Молхона қуриш учун жой танлаш, мэъёрий ҳужжатлари ва молхона гигиенаси

Похожее изображение

Чорвачиликни интенсив ривожлантириш учун ҳайвонларни сақлашда, улардан олинадиган маҳсулотларни оширишда механизасия ва автоматизасияни кенг жорий қилиб, иш унумдорлигини оширишга қаратилиши зарур. Кейинги йилларда вилоят ва туманларда ихтисослашган чорвачилик фермер хўжаликлари, парранда фермалари ташкил қилинмокда.
Ҳайвон ва паррандалар сақланадиган бинолар санитария – гигиена талабларига жавоб берса, яхши парвариш қилинса, туйимли озуқалар билан боқилса улардан олинадиган маҳсулот кўпаяди ва юқумли касалликларга нисбатан организмни чидамлилиги ошади. Ҳайвонлар совуқ ёки жуда иссиқ, нам, қоронғи, ифлос, вентилясияси ёмон тор биноларда сақланса маҳсулдорлиги камайиб кетади, маҳсулотга нисбатан бериладиган озуқа кўп сарф бўлади ҳамда туберкулез, паратиф, қичима, пневмония, темиратки, колиэнтерит ва бошқа касалликлар кўпая боради.
Шунинг учун молхоналарни қуришда технологияни лойиҳалаш ме`ёрларида қуйидагиларга э`тибор берилади:
Ферма ма`лум участкага жойлаштирилиши ҳамда ободонлаштиришга мулжалланиши керак. Кўкаламзорлаштириш, атрофни ураш, қўшимча биноларни жойлаштириш, яйраш майдонларини жиҳозлаш ҳамда дезобарер, дезомат, ветсан кузатув пунктини жиҳозлаш кузда тўтилади. Молхонанинг лойиҳаси чизилганда ва уни қурганда иссиқ бўлишини та`минлаш керак.
Гигиеник ме`ёр бўйича микроиқлим курсатгичларини та`минлаш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, молхонанинг ички жиҳозланиши ҳайвонлар учун қулай бўлиши керак. Вентилясия, иситиш, ёритиш, соғиш, озуқа тарқатиш ва гунгни чиқариш каби ишларни механизасиялашни жорий қилиш.
Талабга жавоб берадиган молхоналарни қуришда зооветеринария мутахассислари бошқа раҳбарлар билан бирга лойиҳаларни куриб чиқишлари ва қандай бажарилаётганлигини назорат қилиб боришлари керак.
Ёпиқ молхоналардаги микроиқлим физик факторлар комплексига (ҳарорат, намлик, ҳавонинг ҳаракати, қуёш радиасияси, атмосфера босими, ёруғлик ва ионизасия), ҳаводаги газлар таркибига (О2, СО2, НҲ3, Н2С) ва механик аралашмаларга (чанг ва микроорганизмлар) қараб ўзгариб туради. Бинодаги микроиқлимнинг ҳосил бўлишига қатор ҳодисалар сабаб бўлади. Я`ни маҳаллий иқлим, тусиқларни иссиқлик ва намлик ўтказувчанлиги, ҳаво алмашиш ёки вентилясия, иситиш, канализасия ва ёритиш ҳамда ҳайвонларни маҳсулдорлиги ва уларни сақлаш кун тартиби ва бошқалар.
Олимлар фикрига кура қурилган молхоналардаги микроиқлим талабга жавоб бермайди. Натижада хўжаликлар йилнинг ҳамма фасли давомида чорвачилик маҳсулотларини кўп миқдорда йўқотади, касаллик кўпаяди, ёш моллар нобуд бўлади. Бундан ташқари ҳарорат ва намликни қониқарсиз бўлиши ҳайвон биноларидан фойдаланиш муддатини камайтиради. Микроиқлимнинг қониқарсиз бўлишига асосий сабаб бино тўсиқларини иссиқликни сақлашининг ёмонлиги (девор, пол, эшик, дераза), ҳаво алмашишини бузилиши, канализасияни ёмон ишлаши ва вақтида тозалаб турилмаслик ёки антисанитатария ҳолатидир.
