Мевали дарахтлар зараркунандалари ва совуқ уришидан сақлаш

Картинки по запросу mevali daraxt

Мевали дарахтлар зараркунандаларига қарши кураш

Бунга қуйидги оддий тадбирлар киради.

Куз ёки эрта баҳорда шох-шаббани буташ, қуриган, касал шохларни олиб ташлаш, тана ва асосий шохларни кеч кузда ҳамда баҳорда оқлаш (2 қисм оҳак ва 1 қисм тупроқ), тўкилган баргларни тўплаб қишда дудлаш керак.

Кузда ёки баҳорда тупроқни юмшатиш ёки чопиш, қиш даврида дўлана капалаги ва сариқ-қорин капалаги уяларини олиб ташлаш, дарахт танасига баҳор ва ёзда тутқич белбоғлар боғлаш, баҳорда узун-бурунларни қириб ташлаш, кеч кузда ток ипак қурти тухумларини йўқотиш, ёзда дарахтларнинг тагига тўкилган меваларни териб олиш.

Захарли кимёвий моддалар ўсимликлар гуллаган вақтда сепилмайди. Ҳосилни йиғишдан 2-3 ҳафта олдин захарли моддаларни сепиш тўхтатилади.

Заҳарли кимёвий моддаларни пуркаш ҳаво тинч, шамол йўқ вақтда, яъни кечки пайт, шудрингдан аввал,шунингдек, эрта билан шудрингдан сўнг ўтказилади. Ёғингарчилик пайтларида сепилмайди, уни ювиб кетади. Дори сепувчи ишчи ҳимоя кўзойнак тақиб олиши шарт. Ишдан сўнг қўл билан бет совунлаб илиқ сувда яхшилаб ювилади. Шунингдек, маҳаллий  асаларичилар огоҳлантирирлишлари шарт.

Мевали дарахтларни совуқ уришидан сақлаш

Боғларда совуққа қарши курашишнинг усули дудлашдир. Дудлаш учун кўп тутун ҳосил қиладиган турли чиқиндилар, похол ва хазонлар, картошка палаклари, бегона ўтлар ёқилади. Улар қора совуқ тушишидан олдин боғнинг турли жойларига тўп-тўп қилиб уюб қўйилади, устига бироз тупроқ ташлаб шамол эсаётган томонга ёқилади. Уюмлар, 1-2 °С гача пасайганда тутатилади. Тутатишни кун чиққандан сўнг 2-3 соатгача давом эттириш лозим. Совуққа қарши курашишда дарахтларга сув ҳам пуркалади.

Ҳосилни йиғиш

Мевалар техник етилган даврида териб олинади. Бу даврда улар ҳали тўла етилмаган, бироқ қайта ишлашга, сақлашга яроқли бўлади. Мевалар қўл билан узиб олинади, қоқиб терилган мевалар сақлашга яроқсиз бўлиб қолади. Мевалар дарахтларнинг пастки шохларидан бошлаб терилади, сўнгра саралаб яшикларга жойланади.