КЎКАТ-САБЗАВОТЛАР

КЎКАТ-САБЗАВОТЛАР
Кўкат-сабзавотлар бир йиллик ёки икки йиллик бўлиб, баргларидан фойдаланилади.

Ўзбекистоннинг тупроқ-иқлим шароити бу ўсимликларни йил бў йи очиқ далада экиш

имконини беради. Кўкат-сабзавотларга шивит, салат, исмалоқ, крессалат, райҳон, кашнич,

шовилл, ровоч ва редиска киради .
Шивит- селдерейлар оиласига мансуб бир йиллик ўсимлик бўлиб, барглари, пояси ва ўрўғларида

ўзига хос хўшбўйлик мавжўд. Унинг хўшбўйлиги тез истеъмол талабига жавоб беради. Шўнинг
учун ҳам аҳоли томонидан кўплаб экилади. 20-30 кунда баргларини истеъмол қилиш мўмкин.
Шивит икки хил мақсад ўчўнн: И) кўкат сифатида; 2) тузламада
ишлатиш учўн экилади. Шивитни феврал ойидан сентябрнинг охиригачн ўзлуксиз экиш
мумкин. Эрта баҳорда тупроқда ҳарорат паст бўлгани ўчун уруғлари суст кўкаради, баҳорнинг

