Лимон дарахтини шох-шаббаларини кесиш ва шакллантириш

Юқори ва мўл ғосил олиш учун тупларнинг фақат меъёрда озиқланиши , ўсиш ва ва ривожланиши билан кифояланиб бўлмайди. Ўсиб кетган ва шаклланган новдаларни дарахт ёшига муносиб равишда сийраклаш, чилпиш ва буташ йўли мунтазам парваришлаш жуда зарур. Бунда тупнинг ўсиши ва мева бериши яхшиланади.

Хандак ва иссиқхонадаги лимон ўсимлиги шох-шаббасига шакл беришда ажратилган жойдан ошиб ўсмайдиган, шох-шаббаси бир текис ривожланган, ихчам, майда шохчалари кўп ва сербарг, паст бўйли ўсимликлар етиштиришига асосий эътибор берилади. Уларнинг асосий шохлари ва танаси калта 40-45 смдан  ошмаслиги керак. Шакл бериш ва буташдаги асосий ишлар новдаларни чилпиш, сўнг кесиш ва ҳали ёғочланмаган ортиқчановдаларни кесиб олиб ташлашдан иборат. Баъзан ён шохлари, шунингдек қуриган, синган, шох-шаббани қалинлаштириб юборадиган шохлар ва новдалар кесиб ташланади. Ўсимликлар ҳар йили етарли миқдорда янги новда чиқарса, улар тўхтовсиз ҳосил беради.

(Пакана пастак) шакл берилганда дастлаб уч асосий тартиб шохларининг узунлиги 20-25 см, ўртача бўйли шаклда 35-40 см. ли бўлади.

Шакл берилган стандарт кўчатнинг 8 танаси ва 3-4 та пишиши керак. Стандарт бўлмаган кўчатлар ўтказилганда 25 см. дан ортиқ қисми (пастан) кесиб ташланади ва 3-4 та бўлажак асосий шохи қолдирилади. Биринчи тартибдаги шохлар бир-биридан 5-8см оралиқда жойлашган бўлиши керак.Қолган шохлар ва новдалар кесиб ташланади. Лимон ўсимликларига пастак шакл беришда биринчи тартиб новдаларнинг узунлиги тахминан 25см га етганда учи 2-3 та барги билан кесиб ташланади. Шундан сўнг бир ҳафта ўтгач, новда бир оз узайиб, ёғочлашганда, 20 см узунликда қолдириб, ички томондаги куртагигача кесиб ьашланади. Кейин ҳар бир биринчи тартиб шохда 2та  иккинчи тартиб, уларнинг ҳар бирида 2тадан учинчи тартиб шох қолдириб кесилади.Баъзан битта ёки учта шох қолдирилади. Қолдириладиган кейинги тартиб шохлари сони уларнинг бошқа шохлар орасидаги мавжудлиги ва жойлашишига, олдинги тартиб шохларининг ривожланиш даражасига боғлиқ. Қолдирилган новдалар ҳар хил барг бўғимларида жойлашган бўлиши керак. Битта барг бўғимидан бир нечта новдадан фақат биттасини қолдириб , бошқалари кесиб ташланади. Қолдирилган иккинчи, учинчи тўртинчи тартиб новдалар ҳар доим бўйи 25 смга етганда уни чилпиб ташланади. Тахминан бир ҳафтадан кейин улар ёғочлашганда 20 см дан ортиғи кесиб ташланади. Бунда, одатда, иккинчи томондаги ён куртагигача кесилади.

Дастлабки 3-4та тартиб шохлар танланганда уларнинг бир текис жойлашишига алоҳида эътибор бериш керак, чунки шох-шаббаларнинг  асосий қисми кенг новдаларнинг ён томонига ўсишига ёрдам берадиган, шох-шаббанинг ўртасидан юқорига қараб ўсишни тезлаштирмайдиган бўлиши зарур. Ғовлаб кетган новдаларнинг ҳаммаси кесиб ташланади.

Ҳандак ва иссиқхоналарда ўстириладиган Мейер нав лимоннинг шох-шаббасига ҳам ана шундай шакл берилади.

Лимон ўсимлигининг новдаси ўсиш суръати жихатидан бир-биридан фарқ қилади, баъзилари йўғон, бошқалари майда, нозик бўлганлиги боис ҳар доим ҳам шакл бериш учун етарли бўлмайди, натижада бу иш иккинчи йили ҳам давом эттирилади. Ўсаётган новдалар ўз вақтида чилпиб ташланган новдалар, одатда, биттадан янги новдалар чиқаради. Кўпроқ шохлаш учун бу новда пишгандан кейин кесиб қисқартирилади. Агар фақат битта куртак ўсиб чиқса, яна иккинчи марта пастроқдан кесилади. Лекин, иккинчи марта кесиш кўпинча ўзини оқламайди. Кўп кесилса маълум миқдордаги шох ва барглар кесилиб кетади ва ўсимлик нимжонлашиб қолади. Шунинг учун чилпиш ва кесиш шох шаббанинг ҳолатига морс равишда олиб борилиши керак. Чилпигандан кейин тез ўсиб кетадиган новдалар кесиб қисқартирилади. Кучли ўсадиган новдалар ва шохларнинг ён шохлари кесилади.

