КЎК НЎХАТ (ГОРОХ) НИ ВА НЎХАТНИ ОЗИҚЛАНТИРИШ

Кўк нўхат енгил қумоқ, шўр ва бобқоқ тупрокларда яхши ўсмайди. У ўртача қумоқ механиқ таркиби унчалик оғир бўлмаган ва таркибида фосфор ва калий етарлича бўлган ерларда яхши ўсади. Айниқса, кислотали тупроқлар кўк нўхат учун умуман яроқсиз ҳисобланади. Горохо учун нейтрал ва кучсиз ишқорли (рН 0,6-7,0) ерлар яхши ерлар ҳисобланади. Бундай ерларда туганак бактериялар яхши ривожланиб азот тўплашни яхшилайди.

Картинки по запросу горох
Кўк нўхат (горох) барча экинлар учун яхши йўлдош экин бўлиб, тупроқда 30 кг/га атрофида азот тўплайди.
Агар кўк нўхатнинг ҳар гектаридан 30 с/га ҳосил олинса, 90 кг азот, 30 кг фосфор ва 70 кг калийни ўзлаштиради. У ўзининг дастлабки ривожланиш фазаларида озиқ моддаларни кўп ўзлаштиради. Гуллаш даври туганакда калий 60-100%, фосфор 30-65% ўзлаштиради. Кўк нўхат асосан фосфорли ва калийли ўғитларни ўзлаштириб, азот ўзлаштирувчи бактерияларнинг фаолиятини яхшилайди.
Агар кўк нўхат форсфорли ўғитлар билан яхши озиқлантирилса, уларнинг донининг пишиши тезлашади. Кўк нўхатга дарахтларнинг кулини солиш ҳам яхши натижа беради. Калийли тузлар ҳам кўк нўхатга ижобий таъсир этади. Кўк нўхатнинг тупроқда азот тўплаши билан бирга уларнинг илдизида туганак бактериялар яхши ривожлунгача 10-20 кг/га ҳисобида азотли ўғит берилса самарабордиги юқори бўлади. Агар гўнг берилса ўсиши жуда тезлашиб кўк массаси ошади ва пишиши кечикади. Шунинг учун гўнгни кўк нўхатдан олдин экилган экинга берилса яхши самара беради. Шу билан бир қаторда тупроқда чиринди миқдори кам бўлса, гўнг ва минерал ўғитлар аралаштирилиб тўғридан тўғри унинг ўзига берилганда ҳам самараси юқори бўлади.
Кўк нўхатни уруғи нитрагин билан ёки 50-100 гр молебден тузини 2 литр сувда эритилиб кўк нўхатни уруғи ишланиб экилса, ҳосилдорлиги ошади.

НЎХАТНИ ОЗИҚЛАНТИРИШ.

Нўхат қадим замонлардан биён қурғоқчилик зоналарида ва айниқса, тоғ ва тоғ олди лалмикор ерларда яхши ўсади. Бу тупроқ унумдорлигига жуда талабчан бўлиб, унумдор ерларда мўл ҳосил беради. Лекин шўрланган ерларни ёқтирмайди. Нўхат эқиладиган ерлар гўнг билан тўйинтирилиши керак.
Алмашлаб экишда нўхат учун кузги дон экинлари яхши йўлдош экин ҳисобланади.
Нўхат учун ер камида 25-30 см чуқур ҳайдалиши керак. У фосфорли ўғитларни яхши ўзлаштирганда мўл ҳосил беради. Енгил тупроқларда нўхат экилса албатта органик ўғитлар билан озиқлантирилиши керак.
Нўхат яхши ўғитланганда яланг –тепалик ерларда 4-6 с/га тоғ этакларида 6-8 с/га ва тоғли зоналарга 10-12 с/га ҳосил беради. Нўхат ҳаводаги азотни ўзлаштиришига қарамасдан у ўсув даврида азотни кўп талаб қилади. Шунинг учун унинг нўхат эқиладиган далаларга ҳайдаш олдидан ёки экиш олдидан тупроқни ишлаш вақтида гектарига 45 кг соф азот ҳисобидан амиякли селитра солиш тавсия қилинади.