Майда балиқчаларни то кузгача бир ёзлик ҳолатигача етиштиришда озиқлантириш меъёрлари

Картинки по запросу kichkina baliqlar

Бассейнларга махсус целлофан қопларда келтирилган ча­воқлар ўтказилади ва сув ҳарорати мўътадил (22—26° С) ҳолатга келтирилади. Бассейнда чавоқлар майда табиий озуқа, яшил сув ўтлари (хлорелла, сцедесмус), коловраткалар, майда шохдор мўйловли тубан қисқичбақасимонлар, куракоёқли майда қисқичбақасимонлар каби организмлар билан озиқ- лантирилади. Артемия салина, дафния, мизид, гаммарид каби озуқа объектлари махсус ҳовузларда етиштирилади. Сув ҳароратига қараб озиқлантириш жадвалда кўрсатилган ва шу асосда бассейнларга берилади.Тирик табиий озуқа етиштириш учун хўжаликда кичик — Ixl метрли, 2×1 метрли бетон ҳовузлар тайёрланади. Opra- ник ўғит (мол гўнги) буларнинг озуқаси бўлиб ҳисобланади. Та­биий озуқа етиштириш технологияси оддий, ўзингиз тайёрланг.Карп малкилари 2—3 грамм бўлганда сотиб олинган ёкиўз хўжалигида тайёрланган юқори даражали протеинли (50 фоизли) омихта ем билан боқиш тавсия этилади. Сеголет­ка, товар балиқлар учун, протеини 37 фоизли омихта ем берилади. Бу емларни хўжалик томонидан озуқа компонент- лари харид қилиниб, тайёрланиши мумкин. Чиноз омихта ем заводи томонидан ишлаб чиқарилган PKC-I русумдаги ем билан чавоқларни, малкиларни боқиш мақсадга муво­фиқ. Чавоқлар бир кунда ка ми да 6—8 маротаба озиқланти- рилиши керак. Берилган озуқани чавоқдар ейиши кузатила- ди ва хулосалар асосида белгиланган суткалик рационга ўзгаргириш киритилади.Сеголеткаларни етиштириш даврида сув ҳарорати, сувда эриган кислород (термооксиметр билан ўлчанган) миқдо­ри, сув муҳити (pH), табиий озуқа билан озиқлантириш ишлари доимий назорат талаб қилади.Чавоқларни боқишда табиий озуқани кенг ишлатиш бир- ламчи юқори даражали оқсилли омихта емлар сарфини ка- майишига олиб келади. Масалан, битга бассейнда 10 минг чавоқ бор, уларнинг оғирлиги бир ойда ўртача 6—7 г бўлса, умумий оғирлиги 70—80 кг ни ташкил қилади. Бу чавоқ­ларни 6—7 г бўлиши учун 70—80 кг ем сарф этилган, бу микдордаги омихта емнинг 50 фоизи ўрнига табиий тирик организмлар билан боқиш ташкил қилинган бўлса, у ҳолда қимматбаҳо ем сарфи анча камайтирилади.Бассейнларда ортиқча етиштирилган майда чавоқларни бошқа фермерлар хўжаликларига сотиш ёки табиий кўллар- ни балиқлашшришга бериб юбориш мумкин. Агарда 50 фоиз табиий озуқа бўлса, қолганига 50 фоиз баланслашган омихта ем билан боқилса — бу усул тўлиқ бўлмаган жадал балиқ боқишга тегишлидир. Аммо жадал балиқ боқишда табиий озуқа, минерал ўғит ишлатилмайди. Доим баланслашган омихта ем билан боқиш тавсия этилади.Сув ҳарорати ва бир ёзги балиқларнинг ўртача оғирли­гига қараб уларни озиқлантириш меъёрлари (балиқлар оғирлигига нисбатан фоиз ҳисобида)

23-жадвал

Малки (баликчалар) ва сеголеткалар оғирлиги (г) хисобнда Сув хароратп0 С
20-25 25-30
1-3 25 30
3 5 15 20
5-10 11 17
10-20 8 19
. 20-35 -• . 7.5 10
35-50 7.1 9,5

mutolaa.uz