Қиш пайтларида ҳавонинг совуқлиги, намликнинг кўплиги, деворларнинг захлиги туфайли ҳайвонлар ўзларидан кўп иссиқлик ажратади, натижада организм совўтди, ёзда эса юқори ҳарорат ва намлик туфайли бинода ҳайвонлар танаси жуда иссиб кетади уларнинг маҳсулдорлигини пасайишига сабаб бўлади. Молхонадаги зарур ҳароратни, намликни ва ҳавонинг тозалигини сақлаш асосан вентилясияга я`ни ҳавони алмашишига боғлиқ. Бир бош мол учун бир соатда қуйидагича миқдорда (м3) ҳаво алмашиши тўғри келиши керак. Йирик шохли ҳайвонларни катталарига 100 – 175 м3, ёш бурдоқиларига 50 – 70, бузокларга 20 – 30, эмизувчи она чучқаларга 60 – 100, бурдоқи чучқаларга 30 – 70, қўйларга 20 – 30, тухум туғувчи товуқларга 4 – 5, куркаси 3 – 4, бройлер жўжаларга 2,5 – 3м3 . Аммо ҳайвонлар яшаш шароитига қараб шу микроиқлимга мослаша боради. Аммо юқори ва сифатли маҳсулот олиш учун ҳамма зоналарда илмий текшириш ишлари олиб бориб микроиқлим ме`ёрларини аниқлаш керак.
Сигирхонада – ғуножинлар боғланмай боқилса ҳарорат +3 – 50С, намлик 80 – 85%, ҳавонинг ҳаракати 0,5 – 1 м/сек, туғриқхонада ҳарорат +10 – 12 0С, нисбий намлик 70%, ҳаво ҳарорати 0,3 – 0,5 м/сек.
Табиий ва сун`ий ёритиш ме`ёрлари ҳар хил турдаги ҳайвонлар учун қуйидагича бўлади: Сигирхонада 1:12-1:15 ва 10-15 люкс (4 вт/м2), Соғиш хонасида 1:10-1:12 ва 30 люкс, от ва чучқаларга 1:10 ва 5-10 люкс (2-4вт/м2), қўйларга 1:20 ва 10 люкс ( 3-5 вт/м2 ), паррандахонада 1:10-1:12 ва 15-20 люкс (5 вт/м2)
Микроиқлимнинг шу кўрсатилган ме`ёрлари билан та`минлаш учун ферма ҳудуди, бинони қуриш ва ички жиҳозлари ҳамда улардан фойдаланиш талабга жавоб бериши керак. Илғор чорвадорлар тажрибасидан ва олимларни ютуқларидан, ихтироларидан кенг кўламда хўжаликларга жорий қилиб борилса бинолардаги микроиқлимни яхшилаш туфайли ҳайвонлардан олинадиган маҳсулотларни сонини ва сифатини яхшилаб, туёқ сонини кўпайтириш та`минланиб борилади.
Фермалар ва алоҳида чорва бинолари қуришда жой танлашда зооветмутахассислар иштирокида комиссия сайланади. Жой танлашда энг асосийси бўлиб, фермани сув, электроэнергия билан та`минлаш, озуқа келтириш ва маҳсулот чиқариш йўлларини қулайлигига алоҳида э`тибор берилиши керак. Бинони қуришда шу ернинг иқлим шароитига, ҳайвонларни бош сонига қаралади. Танланган жой ветеринария – санитария жиҳатдан хавфсиз бўлиши, тупроқ тузилиши қуруқ ва ютувчан бўлиши, шамол эсиш йўлига қаралиши керак. Ер ости суви пойдевордан камида бир метр чуқурликда бўлиши керак. Ферма территорияси текис ёки сал қия бўлса ёмғир – қор сувлари йиғилмасдан оқиб кетади. Бундан ташқари қуёш нурларига қаратилиши, қум, қорларни учиб келишидан тусилиши ҳамда аҳоли яшайдиган жойларни пастки томонида қурилиши керак.
Ферма ва яйлов ўртасидан темир йўл, катта тош йўллар, жарликлар, анҳорлар ўтмаслиги керак. Ферма учун жой танлашда санитария оралиғига э`тибор берилсин. Масалан: қорамолчилик, чучқачилик, отчилик, қўйчилик фермаси оралиғи камида 150 м, паррандачилик 200 м, қуёнчилик ва мўйначилик 1500 м, ихтисослаштирилган саноат комплекслари 1500 м, паррадачилик фабрикалари – 1000 м. Сут ва бошқа маҳсулот хоналари – 1500 м, озуқа омборхоналари – 300 м, минерал ўғит ва ядрохимикатлар – 300 м ва йўллардан 300 м, биотермик чуқурлардан 1000 м ва ҳоказо бўлиши керак. Ферма лойиҳаланганда ва алоҳида бинолар қурилганда техника хавфсизлиги ёнғин ва санитария қоидаларига зид бўлмаса асосий бинолар пойдеворига ва ёнига зич қилиб қўшимча бинолар қурилса анча яхши бўлади.