иккинчи ярми ва ёзда уруғлари 5-6 кунда униб чиқади. Шивит катта майдонларга

экилганда 8-10 кг уруғ сарфланади. Уруғлари 2-3 см чуқурликка ташланади, гум ёки ёғоч қипиғи
билан аралаш сепиш яхши натижа беради. Тузлаш учун экилганда шивит 50-60 кун далада
туради, бу вақтда 5-4 марта суғорилади, 2 малта қатороралари ишланиб ҳар гектарга 50-60 кг
аммофос берилади. Ўзбекистонда бу кўкат асосан кичик майдонларда экилади,
ва албатта, ўнўмдорликни талаб қилади.
Исмалоқ – шўрадошлар оиласига мансуб бир йиллик ўсимлик. Бу ўсимлик барги ва
толаларида оқсил миқдори кўп бўлгани ўчўн жуда қадимдан инсонлар томонидан турли хил
озиқ-овқат тайёрлашда ишлатилади. Илдизлари ўқилдиз бўлиб, тупроққа 30-50 см чуқурликка
боради, дастлаб барглар ҳосил қилади, 10-12 та барг чиқаргандан сўнг поя чиқаради ва
гуллайди. Гуллари рўвакда жойлашган бўлиб икки уйли, четдан чангланади. Мевасида
биттадан ўчтагача урўғлари қўшилиб ўсади. Исмалоқ Ўзбекистонда ёввойи ҳолда лалми
майдонларда кўзги дон экинлари ичида жуда кўп учрайди, маданийлаштирилган
исмалоқ кузда ёки эрта баҳорда экилади. Булар бир-биридан қуйидагича фарқланади. Ёввойи
исмалоқнинг поялари бироз қизғиш, қорамтир бўлиб, барглари тўқ яшил рангда бўлади.
Маданий исмалоқнинг поя ва барглари оч яшил тусда бўлиб, улар бақувват ҳолда ўсади . Бў
ўсимлик баҳорда истеъмол қилингани учун йил бўйи экилмайди. , Исмалоқни тўрт қаторлаб,
ораси 20 см ёки кўп қаторлаб экиш лозим. Қўш қаторлаб экилганда қаторлар ораси 60 см
бўлади. Экиш меъёри бир гектарга 18-20 кг, уруғлар 3-4 см чуқурликка ташланади. Баҳорда
экилганда ўниб чиқишини тезлаштириш учун албатта уруғ лар 24-30 соат давомида ивитиб
қўйилади. Кузда ўрўғлар тўғридан-тўғри далага экилади. Исмаиоқ одатда бир марта ўриб олинади,
униб чиққанидан  35-40 кўн ўтгач, поя бериб уруғ ҳосил қилади. Бу вақтда ўсимликнинг пояси
дағаллашиб истеъмолга яроқсиз бўлади. Озиқ-овқат учун уни поя чиқарган пайтида фойдаланилади. Ҳосилдорлиги бир гектардан 120-140 т. Исмалоқдан уруғ олинадиган бўлса сийрак экилади,
уруғлари ёзда, июн ойларида пишиб етилади . Уруғлик ўсимликлар йиғиб олинади,
уруғлар бирдан пишмагани учун қуритиш жараёнида пишади. Бўнга сабаб исмалоқ гул тўплами
рўваклари пастдан юқорига қараб гўллайди, шўнинг учун уруғлари нотекис пишиб етилади.
Бир гектардан 600-700 кг уруғ олинади.
Салат – бу кўкат сабзавот сифатида инсонлар томонидан жуда кўп истеъмол қилинади. Унинг
таркибида инсон соғлиги учун зарур моддаламинг кўплиги унга бўлган эътиборни кучайтиради.
Салат – астрадошлар оиласига мансуб бир йилик ўсимлик. Ўсиш даврининг бошида истеъмолга
яроқли бандсиз, оч яшил тусдаги барглар ҳосил қилади. Барглари жуда нозик ва эҳетлари текис,
сал қаттиқроқ ушланса дарҳол бармоқ излари қолади. Бир кунда 7-10 тагача барг ёзиб, кейинчалик
поя ҳосил қилади. Поя  бў йининг баландлиги 30-40 см гача бўлиб, гул тўплами сават
шаклида, ранги оқиш-сарғ иш, икки жинсли, ўзидан чангланувчи ўругалнри оқиш рангда.
Салат ўсимлигини йил бўйи экиш ва уни барча овқатларга ишлатиш мўмкин.
Эрта баҳордан кеч кўзгача салат ўсимлигини аҳоли истемолига етказиш мумкин, ўсиб чиққан
ўсимликлари 5-6°C манфий ҳароратга чидайди. Урллғлари тупроқ ҳарорати 3-5°C бўлганда 2-3 См чуқурликка ташланади . Салат ҳам исмалоқ каби тўрт қаторлаб ва қўш қаторлаб экилади.
Туп ораси 12-15 см бўлади. Ораси кенгроқ бўлса, улар яхши ривожланади. Экиш меъёри салат
турларига қараб ўзгаради. Оддий баргли салатнинг экиш меъёри бир гектарга 4-5 кг,
баргли салатларда эса бироз камроқ 3-4 кг белгиланган. Барча кўкат-сабзавотлар каби
ўсиш даври қисқа, тўпроқ унумдор бўлиб озиқа етарли бўлса, 20-25 кунда истеъмолга тайёр
бўлади. Бошли салатлар баргли салатга қараганда 10-12 кун кейин тайёр бўлади.
Уруғ олиш учун қолдирилганда туплари сийраклаштирилади ёки экиш меъёри камайтирилиб
сепилади. Уруғлик салатлар минерал ва органик ўғит билан озиқлантирилади. 100-110 кунга
келиб етилади, ўрўғлари исмалоқ каби бирданига пишмайди. Ўриб олиниб, хирмонда қуритиш
яхши натижа беради, бир гектардан 3-4 центнер уруғ олинади. Кўкат-сабзавотлардан шовул,
кашнич ва бошқалар ҳам олдинги сабзавотларга ўхшаш усулда тиштирилади. Улар инсон организмини бутун йил бўйи витаминлар билан таъминлаш имконини беради. Қуйида кўкат-сабзавот навларининг таърифи келтирилади.
Селдерей
Бу ўсимлик селдерейдошлар оиласига кириб, уч хил мақсадда: 1-тури фақат илдизмеваси,
2-тури барглари, 3-тури эса, барг бандлари учун етиштирилади. Селдерей дунёнинг кўпгина
мамлакатларида доривор ўсимлик саналгани учун кўкат-сабзавотлар ичида энг катта майдонларни эгаллайди. Илдизмеваси учун кўп экилади. Чунки, унинг ҳам барги, ҳам илдизмевасида
