МАККАЖЎХОРИНИ ЕТИШТИРИШ ТEХНОЛОГИЯСИ

Картинки по запросу makkajo`xori Алмашлаб экишдаги ўрни. Маккажўхори сурункасига бир майдонга қайта – қайта экилишга чидамли. Ўзбекистонда маккажўхори асосан суғориладиган ерларда экилади. Уни беда, ғўза, картошка, полиз экинлари, кузги дон экинларидан кейин жойлаштириш яхши натижа беради. Лавлагидан кейин маккажўхори жойлаштирилса фосфатларни ўзлаштирилиши, озиқланиш шароити ёмонлашади. Дуккакли дон экинларидан кейин маккажўхорини жойлаштириш ҳам ҳосилдорликни оширади, дон сифатини яхшилайди.
ЎзПИТИ маълумотларида маккажўхорини беда билан қўшиб экишда тупроқ унумдорлиги, кейин экилган ғўза ҳосилдорлиги ошиб тола сифати яхшиланган.
Монокултурага нисбатан маккажўхоридан кейин ғўза ҳосили 3 -4 с ошган.
Алмашлаб экишларда маккажўхориини жойлаштириш бир гектардан озиқа бирлигини
чиқишини кўпайтиради, суғориладиган ерлар самарадорлигини оширади.
Маккажўхори кузги буғдой, кузги арпа, картошка полиз экинлари учун яхши ўтмишдош. Уни сурункасига бир далада 4 -5 йил, қоракуя бўлмайдиган майдонларда 10 -15 йил ўстириш мумкин. Бу экинни ферма олди алмашлаб экишларда, фермага яқин майдонларга экиш, органик ўғитларни кўпроқ солишга, ҳосилни йиғиштириш, сақлаш, ташиш ишларини, харажатларини камайтиришга имкон беради.
Маккажўхорини сурункасига бир майдонга экиш, пуфаксимон қоракуя касаллигини кўпайишига, ҳосилдорликни пасайишига олиб келади. Далада маккажўхори
ҳосили йиғиштирилгандан кейин ҳар гектаридан 70-80 с илдиз ва анғиз қолдиқлари қолади
ва келгуси ёзгача чириб тупроққа ўсимлик ўзлаштира оладиган 50-55 кг азот, 20-25 кг фосфор қўшилади.
Тупроқни ишлаш. Нотекис далалар тупроқни ишлашдан олдин текисланади.
Тупроқни асосий ишлаш усули ва чуқурлиги ўтмишдош экиннинг хусусиятига, тупроқ маданий қатламининг қалинлигига, далани ўт босганлик даражасига, тупроқ турига, ўтган йил қайдалиш чуқурлигига боғлиқ ҳолда белгиланади.
Ғўзадан бўшаган майдонларни ҳайдаш қатлами қалин бўлса 25 -28 см, айрим йиллари 40-45 см чуқурликда кузги шудгор қилинади. Тупроқ бир йил чимқирқарли икки ярусли плуглар билан 40-45 см чуқурликда қайдалса иккинчи йили 25-28 см
чуқурликда, учинчи йили яна 40-45 см чуқурликда қайдалади. Шундай қайдалиш тизими қўлланилса ангиз қолдиқлари, бегона ўт уруглари, зараркунандаларни ғумбаклари,
касаллик манбалари икки йил давомида тупроқ тагида тўла чирийди, зарарсизлантирилади, тупроқ унумдорлиги ошиб боради Кузги шудгор республикамизнинг шимолий
минтақасида 20-30 октябрдан 30 ноябргача, жанубий минтақаларда 15 декабргача тугалланади.
Янги ўзлаштирилган ерлар биринчи йили 20-22 см чуқурликда, кейинги йиллари ҳар йили 2 -3 см чуқурлаштирилиб ҳайдалади.
Механик таркиби оғир, зич гипслашган қатлами 40-50 см чукурликда жойлашган тупроклар, ҳайдаш олдидан 40-50 см чуқурликда махсус асбоблар билан юмшатилади, кейин 25-30 см чукурликда ҳайдалади.
Кучли ўт босган далаларни икки ярусли плуглар билан 35-40 см чукурликда ҳайдаш, бегона ўтларни камайтиради, 27 см чуқурликда ҳайдашга нисбатан дон
ҳосилдорлигини 10 сҒга оширади.