Соғиш ва сут бўлимлари сигирхона алоҳида ёки оралиқда, сун`ий қочириш пункти сигирхонага яқин ёки соғиш хонаси билан бирга бўлади. Туғриқхона бузокхона билан қўшилган ва бошқа бино жойига қараганда баландроқ жой танланади.
Озуқа цехи шамол эсиш томонига қарши ва фермага кириш жойига қурилади озуқа цех биносига ёки яқинроқ ем озуқалар, илдизмева, пичан ва силов учун омбор қурилади. Сут товар фермаларида сутни сақлаш хонаси бўлади. Бу хонада сут биринчи марта қайта ишланиб, совўтилади. Бу бино сут жўнатиш йўли билан боғланган бўлиши керак.
Ёз вақтларида ҳайвонларни иссиқдан сақлаш учун соя ва дарахтлар ўтқазиш, чучқалар учун чумилиш ҳавзаси қуриш керак. Қўйхоналарда жанубий томони девор билан уралган очиқ айвон қурилади. Турли ҳайвонлар учун яйратиш майдони қуйидаги ме`ёр асосида белгиланади:
Қорамоллар: Сигирларга 7 – 15 м2 , бир ёшдан катталарига 10 м2, бузокларига 5м2, наслли буқаларга 30 м2. Эркак чучқаларга 15 м2, Она чучқаларга 5 – 10 м2, 2 – 4 ойлик чучқа болаларига 2 – 8 м2. Она қўй ва қўчқорларга 4 – 6 м2, отларга 20 м2, товуқларга 8 м2, куркаларга 5 м2, ғозларга 8 – 10 м2 ажратилади.

Маълумот кўчирилса манба: http://tadbirkor-fermer.uz деб кўрсатилиши шарт

Катта фермаларда ветеринария жиҳозларидан – ветамбулатория, стасионар, суйиш пункти, ветсан кузатув пункти, изолятор ва бошқалар қурилади. Сут фермаларида – сигирхона, бузокхона, катта бузоклар учун бино ва бошқа турдаги ҳайвонлар учун ҳам шундай қурилади.
Фермалар йўналишига қараб қуйидагиларга бўлинади:
1. Наслчилик фермаси
2. Товар фермалари (Сут, жун, гўшт, тухум )
3. Ёш эркак ва урғочи молларни етказиш фермаси
4. Бурдоқичилик фермалари
Чорвачилик биноларини лойиҳалари. Чорвачилик биноларини лойиҳалашда, қуришда, қурилган биноларни қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ҳамда уни ишлатиш учун қабўл қилишда қуйиладиган асосий талаблар қуйидагилардан иборатдир: технологик талабларга, санитария – гигиена, зооветеринария, инженер – техник, қурилиш – архитектура, иқтисодий талабларига риоя қилишдир.
Технологик талаблар – ишлаб чиқаришни доимий та`минлаш, технологик жараёнларни қулайлаштириш, чорва ходимлари ва атрофда яшовчи аҳоли учун ишлашни қулайлаштириш. Санитария – гигиена талаблари – чорва моллари, паррандалар, чорва ходимлари ва атроф муҳитни ишлаб чиқариш чиқиндиларидан зиён етказмаслик. Инженер – техник талаблар – табиий иқлим шароитга, ер тузилишига, ёнғинга қарши талаб – қоидалар, қурилиш монтаж ишларини бажаришда қулайликларга қараб чорва бинолари ва иншоатларини ҳамда коммуникасия ишларини тўғри жойлаштириш ва атрофни ободонлаштириш. Қурилиш – архитектура талаблари – иншоатларни қуришда табиий манзаралар ва атрофдаги биноларни жойлаштириш курки. Чорвачилик фермаларини қуриш иншоатларни катталиги билан ҳарактерлидир. Бунда биноларни ва иншоатларни ихчам жойлаштириш, ердан оқилона фойдаланиш, йўлларни яхшилаш, инженерлик тармоғи ва бошқаларга замонавий курк бериш зарур. Иқтисодий талаблари – бош режани ишлаб чиққанда қурилиш ва бинолардан фойдаланиш ҳаражатларини ҳамда келгусида йиллик ҳаражат сарфларини камайтиришни ҳисобга олиш.