фойдаланилади.  Селдерей ҳароратга талабчан, уруғлари 5-6°C да ўниб чиқади, тупроқ
ҳарорати 10-12°C бўлганда униб чиқиши тезлашади. Ўсимлиги -6-8°C га чидайди, эрта
баҳорда униб чиққандан кейин ҳаво ҳарорати паст бўлганда яровитатсиязли даврини ўтаб, гўл
ҳосил қилиши мумкин. Селдерей ёруғликка талабчан ўсимлик, шўнинг чҳун ҳам
қўёшли, ёруғ майдонларда юқори ҳосил беради. Узун кунлик ўсимлик. Селcлерей намга талабчан,
ўсиш даврида тупроқ ва ҳаво намлиги барқарор бўлишини тақозо қилади, айниқса экиш даврида
тупроқда нам бўлиши керак. Ўсиш даврида тўпроқнинг дала нам сиғими 70% дан юқори бўлиши ҳосилдорликни оширади. Биринчи йили ўсиш даври баргли селдерейда 80-90, бандли
селдерейда 120-180, илдизмевали селдерейда 140-220 кунни ташкил этади. Ўзбекистонда иқлимлаштирилган навлари йўқ. илдизмевали навлари Албин, Диамант, Егор, Овал ва бошқалар.
Баргли навлари. Захар, Картули, Нежний. Барг бандли нав: Танго.
Етиштириш усулари. Селдерей ўтмишдош ўсимликка талабчан бўлиб, картошка, карам, помидор,
бодринг каби экинлардан сўнг яхши ҳосил беради. Уни сабзи, петрушка ва пастернакдан сўнг экиш ярамайди. Ўзи ҳам ўзи учун ёмон ўтмишдош, уни бир майдонга 4-5 йилдан сўнг қайта
экиш мўмкин. Қатор ораси ишланадиган экинлар унинг учун яхши ўтмишдош бўлиб қолади.
Селдерей экиладиган майдонлар унумдор озиқа майдонларга бой бўлиши керак, бўнга сабаб
унинг илдизлари асосан ҳайдалма қатламда жойлашишидир. Кузда шудгор органик ва минерал
 ўғитлами солиш билан бирга ўтказилади, тўпроқ чўқур шудгор қилинади. Унумдорлиги паст
тупроқларга албатта, чириган гўнг ва гўнг эритмаси берилиши керак.
Экиш. Баргли навлами март ойининг иккинчи ярмида экиши керак. Урллғлари майда бўлгани
учун улар қум билан аралаш қилиб экилади, бунда улар миқдори 1:5 бўлиши лозим. Урўғлар кенг
қаторлаб сабзавот сеялкаси CОҲ-2,8 ёки ўт сеялкаларида экилади, унтғлар 1,5-2 См чуқурликка
ташланади. Экиш меъёри 400-500 г. Майсалар ўсиб чиққандан кейин кўндалангига
культивацияқилинади, сийракклаштирилади, бунда туплар ораси 20см бўлади.
Бандли селдерей уруғлари униб чиқишини тезлаштириш учун аввал уй шароитида ўстирилади.
Бунинг учун намни ўзига сингдирадиган 2 қават филтр қоғоздан фойдаланилади. Урўғ намланган
қоғознинг ўртасига қўйилади ва шундай доимо нам ҳолида ушлаб турилади. Бу ҳолатда ҳаво
ҳарорати 18-20С бўлса тезда уруғлар нишлай бошлайди. Бу вақтда уларни янада паст ҳароратда
ушлаш майсалари чиниқтиради. Нишлаган уругларни авайлаб экиб чиқиш ҳам мумкин. Қатор
ораси 60 см, туп ораси 35-40 см.
Кўчат етиштириш. Илдизмевали ва барг бандли селдерейлар кўчатини етиштириб далага экилса,
жуда яхши бўлади. Бунинг учун очиқ далага экишга 2-1,5 ой вақт қолганда уруғларни
парник ёки иссиқхоналарга экилади. Бу ишга феврал ойининг иккинчи ярмидан киришилади.
Парник ва иссиқхоналар тупроғи чиринди гўнг аралаштирилиб яхшилаб тайёрланади. Текисланган
тупроқларга сепилган уруғлар хаскаш билан тирмалаб ташланиб, ўстириш учун сув қЎйишдан олдин
устига плёнка тортиб қўйилса, тупроқ ҳарорати юқори бўлиб туради. Уруғ экилган парник ёки
иссиқхона тупроғи -ҳар кун текшириб турилади, лозим бўлса суғорилади. Сувни ўта кўп қЎйиш
илдиз чириш касаллигига олиб келади. Уруғ экилганидан 5-6 кун ўтгач оқ нишлар пайдо бўлади,
яна 5-6 кун ўтгач уруғ палла барглар ҳосил бўлади. Уруғ палла барглари ҳосил бў лгандан сўнг 5-6
кун ўтгач мазкур жойдаги ҳаво ҳарорати пасайтирилади, имкони бўлса ёруғлик кучайтирилади.
Орадан яна 20-22 кун ўтгач селдерей майсалари қайта кўчириб ўтқазилади. Ўсиш жараёнида
кўчатлар (мочевина 0,5га 1л сувга ёки нитрафос 1,5га 1л сувга) 1 метркўб ер ҳисобида,
озиқлантирилади. Кўчатлар 2 марта озиқлантирилади. Апрел ойининг иккинчи ярмида
(40-55 кундан сўнг) селдерей кўчатлари далага экилади. Шу вақтда ўсимликда 5-7 та чин барг
бўлиши, кўчатларни нам тупроққа кечга яқин экса яхши бўлади. Баргли селдерейлар бўйининг
баландлиги 30-35 срн бўлганда кесиб олинади. Селдерей мавсумда 4-5 марта (20-30октябргача)
кесиб олинади. Илдизмевали селдерейлар октябр ойи охирида ёппасига йиғиб олинади. Баргли
селдерей таркибида Ў збекистонда очиқ кунлар кўплиги, ҳаво ҳарорати юқори эканлиги ўчун эфир
мойи кўп бўлади. Бу тур селдерей барг бандлари ўралиши ёки ёмғирдан ҳимояланиши лозим.
Бу усул қЎшимча харажатларга олиб келади.
Ҳашаротлари: ўргимчаккана, карам бити, тўплам, дўккаклилар бити ва бошқалар.
Касалликлари: илдиз чириш, септориоз, оқ чириш, курқ жиф чириш, қўтир ёки парша.
Уруғлари иккинчи йили олинади , Ўзбекистон шароитида биринчи йил жойида ковламасдан
қолдирилиши ҳам мумкин ёки ковлаб олиб илдизларини келгуси йил баҳорда экиш ҳам мумкин.