Лимон дарахтига озиқ моддалар етишмаслигини қандай билиш мумкин?

Лимон дарахтига озиқ моддалари етишмаса унинг ўсишида ва ривожланишида қуйидаги ўзгаришлар содир бўлиши кузатилади:

Азот ёки фосфор етишмаганда-баргларнинг барчаси оч-яшил ёки сарғиш-яшил тус олади, дарахт ўсиши секинлашади, ҳосил камаяди. Азот етишмаслиги географик тарқалиши бўйича биринчи ўринни эгаллайди.

Калий етишмаганда-мевалар кичик, уларнинг қобиғи юпқа ва ғайриоддий силлиқ бўлиб қолади.

Калций етишмаганда-бошқа ташқи белгилар мавжуд бўлмаган ҳолда, дарахт ўсиши жуда секинлашади ва ҳосил камаяди.

Мис етишмаганда-ёш новдалар керагидан ортиқ узайиб, барглар катталашиб кетади; пояда елим ҳосил бўлиши ва новдалар учидан бошлаб нобуд бўлиши мумкин. Касалликларга қарши экинга таркибида мис бўлган фунгитсидлар пуркаладиган жойларда мис етишмаслиги кузатилмайди.

Темир етишмаганда- аввал ёш, кейин бошқа баргларда яққол хлороз кузатилади-барглар оч-яшил ёки сариқ, барг томирлари эса тўқ-яшил тус олади. Темир етишмаслиги дарахт илдизи сув остида қолиб, шикакстланганида, нематодалар билан зарарланганида ёки экин мис билан заҳарланганида юзага чиқади. Дарахтлар нейтрал ёки ишқорий тупроқларга кўра нордон тупроқларда темирни яхшироқ ўзлаштиради. Темир етишмаслигининг олдини олиш ёки бунинг салбий оқибатларини ёқотиш учун тупроққа темир хелати солинади.

Магний етишмаслиги қумоқ тупроқларда тез-тез учрайди. Бу осон аниқланади баргларда, олдин четларидан бошлаб, хлороз ривожланади ва баргларининг кўп қисмини эгаллайди, фақат барг асосида делта шакли яшил қисми сақланади.

Марганетс етишмаслиги -барглар томирлдари яшил рангини сақлаб қолади, аммо улар орасидаги тўқималарда чипор доғлар ҳосил бўлади.

Молибден етишмаслиги нордон тупроқларда учрайди, бунда каттароқ баргларнинг ҳар икки тарафида томирлари ораларида хира-сариқ доғлар ҳосил бўлади.

Бор етишмаслиги: яққол ва характерли бўлгилари-мевалар кичик, қаттиқ, қобиғи қалин бўлиб қолиши, шаклини ёқотиши ва баъзан қобиғида елим ҳосил бўлишидир.

Олтингугурт етишмаслиги кам кузатилади: унинг белгилари азот етишмаслигиники билан бир хил, аммо улар фақат ёш баргларда учрайди.

Рух етишмаслиги тарқалиши бўйича азотт етишмалигидан кейинги ўринни эгаллайди. Бунда (аввал ёш) баргларда хлороз ҳосил бўлади, барглар кичик ва новда бўғин оралари калта бўлиб қолади. Хлороз томир ораларида тарқалади, барглар жуда оч-яшил бўлиб қолдаи. Сурункали рух етишмаслиги новда ва шохлар нобуд бўлишига олиб келади.

Бор захарлилилги. Барглар учидан бошлаб сарғаяди, кейин сарғайиш барг четлари орқали пастки қисмларида тарқалади. Зарарланган тўқималар кейинроқ нобуд бўлади. Зарарланган баргларнинг остки томомнида елим ҳосил бўлади. Тупроқ таркибидаги ортиқча бор экинни яхшилаб суғорганда ёки кучли ёмғир ёққанда ювилиб, чиқиб кетади.

Юқоридаги кўрсатилган барча элементлар етишмаслигининг олдини олиш ёки етишмасликни даволаш учун, тупроқ нордонлигини тартибга солган ҳолда, тегишли элементларни тупроққа киритиш ёки уларнинг эритмаларини баргларга пуркаш лозим.

Бизни телеграмм каналимизни ҳам кузатиб боринг!