Қишлоқ хўжалигининг ишлаб чиқариш бинолари ва иншоатлари чорвачиликнинг турли йўналишига мослаштирилади. Улар қуйидагиларга бўлинади. Қорамоллар учун – сигирхона, тана ва буқачалар учун бино, бузоқхона, чўчқахона, отхона, қўйхона, қўтон ва бошқалар. Паррандахоналар учун – инкубатория, жўжахона, бройлер жўжалари учун жўжахона, товуқхона. Ветеринария иншоатлари – ветамбулатория, стасионар, изолятор, териларни қайта ишлаш хонаси, ветлабаратория, ветсанжиҳозлар, кушхона, даволаш хонаси, диагностика хонаси. Силос ва сенаш жойи – траншея ва башниялар, омборлар – илдиз ва туганак мевали озиқаларни, дон ва унсимон озиқаларни сақловчи омборлар, минерал ўғитлар омбори ва бошқалар. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш хоналари: озиқа тайёрлайдиган цех, фермадаги сут хонаси, сутни биринчи қайта ишлаш пункти, тузлаш цехи ва бошқалар.
Чорвачилик бинолари алоҳида ишлаб чиқариш зонаси ҳудудида қурилиб, аҳоли яшайдиган қишлоқ ва яйлов ва сув ҳавзаларига бориш қулайлиги ҳисобга олиниши керак. Чорвачилик бинолари, ферма ва парранда фабрикалари қурилганда асосий ветеринария – санитария тадбир чоралари ишлаб чиқилади. Зооветеринария мўтахассислари лойиҳа ҳужжатларини ўрганиб, шу иқлим шароитига қараб лойиҳаларни танлайди ва қуриладиган жойни аниқлайди. Зооветеринария ва бошқа мўтахасисларни яқиндан алоқалари туфайли ҳозирги кунда лойиҳа ҳужжатлари сезиларли яхшиланди. Лойиҳалаш учун вазифа ишлаш – бу лойиҳалашни биринчи босқичи бўлиб, лойиҳага асосий талаб ва вазифаларни кўрсатади. Вазифаларни ишлашда етук мўтахассислар, олимлар, ветврачлар, зоотехниклар ва бошқа соҳадаги мўтахассислар жалб қилинади. Лойиҳа вазифаларини асосий қисмини зоовет мўтахасислар ишлаб чиқадилар я`ни молларни сақлаш технологияси, бош сони, тури ва маҳсулдорлигини, озиқа расиони, қабўл қилинадиган санитария – гигиена режими, микроиқлим ва зоогигиеник талаблар ва бошқалар. Илмий асосланган тавсиялар асосида лойиҳа тайёрланади.
Лойиҳаларни назорат қилиш – лойиҳалаш идораси буюртмачидан лойиҳалаш вазифасини олгандан бошлаб ҳисоблаш ва технологик ишларни бажаришга киришади. Бу пайтда лойиҳачилар зоовет ва бошқа мўтахассисларни жалб қилиб, зоогигиеник параметрларни, лойиҳа техникасини аниқлаб оладилар. Лойиҳа тайёр бўлгандан кейин етук мўтахассислар ва олимлардан иборат экспертиза комиссиясига такдим этилади. Экспертизани мақсади – лойиҳани бажаришдаги юқори техник малака, ветеринария – санитария ва зоогигиеник талабларга қатиян амал қилинганлиги, чорва молларини соғлигини сақлаш ва маҳсулдорлигини оширишга, фермани юқумли ва инвазион касалликлардан қуриқлаш, касалликларни олдини олиш тадбир чоралари, ўлимдан сақлаш ҳамда атроф муҳит ва сувни чорвачилик чиқиндилари билан ифлосланишига қарши қилинган ишлар текширилади.
Лойиҳани текширишдан ўтказишда қуйидагиларга э`тибор берилади: Ветеринария назорати билан маслаҳатлашиб, лойиҳалаш вазифаларини ва қабўл қилинган ишларни тасдиқлаш, хўжаликни, фермани мол билан та`минлаш манбаи, фермани ўлчами ва молларни таркиби, молларни жойлаштириш ва сақлашда қабўл қилинган технология, озиқлантириш, суғориш, парвариш қилиш, қараш ва кўпайтириш талаблари ҳам қуйилади. Микроиқлим шароитлари билан та`минлаш, гунгни чиқариш, сақлаш ва қайта ишлаш йўллари, ишлаб чиқариш жараёнларини механизасиялаш. Атроф муҳитни оқова суви ва ишлаб чиқариш чиқиндилари билан ифлосланишдан қуриқлаш.