Шудгорлашдан олдин тупроқ қуруқ бўлса, ҳайдаш олдидан дала суғорилади.
Бедапоялар ҳайдашдан олдин лушчилник ёки отвалсиз плуглар билан 5-8 см чуқурликда ҳайдалиб беда тўпларини бошчалари кирқилади. Бир хафтадан кейин 30-40 см
чуқурликда ҳайдалади. Ҳайдаш чуқурлиги иккинчи йили 20-22 см, учинчи йили 30-40 см бўлади.
Дон экинларидан бўшаган далалар 6-8 см лушчилниклар билан юмшатилади, кейин 25-27 см чуқурликда ҳайдалади.
Эрта баҳорда тупроқ етилиши билан бароналаш ўтказилади. Шўри ювилган, нам тўплайдиган суғоришлар ўтказилган далалар тупроғи баҳорда жуда зичлашиб кетса,
бундай далалар чизелланади ёки отвалсиз плуглар билан ҳайдалиб, бароналанади.
Шудгор қилинмаган, дала тупроғи зичлашмаган, ўт босмаган бўлса, дала
экишдан бир -икки кун олдин икки изда бароналанади, уруғ экиладиган кун молаланади. Мола тупроқ механик таркибига боғлиқ ҳолда 1 -3 юргазилади.
Илдизпояли бегона ўтлар билан ифлосланган далалар баҳорда яхшилаб тароқланади, илдизпоялар йиғиб ёқиб юборилади.
Шудгор қилинган дала тупроғи зичлашиб, ўт босган бўлса, экишдан 6 -8 кун олдин 10 -12 см чуқурликда культивация ёки чизел қилинади, икки изда барона қилиниб,
мола босилади, зарур бўлса кузги тунламга қарши захарли кимёвий моддалар ҳам солинади.
Ўғитлаш. Маккажўхори ўғитларга талабчан. Дон ҳосили 60 -70, яшил масса
ҳосили 500 -700 с бўлганда, тупрокдан 150-180 кг азот, 60-70 кг фосфор, 160-190 кг  калий ўзлаштирилади.

Картинки по запросу makkajo`xori

Суғориладиган ерларда маккажўхори жуда юқори ҳосил беради. Солинадиган органик ва маъданли ўғитлар меъёри режалаштирилган ҳосилга, тупроқ агрокимёвий картограммасига боғлиқ ҳолда белгиланади. Кузги шудгордан олдин 40-60 т чириган гўнг ёки компос солиш жуда яхши натижа беради ва дон ҳосилини 15 -20 сҒга оширади.
Маъданли ўғитлар самарадорлиги суғориладиган ерларда жуда юқори, 1 кг №К ҳисобига 18 -20 кг дон ҳосили олиниши мумкин.
Уғит меъёрларини белгилашда баланс усулини кўллаш маъқул. Маккажўхори 1 с дон ҳосил қилиш учун 2,2 -3,4 кг азот ўзлаштиради. Уртача 3 кг олинса 60 с дон ҳосили олиш учун 180 кг азот талаб қилинади. Гектарига 40 т чириган гўнг солинса (0,6%) 240 кг азотни ташкил қилади, унинг 20% ўзлаштирилса 48 кг азотни ўсимлик ўзлаштиради.Усимлик мавсум давомида 60 с х 30 кг қ 180 кг азотни ўзлаштиради.
Х қ 180 – 48 : 0,7 қ 183 кг азот солинади Хўжаликларда гўнг бўлмаса маъданли азот, фосфор, калий ўғити меъёрлари оширилади. Маккажўхори 60 с дон ҳосил қилиш учун ўртача 50-60 кг фосфор ўзлаштирилади. Маъданли фосфорли ўғитнинг ўзлаштирилиш коэффитсиенти 15 -20%.
Суғориладиган ерларда асосий ўғитлашда ерни шудгорлашдан олдин гектарига 80-100 кг фосфор, 60-85 кг калий ва органик ўғитлар солинади. Экишдан олдин гектарига 20 кг азот, 20 кг фосфор, 15 кг калий культивация билан берилади. Азотли ўғитларнинг 90 кг биринчи озиқлантиришда берилади. Биринчи озиқлантириш учинчи-тўртинчи баргларни ҳосил бўлиши билан берилади. Иккинчи озиқлантириш 110 кгҒга ўсимликда 7-8 барг ҳосил бўлганда ўтказади.
