Курка қушининг касалликлари

 

Шуни айтиш керакки, қушларнинг касалликлари уларнинг хусусиятларидан қатъий назар паррандачилик иқтисодиётига катта путур етказади. Шунинг учун қушларнинг соғлом потенсиали паррандачилар учун катта даромад келтиради. Бироқ, куркалар касаллиги ҳақида гапирадиган бўлсак, бу ерда вазият бошқача. Куркаларнинг касаллиги даволашда карантин тадбирларини ўтказиш паррандачилар учун катта моддий ёқотишларга дуч келадилар. Агар курка егалари касалликларнинг аниқ сабабларини билсалар, у ҳолда ортиқча харажатларни камайтирган хисобланадилар.  Вақтида олиб борилган профилактика тадбирлари қушларнинг бошқа ҳар хил касалликларидан қочиш ва харажатларни қоплаш имконини  беради. Барча санитария -гигиеник тадбирларни амалга ошириш ва курка касалликларини олдини олиш учун қуйидагилар зарур:

  • Вақтида ва диққат билан парранда хонасини тозалаб туриш
  • Қушлар учун яхши озиқ-овқат таъминлаш
  • Шамоллар йўқлиги ва кескин ҳарорат тушиб кетмайдиган шароит яратиш
  • Куркалар учун юқори сифатли кормлар талаб этилади.
  • Қушлар учун моғорлаган ёки эски овқатларни бериш тавсия этилмайди.
  • Вақтида озиқ идишлари ва сув идишларини тозалаш
  • Барча паррандаларни касаллик учун текшириш
    • Хонага қушларни қўйишдан олдин, хона деворлари ва полларини ювиб хонани шамоллатиш керак, сўнгра дезинфекция ишларини олиб бориш керак. Кейин паррандаларни хонага қўйиш лозим.

Болезни индюков

Куркаларда замбуруғли инфекция:(терациклин бериш лозим. Касаллик кучайганида кунига 2 маротаба тетрациклин бериш керак. Сўнгра «бош тортиш» бошланади, кунига бир маротаба 7 давомида даволанади)

Курка касалликлари.

  • Туберкулез. Ушбу касалликда курка ички органлари шикастланади. Маҳсулдорлиги тушиб кетади. Диарея шаклланиши ҳам мумкин. Бундай касаллик сув ва овқатдан тарқалади. Бунга сабаб, касал курканинг тухуми ёки тозаликка риоя этилмагани хисобланади. Бу касалликда куркаларни даволаш имкони йўқ. Дезинфекция тадбирлари орқали бу касалликка барҳам берилмайди. Касаллик ўтиб кетиши учун узоқ вақт қўёш нури орқали таъсири  фойда бериши мумкин.
  • Чечак. Қушлардаги бу касаллик инфекцияга таалуқлидир. Натижада қушнинг фаолияти камайади, қанотларини туширишни бошлашади, патлари мортлашади. Касалланган куркалар ёруғликдан қўрқишади. Кам тухум қўйишади. Сўнгра ойоқ терларида қизил тошмалар пайдо бўла бошланади,бу секин ривожланиб шилимшиқ жойларда, бош ва бошқа тери жойларида тошмалар тошади. Касал куркаларни сўйшади қолган жойларини ёқиб юборишади. Соғлом куркаларни эса вакциналардан ўтказилади. Жўжалар шу касалликка қарши 6 хафтагача эмланадилар.
  • Гижжалар. Бу касаллик овқат ёки сув орқали қуш организмига тушади. Бу паразитлар бўлиб парранданинг ошқозони ва нафас йўлларига жойлашадилар. Бунда курканинг иммунитети ва оғирлиги тушиб кетади. Бундай организмларни тиклаш жуда мушкул. Шунинг учун парранда хонасида дезинфекция ўтказиш мажбурийдир.
  • Гистомоноз. Ушбу касаллик курка ичагининг яхшилаб тозаланмаганидан келиб чиқади. Бундай касалликлар кўпинча уй шароитида куркани парваришлашда учрайди. Бундай касаллик қуш жигарининг яллиғланишига олиб келади. Паррандада диарея бошланади. Кучсиз ва оғирлиги камайиб кетади. Патлари тўзиб, лаллайишни бошлайди. Бундай даволаш вақтида амалга оширилади. Паррандалар озуқасига осарсол  қўшиб борилади. Қўшимча озуқаларга фенитиазин қўшилиб куркаларни даволаш бошланади.

Куркаларнинг вируссиз касалликлари 

Агарда куркаларнинг вируссиз касалликлари ҳақида гаплашсак, бундай касалликлар бошқа қушларга хавф туғдирмайди ва даволаш ишлари осон ва тез даволанади. Қуйида курка касалликлари классификатциясини аниқлаймиз:

  • Гиповитоминоз. Бу касаллик йомон сифатли овқатланиш натижасида пайдо бўлиши мумкин. Кўпинча бундай касаллик ёш куркаларда пайдо бўлади. Ушбу касаллик кўзнинг яллиғланиши, рахит белгилари пайдо бўлши ва сўлаклар пайдо бўлиши билан кечади. Бу муаммони ҳал этиш учун курка рационига ўт уни, сабзи ўсимликлари ва яшил ўтлар кииритилиши керак. Озуқа сифатини  текшириб куркаларга бериш лозим.
  • Қаттиқ буқоғ. Бу касаллик юқумли эмас. Оғирлиги ва ланжлик кескин пасайиб кетиши билан боғлиқдир. Паррандаларда буқоғ қаттиқ донлар истеъмол қилгандан пайдо бўлади. . Бу касалликни даволаш жуда қийин. Шунинг учун бу ҳолатда паррандани тезда сўйишади.
  • Юмшоқ буқоғ.Бундай касаллик ҳаво ҳарорати жуда иссиқ бўлганда ривожланиб кетади ва курка жуда кўп сув истеъмол қилади. Бу касалликнинг пайдо бўлиши доимий қаттиқ дон истеъмол қилишдан юзага келади.

Маълумот кўчирилса манба: http://tadbirkor-fermer.uz деб кўрсатилиши шарт.