Мутахассислар иш жойларида тайёр лойиҳани олади. Улар тушинтириш хатини ўрганиб, лойиҳа шу жойни иқлим шароитига мослиги озиқа базасига, эпизоотик муҳит, чорва маҳсулотларини исте`молга жўнатиш имқонияти борлиги, молларни сақлаш технологияси, молларни жойлаштириш лойиҳа нормалари, озиқлантириш усуллари, суғориш йўллари, канализасия ишлари, вентелясия, ёритиш, энергия билан та`минлаш сифати ва бошқаларни аниқлайдилар. Лойиҳани ўрганиш келажакда ферма ишни тўғри йўлга қўйишга ёрдам беради. Агар лойиҳа норматив талабларига жавоб бермаса мўтахасис раҳбарлик билан маслаҳатлашиб лойиҳа кўрсатмаларини ўзгартириб, келажакда лойиҳани такомиллаштиришга тавсиялар беради.
Ветеринария низомига – биноан ветеринария врачи лойиҳа вазифалари ўзгарса ёки зоогигиеник нормалар ва ветеринария – санитария қоидалари бўзилса қурилишни тўхтатишга ёки қуриб битказилган чорвачилик иншоатларидан фойдаланишга рухсат бермаслик ҳуқуқи берилган.
Қуриб битказилган фермани қабул қилиш – қуриб битказилган иншоатларни Давлат қабул қилиш комиссияси қабул қилади. Унгача ички комиссия томонидан ички жиҳозлар, бинонинг қонструксияси, қурилиш материаллари, ишлаб чиқариш жараёнларини механизасиялаш текширилиб курилади. Давлат назорат вақили ҳамма ишлар тўғри бажарилган бўлса хулоса қилади. Чорвачилик фермаси ва паррандачилик фабрикаларини қуришда бирон камчилик бўлса қабўл қилиш қаътиян ман қилинади. Экспериментал қурилган ферма ва фабрикалар 6 ой ишлатилгандан кейин қабул қилинади. Чорвачилик ва ветеринария иншоатлари технологияни лойиҳалаш ме`ёрлари (ТЛМ) асосида қурилиши шарт. Ҳозирги кунда ишлатиладиган лойиҳалардан: Йирик шохли ҳайвонлар учун ТЛМ – 1-79, ветеринария иншоатлари учун ТЛМ – 8-86 ва бошқалар ишлатилади. Қорамолларни бурдоқига боқишда ветсан қоидалар (1983). Туғруқхона ва сутчилик фермалари учун ветсан қоидалар (1981). Лойиҳалаштиришда санитария-медисина меъёрлари (1971).
Биноларни қуришда қурилиш материалларининг хоссалари, сифати, чидамлилиги, иссиқ ва совуқни ўтказувчанлиги катта аҳамиятга эга. Қурилиш материалларини тури: ёғоч, тош, керамика, сун`ий бетон, қамиш, СОмон, похол, пахса, пишиқ ғишт, хом ғишт ва бошқалар. Биноларнинг иссиқликни ютиши ва ички ва ташқи ҳароратлар фарқига боғлиқ, яъни dt = T0ички – T0 ташқи Иссиқлик баланси қуйидаги формула билан аниқланади:

Qj = dt x ( L x 0,24 + ∑KF) + W

Бинога ҳавони киритилиши ва чиқарилишига вентилясия дейилади. Агар вентилясия ёмон бўлса бино ҳавоси ёмон бўлиб ҳар хил заҳарли газлар йиғилиб қолади. Бинодаги вентилясия ҳавоси намлик билан ҳисобланса қуйидаги формула билан аниқланади.

L m3 / s =   Q + 10(25) % / q1-q2

Қуруқ иқлим бўлса СО2 газини миқдорига қараб вентилясия ҳавоси аниқланади:

L m/ s =    K / C1– C2

Молхоналар гўнгдан механизасия ёрдамида тозаланиб, махсус гўнгхоналарда сақланади ва зарарсизлантирилади. Гунглар икки хил усул я`ни аэроб ва анаэроб усулда сақланади. Механик, физик, кимёвий ва биологик усулларда ҳамда биотермик усулда зарарсизлантирилади.