Биринчи озиқлантиришда ўғитлар ўсимлик қаторига яқин, иккинчиси эгат ўртасига солинади. Шундай қилиб ўғитларнинг умумий меъёри азот 180-220, фосфор – 110 -120 кг, калий 75 -100 кг ташкил қилади.
Озиқлантириш ўтказилгандан кейин суғорилади. Микроэлементлардан бор маккажўхорига самарали таъсир кўрсатади.

Экиш. Уруғни экишга тайёрлаш. Маккажўхори уруғлари экишдан олдин тозаланиб, калибровка қилинади, дориланади. Маккажўхорининг 1 синф уруғларининг унувчанлиги 96%, иккинчи синфники 92% кам бўлмаслиги лозим. Уруғлар Раксил 1,5 кгҒт, Понактин 2 кгҒт, Витовакс 2-3 кгҒт меъёрда дориланади.
Уруғлар экиш олдидан бор кислотасининг 0,01- 0,03% марганетс сулфатнинг 0,03-0,05% эритмаси билан ишланиб экилганда ҳосилдорлик 14,4 -тс.га ошган. Уруғлар 8 -10% аммиакли селитра эритмасига солинса пуч уруғлар эритманинг юзасига қалқиб чиқдаи, йирик, тўла уруғлар чўкади. Чўккан уруғлар эритмадан олиниб 4 -5 кун ёйиб қуритилса, уларни унувчанлиги ошади.

Уруғларни гидрофобизатсия, инкрустлашда, улар полимер суюқликларга солиб олинади. Бунда уруғлар юзасини ноқулай об -ҳаво шароитида, паст ҳароратдан ҳимоя қиладиган парда қоплайди. Бу иш уруғларни дорилаш билан бир пайтда ўтказилиши қулай. Г идрофоб парда ҳосил қилиши учун 1 т уруғга 11 л техник хлороформ, 0,5 кг полистрол, 2 кг Понактин сарфланади. Хлороформда полистирол эритиб олинади.
Экиш муддатлари. Баҳорда экиш тупроқ уруғ кўмиладиган чуқурликда 10 – 120С қизиганда бошланади. Жуда эрта экилганда уруғлар чириб кетади, кеч экилганда бегона ўтлар босиши мумкин. Экишни оптимал календар муддатлари аниқланган бўлишикерак.
Ўзбекистонда Хоразм вилояти, Қорақалпоғистон Республикасида апрелнинг иккинчи ярми, жанубий Сурхандарё, Қашқадарё вилоятларида март ойининг иккинчи ярми, Бухоро, Жиззах, Навоий ва Самарқанд вилоятларида мартнинг охирги ўн кунлиги, Тошкент, Сирдарё вилоятларида апрелнинг биринчи ўн кунлиги, Фарғона водийсида мартнинг охирги ўн кунлиги, апрелнинг бошланиши маккажўхорини донга экишнинг оптимал муддатлари ҳисобланади. Маккажўхорини чигитни экишни тугатгандан кейин экса ҳам бўлади.Картинки по запросу makkajo`xori
Экиш усули. Маккажўхоридан юқори ва барқарор ҳосил олишда экиш усуллари катта аҳамиятга эга. Экиш
схемасини тўғри белгилаш ҳар бир ўсимлик учун оптимал озиқланиш майдонини яратиш ва қуёш
ёруғлиги билан таъминлашга ёрдам беради. Энг яхши экиш усули қаторлаб (пунктирлаб) экишдир, СУПН-8, СПЧ-6 М сеялкаларида қаторлаб экиш ўтказилади. Бу усул тупроғи экишга яхши тайёрланган, бегона ўтлардан тоза, унумдор тупрокларда кўлланилса яхши натижа беради. Маккажўхорини эгат ичига, эгат ёнбағрига, пуштага экиш мумкин. Сеялка ёрдамида экиш
Уялаб экилганда. Битта уяга 3 -5 уруғ экилади. Ортиқча майсалар ягана қилинади. Квадрат уялаб экишда 60 х 60, 70 х 70, 90 х 90 см схемалар кўлланилади. Бу усул ҳозирда Ўзбекистонда кўлланилмайди.
