрдамида хашарот тури аниқланади. Мева устида тешиклар бўлса меваларни ичи очилади ва териб олинган хашаротлар фиксация қилинади.