Бинонинг қуйидаги қисмлари бор: асоси (ер), пойдевори (50-70 см), цоколь (2-3см), девор, шифт, пол, том усти, дарвоза, эшик, ойна.
Пойдевор: Бунинг тузилиши асосий ташкил топган материали ва унинг чуқурлигига боғлиқ бўлади. Бир қаватли қишлоқ хўжалик биноларини ерга босган оқирлиги кам бўлганлиги учун пойдеворларни аСОси табиий бўлади. Асосни ташкил этган тупроқ ма`лум миқдорда зич, қийин ювиладиган ва шамол та`сирида емирилмайдиган бўлиши керак. Бинонинг асоси иссиқлик сақловчи қаватдан иборат бўлса, бу ҳам тупроқни музлаш қатламига та`сир қилади. Умуман пойдеворнинг чуқурлиги 0,5 мдан кам бўлмаслиги керак. Бино асосини захлашидан сақлаш учун лойдеворлар тагига ёмғир қор сувлари оқиб келмаслиги зарур. Бу ишлар бино қурилишидан олдин бажарилиб оқар сувларнинг йўли я`ни ариқлар туғрилаб қўйилади. Деворларни захдан қуриқлаш мақсадида пойдеворнинг устидан сув ўтказмайдиган материал солинади.
Қишлоқ хўжалик биноларида пойдеворлар ҳар хил материаллардан қилинади. 1 қаватли бинолар учун бетон ёки пишиқ ғиштдан пойдеворлар қилинади. Уларнинг ўлчамлари 500 х 500 мм, ўзилган ҳарсанг тошдан бўлса 600 х 600 мм ва ундан кенгрок бўлади. Ғиштлик пойдеворлар 380 х 380, 380 х 510 мм бўлади. Пойдеворлар ердан устки 200–500 мм, чуқурлиги 300–400 мм. Оддий лентасимон пойдеворларни чуқур қазилиб, шағал ёки майдаланган тош 150-200 мм қалинликда солиниб яхшилаб босилади зичланади ва ҳар бир қаватига қоришмадан қуйилади, токи ер бетига 50-100 ммгача етказилмайди. Кейин шундан бошлаб ҳарсанг тош ёки пишиқ ғишт терилади. Бундай пойдеворлар вақтинчалик биноларга ҳамда қуруқ яхши ерларга қуйилади. Пойдеворлар зичланган тупроқ – цемент аралашмасидан ҳам қилинади. Бунда ишлатиладиган цемент маркаси 300 дан кам бўлмасин таркиби: майдаланган тупроқ 70 %, цемент 7 ва сув 16 % бўлади. Бу қоришма анча мустаҳкам, совуққа чидамли бўлади, цемент оз сарфланади. Қоришма 100-200 мм қуйилиб, яхшилаб электр ёки механик зичлагичлар билан босилади. Бинолар тагида ертўла(подвал)лар бўлса, ертўла полидан 500 мм чуқурликда пойдевор қурилади. Ертўла қора сақич билан уралади. Агар ер ости сувининг баландлиги юқори бўлса ертўлани ҳамма қисмлари гидроизолясия қилинади.
Ҳозирги вақтларда қурилиш ишларини енгиллатиш ва маҳаллий материаллардан кенг фойдаланиш борасида пойдевор асосидаги ерлар қазилмасдан оғир юклар та`сирида зичланмоқда я`ни 1,5-7 т лик масса 6-8 м баландликдан ташланади. Зичлангандан кейин тўлиқ бетон (монолит) қўйилади. Енгил бинолар бўлса чуқур тупроқ бетон билан тўлдирилади.