Эгат ичига экиш – шўрланган тупроқ юзаси тез қуриб кетадиган ерларда кўлланилади. Фарғонада бу усул «тепма усул» дейилади. Бу усулда қатор оралиғи камида 90 см бўлиши лозим. Эгат чуқурлиги 15 -16 см бўлади. Текис ерга экишга нисбатан бу усул 8 -28% дон ҳосилини оширади. Эгат ичига экишда СЧХ -ЧАЗ чигит экиш сеялкасидан фойдланиш мумкин.
Пуштага экиш -ёғингарчилик кўп, сизот сувлар яқин, ҳарорат паст бўладиган минтақаларда тупроқни тез қиздириш, йетиштириш учун кўлланилади. Пушталар ораси 60 – 90 см қилиб олинади.
Сочма усул – кўк масса учун экилганда кўлланилади. Бу усул маккажўхори такрорий ёки анғизда экилганда кенг кўлланилади. Туп қалинлиги гектарига 400 -500 мингтага етади. Экиш СЗ -3,6, СЗУ -3,6, СЗТ -3,6 сеялкаларида ўтказилади. Бунда қатор ораси 15 см, ўсимлик оралиғи 3 -5 см бўлади.
Маккажўхори қатор оралиғи 60, 70, 80, 90, 100, 120, 140 см қилиб экилиши мумкин. Ўзбекистонда маккажўхорини қатор орадиғи 60, 70, 90 см қилиб экиш кенг кўлланилади. Қаторлардаги ўсимликлар орасидаги масофа 7-15 см бўлиши мумкин.
Туп қалинлиги нав ёки дурагайнинг ўсув даврига, экилиш муддатларига ва бошқа омилларга боғлиқ ҳолда ўзгаради.
Зарафшон водийсининг типик бўз тупрокларида Узбекская-100 нави баҳорда дон учун экилганда оптимал туп қалинлиги 60 мингҒга, силос учун экилганда Днепровский -70ТВ – 150 мингҒга, Узбекский -100 -120 мингҒга, анғизда Узбекская скороспелка нави – 150 мингҒга, Краснодарский 303ТВ -200 мингҒга қалинликда ўстирилганда олинган. Маккажўхори дон учун экилганда қаторлаб, яшил массага йетиштирилганда пуштага экиш энг яхши натижа берган.
Днепровский-70 ТВ дурагайи гектарида туп қалинлиги 75 минг бўлганда дон ҳосили 113 гаҒтс, 120 минг тупда 92,7 гаҒтс бўлган, Узбекский -100 навида, туп қалинлиги 60 мингҒга бўлганда дон ҳосили 71,3 гаҒтс, 120 минг бўлганда 28,6 гаҒтс ташкил қилган.
Экиш чуқурлиги -одатда эрта муддатларда 5 -6 см бўлади. Экиш муддати кечикиши билан ҳарорат ортади, уруғларни 10 -12 см чукурликка экиш мумкин. Механик таркиби оғир лой тупрокларда 4 см чуқурликда экилади. Йирик уруғларни майда уруғларга нисбатан 1 -2 см чукурроқ экиш мумкин. Экиш чукурлигини ортиб бориши билан экиш униб чиқиш даври чўзилади.
Кўплаб тажрибалар маккажўхори уруғлари 8 -12 см чуқурликка экилганда яхши натижа олинишини кўрсатади. Экиш чуқурлиги 8 -12 см бўлганда уруғлар 18 -22 см чуқурликка экилгандагина нисбатан дон ҳосили 2,5 -13,6 яшил масса ҳосил 27 -132 сҒга ошган.
Экиш СКНК -6, СКПН -8, СПЧ -6, СУПН -8 ҳамда чигит сеялкалари СЧК – 4А-1, СЧХ -4А -1, СЧХ -4А -4 сеялкаларида бажарилади.
