Лимон етиштириш технологияси

Картинки по запросу лимон

Ўзбекистоннинг суғориладиган тупроқларида вегетация даврнинг узун ва самарадорлик ҳароратнинг юқори бўлиши лимон ўсимлигини экиб ўстириш ва ундан сифатли ва юқори ҳосил етиштириш имконини беради. Лимонни теплицада ва траншеяларда ўстириш мумкин.

Теплицада ўсимлик қисқа муддатда ўсади ва ривожланади, уни парвариш қилиш енгиллашади, ҳосилдорлиги ошади.

Агар траншеяда ўстирилса битта дарахтдан ўртача 200—250 донагача мева олинса, теплицада эса анча кучли ривожланган дарахтдан 400—500 донагача лимон олиш мумкин. Ўртача ҳарорат 10°С ва ундан юқори бўлганда лимон новдалари ўса бошлайди. Суткалик ўртача ҳарорат 16—18°С га етганда лимон ялпи ғунчалайди, 18—22°С да гуллайди. Лимон барглари 2—3 йил яшайди ва аста-секин алмашинади. Лимон ўз-ўзидан четдан асаларилар томонидан чангланади. Бу тугунчаларни кўпроқ ҳосил бўлишига ёрдам беради. Ўсиш ва шаклланиш даврида (апрель-май) 20—22°С ва ҳавонинг нисбий намлиги 70—80 фоиз бўлганда унинг фойдали гуллаши 22—25 фоизга етади. Лимон совукқа чидамли ўсимлик. Минус 2—2,5°С совуқда мевалари, 3—4°С да барглари ва бир йиллик новдалари музлайди.

Лимоннинг яхши ўсиши ва ривожланиши учун унумдор тупроқлар ажратилади. Сизот сувлари яқин ва шўрланган ерларда ўса олмайди.

 Картинки по запросу лимон

Тупроқни лимон кўчатларини экишга тайёрлаш.

 

Лимон экиладиган ерларни яхши текислаб гектар ҳисобига 50—60 т чириган гўнг, 120 кг суперфосфат, ва 50—60 кг калий ўғити солиб 50—60 см чуқурликда ҳайдаш лозим. Теплицада лимон 3 x 4 метр схемада, траншеяларда эса бир қатор қилиб бир-биридан 3 метр оралиқда ўтқазилади. Кўчатларни ўтқазишдан олдин ҳар бир чуқурчага 10 кг дан чириган гўнг, 80—100 г суперфосфат ва 50 г калийли ўғитларни тупроққа аралаштириб солинади.

Теплицаларга илдиз тизими яхши ривожланган бир ёшли ва икки ёшли кўчатлар баҳорда ёки кузда ўтқазилади. Кузда лимон кўчати ёпишган тупроғи билан ўтқазилади. Кўчатларнинг илдиз бўйини тупроқ сатҳидан 2—3 см юқори бўлиши керак. Кўчат экилгандан кейин унинг атрофи зичланади ва бир челакдан сув қуйилади. Сўнгра ҳар бир қаторнинг иккала томонидан 25—30 см масофада олинган эгатлар бўйлаб суғорилади. Траншеяларга кўчат апрель ойида совуқ кунлар ўтгандан кейин ўтқазилади.

Бизни телеграмм каналимизга уланинг!