Кузда экиладиган сабзавот экинларини етиштириш.

Сабзавот экинларидан келгуси йили ҳосил олиш учун эрта кузги ва тўқсонбости муддатларда уларни экиш яхши самара беради. Пиёзнинг эртапишар навларини (Сумбула, Пешпазак) 1-20 сентябрда уруғи 70 см эгатга 2 қаторли қилиб экилади қатор оралари 20 см саримсоқ тишлари ораси 5 см эгатларга 2-3 қаторли ёки сочма усулида сепилади. 100 м2 ерга 140-150 г уруғ сарфланади. Уруғ сепилгач тезликда эгатлар суғорилади ва ниҳол пайдо бўлгунча тупроқ нам ҳолда сақланади. Пиёз ниҳоллари 3-4 барг чиқариб олгунча парвариш қилинади. Қиш ойида ниҳоллар ривожланмайди ва баҳорда кунлар исиши билан ривожланиш давом этади. Пиёз 2 марта ўтдан тозаланади, қатор оралари юмшатилади, минерал ўғит билан озиқлантирилади, 3-4 марта суғорилади. Ҳосил Фарғона водийси вилоятларда апрель охири – майнинг бошларида, май ойининг охирларида пишиб етилади.
Пиёзни ўғитлаш : 100 м2 ерга соф ҳолда 2 кг азот, 1,5 кг фосфор ва 0,7 кг калийли ўғит солинади. Ерни ҳайдашдан олдин фосфорли ўғитни 75%, калийни 100% солинади. Азотли ўғитни 50% пиёз 1-2 барг чиқарганда, баҳорда фосфорли ўғитни қолган 25% ва азотли ўғитни 50% солинади.
Саримсоқ пиёз шимолий вилоятларда сентябрнинг биринчи ўн кунлигида, марказий вилоятда сентябрнинг иккинчи ўн кунлигида ва жанубий вилоятларда сентябрнинг учунчи ўн кунлигида экилади. Экиш схемаси 70 см.оралиқ эгатларда 50+20х5 см 100 м2 ерга 10-12 кг саримсоқ тиши сарфланади. Саримсоқ экилгандан сўнг устига 2-3 см. қалинликда чириган гўнг сепилади ва суғорилади. Кузда ўсимликларни парвариш қилиш қатор ораларига 15-16 см чуқурликда 2-3 марта ишлов бериш, бегона ўтлардан тозалаш, бир марта минерал ўғит билан озиқлантириш ва 3-4 марта сув беришдан иборат. Саримсоқни озиқлантириш муддатлари ва меёърлари пиёз экини билан бир хил.
Сентябрь ойида редис, укроп, кашнич, сельдерей, петрушка каби кўкат сабзавотларни экиш яхши самара беради. Ушбу сабзавотларни 70 см оралиқдаги эгатларга ёки 1 м кенгликда пол усулида сочма қилиб сепилади. Кўкат сабзавотлар ниҳоллар пайдо бўлгандан кейин 30-35 кун ичида ишлатишга яроқли бўлади. 100 м2га уруғ сарфи : редис 100-120 г укроп, кашнич 15-20 г петрушка, сельдерей 0,5 г.
Тўқсонбости муддатларда (ноябрь охири декабрь бошида) совуққа чидамли сабзавот экинларидан пиёз, сабзи, ош лавлаги, кўкат сабзавот экинларини уруғлари сепилади. Ушбу сабзавот экинлари 70 см эгатларга 2-3 қаторли ёки сочма усулда сепилади. Уруғ сарфи 100 м2 майдонга сабзи 60 г пиёз 160-200 г ош лавлаги 160 г экилади. Ўзбекистон сабзавот-полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот нститути
тел: 226-85-03

malumotlar maxsus tadbirkor-fermer.uz uchun yig’ilgan