Экиш меъёри. Дон учун 1 гектарга 20 -25, яшил масса учун 30 -180 кг уруғ сарфланади. Оптимал туп қалинлигини ҳосил қилиш учун уруғларнинг дала унувчанлиги, ўсиш даврида сийраклашиши ҳисобга олинади.
 Экин парвариши. Суғориладиган ерларда қатқалоқни йўқотиш, бегона ўтларга, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш, қатор ораларини ишлаш, озиқлантириш, суғориш – маккажўхорини парваришлашни ташкил қилади. Уруғлар униб чиққунга қадар қатқалоқ ҳосил бўлса ротатсион мотига ёки калта тишли барона билан экишга кўндаланг қилиб тупроқ юмшатилади. Бунда қатқалоқ юмшатилиб бегона ўтлар йўқ қилинади, тупроқни ҳаво ва иссиқлик режими яхшиланади, майсалар тез униб чиқади.
Маккажўхори майсалари униб чиққандан кейин қатқалоқ ҳосил бўлса ўсимлик 3 -4 барг ҳосил қилгунча эгатларга кўндалангига калта тишли барона солинганда қатқалоқ йўқотилади, бегона ўтларни 80% маккажўхорини атиги 3 -4 % йўқотилади. Биринчи культивация маккажўхори 3 -4 барг ҳосил қилганда, четки органлари 6 -8, 10 -12 см, ўртасидаги (ғозпанжа) 16 -18 см чуқурликка ўрнатилади.
Культивация ҳар бир суғоришдан кейин тупроқ етилганда ўтказилади. Культивация пайтида ёки эгат олишда озиқлантиришлар ўтказилади. Кеч ўтказилган культивацияда кесаклар, эрта, тупроқ лой бўлганда ўтказилса палахсалар ҳосил бўлади, ўсимлик илдизлари шикастланади, ўсиши ривожланиши сустлашади.
Маккажўхори қатор ораларини ишлашни ўсимлик бўйи 120 -130 см бўлгунча ўтказиш мумкин. Усув даврида 3 -4 культивация ўтказилади.
Суғориш режими. Тупроқда етарли нам бўлиши учун куз, қиттт ва эрта баҳорда, гектарига 1500 -2000 м меъёрда яхоб суви берилади. Яхоб сувларини бериш ҳосилни 10 -15% оширади. Экиш олдидан нам тўплайдиган суғоришлар гектарига 800 -1200 м меъёрда ўтказилади.Картинки по запросу makkajo`xori
Маккажўхорини ўсув даврида тупроқдаги намлик ЧДНС нинг 70-80% кам бўлмаслиги лозим. Айниқса рўвак чиқаришдан 10 кун олдин, рўвак чиқаргандан кейин 20 кун давомида маккажўхори сувга жуда талабчан бўлади. Ҳарорат 300С ошганда ҳаво қуруқ бўлса маккажўхори чанглари бир соатдан кейин нобуд бўлади.
Сўтада донлар сийрак ҳосил бўлади. Усув давридаги суғоришлар сони ва меъёрлари сизот сувларининг жойлашишига, тупроқ механик таркибига ва бошқа омилларга боғлиқ ҳолда ўзгаради. Суғоришлар меъёри ўртача 900 -1000 м Ғга. Биринчи суғориш майсалар униб чиққандан кейин 20 -25 кун ўтгач ўтказилади. Кейинги суғоришлар ҳар 10 -15 кунда ўтказилад. Суғоришлар сони 4 -7 бўлиши мумкин. Қатор ораларини культивациялаш Оғир, сизот сувлар яқин жойлашган тупроқларда суғориш меъёрлари катта, аммо сони кам, сизот сувлар узоқ енгил тупроқларда эса аксинча бўлади. Суғоришлар эгатлаб, ёмғирлатиб ўтказилиши мумкин. Маккажўхори сизот сувларидан яхши фойдаланади. Я.А.Мансуров ва
Д.И.Махмудов тажрибаларида сизот сувлар бир метр чуқурликда жойлашганда ВИР –
338ТВ дурагайидан, ўғитлар қўллаб, умуман суғормай 70 -80 дон, 800 – 900 гаҒтс силос массаси ҳосили олинган. Бегона ўтларга қарши кураш – маккажўхоричиликда бегона ўтлар
ҳосилдорликни оширишдаги асосий тўсиқлардан бири. Кейинги йилларда уруғларни
экишгача пенитрон гербитсидини гектарига 1-2 л/га, стомп 3-6 кг/га меъёрида қўллаш
бир йиллик ғалладош ўтлар ва икки паллали бегона ўтларга қарши курашда юқори самара бермоқда. Эрадикан бир гектарга 4-8 л меъёрида 300 л сувга аралаштирилиб экиш олдидан пуркалади ва дарҳол тупроққа аралаштирилади. Бу гербитсидни кейин экиладиган икки паллали маданий ўсимликларга зарарли таъсири йўқ. Агелон, Маязин, Симазин, Сутан плюс, Прим-экстра гербитсидлари ҳам экиш
олдидан тупроққа берилади. Аммо уларни кейинги икки паллали экинларга таъсири кучли.