Поллар – яхлит қўйилган, йиғма яхлит бўлади. Яхлит пол – тупроқдан, бетон, оҳак-керамзит, асфалт. Йиғма-яхлит – ғишт, плитка, тош, тахта. Йиғма – бетон – плитка, чуян – панжара, металл – тўр
Чордоқ (шифт ва том усти) – Мамлакатда кўп ерларда иқлим шароит катта фарқ қилиниши чордоқ ва том устини материалларини ҳар хил бўлишини тақозо этади. Том усти ва том усти оралиғи Совуқ вақтларида иссиқликни сақласа, ёзни иссиқ пайтларида ҳаддан ташқари исиб кетишга қўймайди. Шу билан бирга чордоқ материаллари енгил, етарли маҳкам ва баландликда бўлиши керак. Бир қаватли бинолар ИИ ва ИИИ класс мустаҳкамликка ва ёнғинга чидамлиги жиҳатидан ИИИ ва ИВ даражаларга оиддир. Шунинг учун қийин ёнадиган материаллардан ёпилиб, томга қия ёғочлари ишлатилади. Чордоқ – материаллари ўрмони кўп ерларда ёғоч болорлардан, брусдан ёки тахтадан қилинади. Улар ҳамма оғирликни деворга ва устунларга ўтказади. Ташланган болорлар таги очиқ қолдирилади, айниқса намлиги юқори хоналарда ва устидан эса горбел тахта, юпқа тахта, арболит, орибролит ёки ёғоч кипиғидан қилинган плита Солиниб, устидан 20-30 мм қалинликда юмшоқ лой ётқизилади. Лойни ёрилмаслиги учун сомон ёки 30 % қум қўшилади унинг устидан 1:1 ҳисобида соонли лой билан сувалади.
Бундай аралашма ма`лум даражада ёнмайдиган, иссиқликни ўтказмайдиган ва қуригандан кейин зичлиги камайиб енгиллашади.
Молхоналарни ичини иситиш мақсадида чордоқни устига қуруқ тупроқ, қиздирилган қум, қуруқ ёғоч қириндиси, шлак қамиш ва бошқалар ҳам ишлатилади. Болор устидан солинадиган материалларни намлиги, уларнинг сифатига ва жойларни иқлим шароитига боғлиқ бўлади. Том устига череписа, ва тахта, шифер, тунука ва бошқалар ишлатилади. Шунақа томларни чордоғи инвентар, тўшама, ба`зибир озиқалар сақлайдиган жой бўлиб ҳам хизмат қилади. Том усти – материалларига бўлган асосий талаб сув ўтказмаслик, ёнғинга чидамли, мустаҳкам енгил ва ҳаражатлар кам бўлиши керак.
Молхоналар вентилясияси – Ҳавонинг алмашишига ёки молхона ичидаги ифлос ҳавони чиқариб, ўрнига тоза ҳавони киришига вентилясия дейилади я`ни шамоллатиш деб ҳам тушинилади. Молхоналарни шамоллатиш ҳайвонларнинг соғлигига, руҳиятига яхши та`сир этадиган, шунингдек, технологик просесснинг талабларига мос келадиган, қурилиш материаллари ва қонструксияларининг бўзилмаслигига шароит яратиб берадиган бўлиши керак. Молхона ҳавосида вентилясия яхши бўлмаса, ҳавода кўп миқдорда иссиқлик энергияси, сув буғлари, чанг ва микроблар, карбонат ангидрид гази, НН3, Ҳ2С, метан ва бошқалар пайдо бўлади. Масалан, ҳавоси алмашмайдиган молхонада оғирлиги 400 кг лик, кунига 10 кг сут берадиган 200 бош сигир бир соатда 153 минг ккал умумий иссиқлик 73,4 кг сув буғлари ва 22,8 м3 СО2 гази ажратади. Бундай ҳаво иссиқлик алмашишига, молларни иштаҳасига, озиқадаги тўйимли моддаларни ҳазм бўлишига ҳамда организмда модда алмашишга та`сир этади. Натижада организмни чидамлигини пасайишига, молларнинг соғлигига, чорва маҳсулотларини сифатига ва миқдорига салбий та`сир этади. Вентилясияси яхши ишламайдиган молхоналарда сақланган сигирларни сути 18 % га, суқимдаги чучқаларни ўсиши 50 % га, товуқлар тухуми 10-15 % га камаяди, ҳатто чучқа болаларини ўлими 30 % га кўпаяди. Молхоналарнинг вентилясиясини доимо назорат қилиб туриш зарур. Шу билан бир қаторда иссиқликни сақлаш, иссиқликни ҳосил бўлиши миқдори намлик, ва карбонат ангедрид гази, гунг ва гунг шарбатларини йиғиш, чиқариш ишлари ҳам йўлга қўйилган