Ўзбекистоннинг 212 минг гектар майдонида “Яшил қалқон” ҳимоя барпо этилади

2018–2020 йилларда жами 212 минг гектар майдонда чўл ўсимликларидан **“Яшил қалқон” ҳимоя ўрмонзорлари** барпо этилади
Ҳукуматнинг 2018 йил 4 майдаги фармойишга кўра Бухоро вилоятининг чўл ҳудудларида шамол таъсирини камайтириш, тупроқ эрозиясининг олдини олиш ва қумларнинг кўчишини бартараф этиш мақсадида 2018–2020 йилларда жами 212 минг гектар майдонда чўл ўсимликларидан **“Яшил қалқон” ҳимоя ўрмонзорлари** барпо этилади

Шу мақсадда, мутасадди ташкилотларга:

“Яшил қалқон” барпо этиладиган ер майдонларини хатловдан ўтказиб ўрмон хўжаликларига доимий эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ажратиб бериш;

ўрмон хўжаликларида 2018-2020 йилларда 3 минг гектар майдонда шумғуя ва 3 минг гектар майдонда исириқ плантацияларини барпо этиш;

БМТнинг чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш конвенцияси доирасида ажратиладиган маблағларни ўрмон хўжаликлари томонидан чўл ҳудудларида ўрмон барпо этиш тадбирларига йўналтириш чораларини кўриш топширилди.