Ўсув даврида гектарига базагрон 2-4, бенвил 0,6-0,8 лҒга, парднер (22,5%) лҒга, титус (25%) – 40-50 гҒга
қўлланилиши мумкин.
Касалликларга қарши кураш – маккажўхорида -гелминтоспориоз, пуфакли қоракуя, чанг қоракуяси, сўталар бактериози, нигроспорагенез, сўталар фузариози, уруғларни ва майсаларни мағорлаши касалликлари кузатилади. Уруғда касаллик чақирувчи, қўзғовчи манбалар бўлса улар уруғларни заҳарли дорилаш йўли билан йўқ қилинади. Уруғлик майсаларда пуфакли қоракуя билан Бегона ўтларга қарши гербитсид пуркаш жараёни касалланган барглар, сўталар, поялар синдириб, даладан чиқариб йўқ қилинади. Чанг
қоракуяси билан зарарланган ўсимликлар олиб ташланади, йўқ қилинади.
Зараркунандалари. Ўзбекистонда маккажўхорининг 60 ортиқ зараркунандаси маълум.
Энг кўп учрайдиганларига кузги тунлам, қорадирина, ўргамчаккана, чигирткалар,
симқуртлар, май қўнғизи ва бошқалар киради. Уларга қарши агротехник, биологик, кимёвий усулларда уйғунлашган кураш чора -тадбирлари қўлланилади. Айниқса юксак агротехника жуда самарали. Ҳозирда уларга қарши самарали инсектитсидлар кўлланилмокда.
Маккажўхорини бошқа экинларга қўшиб экиш. Маккажўхорини дуккакли дон экинларидан ловия, соя, ғалладош экинлардан судан ўти, оқжўхори билан қўшиб силос ёки яшил массаси учун йетиштириш озуқани сифатини яхшилайди, ҳазмланадиган протеин миқдорини оширади.  ÐšÐ°Ñ€Ñ‚инки по запросу makkajo`xori
Айниқса маккажўхори сояни баланд бўйли навлари билан қўшиб экилганда яшил массасини бир озиқ бирлигида 100-120 г ҳазмланадиган протеин бўлади. Тоза ҳолда экилганда бир озиқ бирлигида 60-70 г ҳазмланадиган протеин бўлади холос. Маккажўхори соя билан қўшиб экилганда, бир гектарига 50-60 минг
маккажўхори, 80 -100 минг соя уруғи экилади. Бунда маккажўхори ва соя алохида қаторларга экилади. Судан ўти ёки оқжўхорининг Вахшская -10 навлари қўшиб экилганда ҳосилдорлик ортади. Маккажўхори ва судан ўти ёки оқжўхори аралашмалари ўриб олингандан кейин, орадан 30-40 кун ўтгач судан ўти ёки оқжўхори яна
ўримга келади. Яшил масса учун икки ҳосил ўриб олинса бўлади. Бу усулда қўшимча 300-400 сҒга кўк масса ҳосили олиш СамҚХИда маккажўхорини перко ҳамда хашаки лавлаги билан қўшиб экиш бўйича ижобий натижалар олинган. Бу усулда маккажўхори, хашаки лавлаги ёки перко алохида қаторларга экилади. Маккажўхори август ойида ўриб олинса, лавлаги октябр ойининг охирига қадар 300-400 сҒга
Маккажўхори баргига тушган қурт илдизмева ҳосилини тўплайди. Бунда гектарига 10 -14 кг лавлаги уруғи сарфланади. Маккажўхори уруғи 8 -10, лавлаги уруғи 4 -5 см чуқурликка экилади.