Асосий шохлардаги сербарг калта шохчалари қолдирилади, чунки улар айниқса биринчи йили ўсимликлар яхши ўсишини таъминлайди. Новдалар бутун вегитация даврида чилпиб кесилаверади, бунинг учун ҳар ойда ўсимликлар 2-3марта кузатиб турилади. бу тадбирларни ўз вақтида бажариш мақсадга мувофиқ.

Ўсимлик агротехника қоидаларига риоя қилган ҳолда парвариш қилинса биринчи йили камида икки тартиб шох чиқаради. Экилгандан 2-3 йил ўтгач чиққан 4-5 тартиб новдалар гуллаб мева тугади. Шуни айтиш керакки, тегишли тартибдаги новдалар лимон ўсимликларининг ҳосилга кириш қобилиятини тўлиқ белгиламайди, бу жуда кўп омилларга боғлиқ. Ўсимликлар ҳосилга кирганда ҳам уларга шакл бериш иши давом эттирилади, бунда уларнинг шоҳ-шаббаси мўлжалланганждан катта бўлиб кетмаслиги керак. Айрим шохлар новдасининг ўсиши тартибга солинади, кесилади. Ҳосилга кирган ўсимликларни буташ , одатда , энг серҳосил бўлган ўртача узунликдаги шохларни чиқаришга қаратилган.

Кейинги йилларда мамлакатимизда цитрус ўсимликларга ҳар хил шакл бериш бўйича олиб борилган тажрибалар ҳандаклар ва иссиқҳоналарда пастак ва ярим пастак шакл кўрсатди. Шпалер (сим бағаз) усулида шакл берилганда шох-шабба ичига ёруғлик яхши тушади ва улар яхши озиқланади, хосилдорлиги ортади, ҳандак ва иссиқхонада уларни парвариш қилиш осонлашади, ҳар гектарига кўпроқ кўчат экиш мумкин бўлади. Бундай шакл берилганда цитрус ўсимликларни энг юқори агротехника даражасида парвариш қилиш , уларнинг энг яхши ўсишини таъминлайдиган шароит яратиш керак. Умуман олганда, сим бағаз усулида шакл бериш берилганда лимон ўсимлиги ҳосилдорлигининг ортиш эвазига сарфланган харажатни тўла қоплайди.

Иссиқхона ва хандаклардаги лимон ўсимликлари учун ҳам токзорлардаги каби сим бағаз қилинади, яъни кўчатлар қаторининг ҳар 6 метрига темир-бетон устун ўрнатилиб , уларга 50 см кенгликдан уч қатор сим тортилади. Сим бағазларда ўстириладиган цитрус ўсимликларга, одатда, пальметта (сим бағазларга боғлаш) усулида шакл берилади.

Симбағазларга шакл бериб ўстириладиган кўчатлар ўтказишдан олдин 35 см дан ортиғи кесиб ташланади. Энг яхши ривожланган юқорига учта новдаси қолдириб, бошқалари олиб ташланади. Иккита ён новдаси 70-75 см. га етганда симнинг пастки қаторига горизонтал ҳолида боғланади. Бу новдалар биринчи ярусни ҳосил қилади. Учинчи новда иккинчи, кейин учинчи ярус ҳосил қилиш учун асос бўлади.

Асосий шохлардан чиққан новдаларнинг узунлиги 25 смга етганда учи чилпиб ташланади, кейин учинчи ва ундан юқори тартиб новдалар чиқиши учун кесилади. Тарвақайлаб четга қараб ўсаётган новдалар симбағазга боғлаб қўйилди. Симбағазлар оралиғи 1.2-1.4 м. Кейинги парвариш ишлари пастак шакл берилишидаги каби бажарилади.

Уч-тўрт йилдан кейин бўйи 2 м ва ундан ошадиган яхлит лимон ўсимликлар девори ҳосил бўлади. Кейинги ишлар ўсимликларнинг склетининг асосини сақлаш шох-шаббасини қалинлаштириб юборадиган ортиқча шохларни кесиб ташлаш, новдаларнинг ўсишини тартибга солиш ва ҳоказолардан иборат.

Доим яшил ўсимликларнинг барги запас озиқ моддалар тўпланадиган жойдир, буташ пайтида баргларнинг кўплаб олиб ташлаш ўсимликлар хаёти фаолиятига салбий таъсир кўрсатади. Буташда ана шуни эътиборга олиш керак. Кесилган шохларда вегетатив ўсиш чилпилган шохларда генератив ўсиш устинлик қилади. Шунга кўра вегетация даврида ўсимликларни доим кузатиб бориш зарур.

Цитрус ўсимликлар ҳосилга кирган даврда асосан қишда, яъни шоналагунча ва новдалари ўсгунича буталади. Қуриган, синган,чирмашиб, қалинлашиб кетган шохлар кесиб ташланади, ишлашга ҳалақит берадиганлари қисқартирилади. Ҳосил бериб бўлган шохлари тугилган жойидан пастроғи кесиб ташланади.

Юқоридаги тадбирларни  йил давомида 3-4 марта ўз вақтида ўтказиш лозим.Бир галги муддатда кесилмай қолса, кераксиз новдалар кўп ўсиб чиқиб, новдалари чиқиши ва ривожланиши сусайиб кетади. Кеч кесилса ҳам вегетатив массаси ва унга сарфланган озиқ моддалар бекор кетиб ўсимликлар нозиклашиб қолади, ҳосилдорлиги пасаяб кетади.