Юртимизда маккажўхорини беда билан қўшиб экиш жуда кенг тарқалган.
Маккажўхориини анғизда йетиштириш. Ўзбекистонда бошоқли дон экинлари 1 млн гектардан ортиқ майдонларга экилмоқда. Далалар ҳосилдан май ойининг иккинчи ярми, июндан бошлаб бўшайди. Улардан бўшаган майдонларга маккажўхори дон ва силос учун экилади. Карам, картошкадан бўшаган майдонлар ҳам
маккажўхориини такрорий экишга яроқли.Бошоқли дон экинлари мум пишиш даврида енгил суғорилади. Ҳосил тез йиғиштирилиб, тупроқ қуриб кетмасдан 25 -30 см чуқурликда ҳайдалади ва
бароналанади. Ҳосил йиғиштириш чўзилиб кетса, сомонлар олиб чиқилгандан кейин, дала гектарига 500 -600 м меъёрда суғорилади. Тупроқ механик таркибига кўра 3 -6 кунда етилади. Кейин чизелланиб, бароналанади, мола босилади. Экиш олдидан 10 -15 т чириган гўнг, 150 -200 кгҒга аммафос, 150 кгҒга калий тузи солинади.
Картинки по запросу makkajo`xori
Маккажўхорини сараланган, дориланган уруғлари экилади. Анғизга маккажўхорини Самарқанд, Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятларида 1 -20 июнда, Қашқадарё, Сурхандарйода 25 майдан 10 июнгача, Фарғона водийсида 5 – 20 июнда дон ва силос учун экиш мумкин. Бунда маккажўхори қанча эрта экилса шунча юқори ҳосил беради. Зарафшон водийсида Узбекская скороспелка нави анғизга экилганда энг
юқори яшил масса ҳосили гектарига 150 минг туп қалинликда 506,3 сҒга, Краснодарский 301 ТВ дурагайи 607,5 сҒга ташкил қилган. Шу нав ва дурагай дон учун йетиштирилганда туп қалинлиги 75 ва 90 минг га бўлганда ҳосилдорлик мувофиқ ҳолда 70,6 ва 80,2 сҒга бўлган.
Экиш меъёри нав ва дурагайларнинг биологик хусусиятларига ҳамда экилиш мақсадига боғлиқ ҳолда ўзгарадаи. Уртача 25-40 кгҒга уруғ экилади. Экиш чуқурлиги 8 -12 см.
Ёзда ҳаво иссиқ бўлганлиги учун уруғлар экилгандан кейин 4 -6 кунда униб чиқади. Маккажўхори қисқа кун ўсимлиги, шунинг учун анғизга экилган маккажўхори баҳорда экилганга нисбатан 10 -15 кун эрта етилади. Усув даврида қатор оралари 2 -3 культивация қилинади.Ҳосилни йиғиштириш. Маккажўхори силос учун дони думбул пишиқлик даврида йиғиштирилади. Бу даврда яшил масса намлиги 65 -70% бўлиб, силос бостириш учун энг кулай. Силос ва яшил масса ҳосили КСК -100, Марал -2,6, СК -2,6А машиналарида ўрилади. Ўзбекистон шароитида баҳорда экилган маккажўхори
дони 70 -75% сўталар тўла етилганда ўриб бошланади. Бу даврда маккажўхори барги ва пояларнинг намлиги 63 -65% бўлади. Маккажўхориини дон учун Херсон -200, КСКУ – 6, шунингдек кайта жиҳозланган СК -5, «Кейс» комбайнларида ўрилади, бир йўла тозаланиб, поя ва барглари майдаланади. Урим 10 -12 кунда тугалланиши лозим. Уруғлик маккажўхори сўталари ёки дон ҳолида сакланади. Сўталар намлиги 16%, донники 13% ошмаслиги керак.
Қўлда йиғиштириш Комбайнда ўриш жараёни Анғизга экилган маккажўхори қиров ва совуқ тушгунга қадар йиғиштириб олинади. Совуқ урган поя ва барглар озиқавий қиймати кескин пасаяди.