бўлсин. Молхоналарни вентилясияси ўзлуксиз ҳавони алмаштириб туриши керак. Чорвачилик амалиётида табиий, су`ний ва аралаш вентилясиялар ишлатилади. Табиий йўл билан – шамоллатиш деб хоналар ҳавосининг эшик, дераза, деворлардаги тешик-тирқишлар орқали атмосфера ҳавоси билан алмашиниб туришига айтилади. Молхоналар ҳавоси билан атмосфера ҳавосининг ҳароратлари ўртасида фарқ бўлиши шунингдек атмосфера ҳавосининг ҳаракатланиб туриши табиий йўл билан шамол ўтиб туришига олиб келадиган сабаблардир. Атмосфера ҳавосининг ҳарорати нечоғли паст бўлса, унинг солиштирма оғирлиги шунча катта бўлиб, хоналарнинг ташқи тўсиқларига шунча кўпроқ босим кўрсатади ва хоналар ичига шунча кўпроқ ўтади. Молхоналар ичидаги ҳавони эса солиштирма оғирлиги камроқ бўлгани учун, хоналарнинг юқори зонасидаги тешик ва тирқишлар орқали атмосфера ҳавосига чиқиб туради. Атмосфера ҳавосининг ҳаракат тезлиги ортиб борган сайин унинг шамолга рупаро турган ташқи хона тўсиқларига кўрсатадиган босими зараяди ва шамолга тескари томондаги тўсиқларга тушадиган босим камаяди, бу ҳам ҳаво алмашинуви кучайишига олиб келади. Шамоллатиш натижасида молхона ҳавосидаги газлар, чанг ва микроорганизмлар тез чиқиб кетади. Вентилясия ҳавосини миқдорини молхона ҳажмига бўлган нисбати ҳавонинг алмашиши даражаси дейилади. Ҳавонинг алмашиш даражаси молларни тоза ҳаво билан тўлиқ та`минлаш зарур. Сун`ий вентилясия – чанг, заҳарли ёки зарарли моддалар билан ифлосланган молхоналарда, шунигдек ортиқча иссиқлик ёки намлик, моллар кўп бўладиган хоналарда табиий йўл билан шамоллатиш кифоя қилмай қолган ҳолларда молхоналарни сун`ий йўл билан шамоллатадиган ускуналар ўрнатилади. Бунинг учун марказдан қочма ва укли электровентиляторлар ишлатилади. Бу вентилясиялар молхонага кирадиган ҳаволарни иситиб ва иситмай бериши ҳам мумкин. Кирадиган ҳаво сувли ёки электрик иссиқлик генераторлари ва калориферлар ёрдамида иситилади.(OKB-3084, SFO va S-4-70 № 6). Ҳозирги кунда чорвачилигимизда табиий ва механик вентилясиялардан фойдаланилмокда. Табиий вентилясияда ҳаво киритувчи каналлар орқали киради. Киритувчи каналлар молхона деворларини юқори қисмида ёки деразалар пастидан 10 х 10 ёки 20 х 20 см қилиб тешилади. Ифлос ҳаво эса вертикал ўрнатилаган трубалар орқали ташқарига сурилади (100 х 100 см ва кўпроқ). Бу вентилясия системаси ташқарида ҳавонинг температураси паст бўлганда яхши ишлайди. Ёзда эса бемалол ойни эшиклар очиб қўйилади. Кенг габаритли молхоналарда, ферма ва комплексларда механик вентилясия кенг қулланилмоқда. Механик йўл билан ҳаво киритилади ва чиқишда табиий, я`ни шахтали трубалар орқали чиқиб кетади. Аралаш типдаги вентилясия – қишда ҳаво механик йўл билан киради, чиқиши табиий, ёзда эса ҳавони кириш-чиқиши ҳам очиб қўйилган ойна орқали бажарилади.
Молхоналарни ёритиш – Молхоналар табиий ва сун`ий ёруғлик билан ёритилади. Молхоналарни ёритиш қуёшни баландлиги, булутли ҳаво, молхонани жойлашиши, ойналар юзаси, ички деворларни оқланганлиги ва бошқаларга боғлиқ бўлади. Молхоналарни ички деворлари, шифтларини оқланганлиги қуёш нурини 85 % га кўпайтиради. Шунинг учун молхоналар, соғиш заллари, ювиш хоналари ва лабараторияларни ички деворлари ва шифтлари оқланса мақсадга мувофиқ бўлади. Молхоналарни ойнасини катта кичиклиги ҳам та`сир қилади. Молхоналар ойнасини баландлиги ҳар хил моллар учун ҳар хил бўлади. Боғлаб боқиладиган йирик шохли ҳайвонлар учун ойнани баландлиги 1,2-1,3 м, боғланмай боқилса 1,8-2,4 м, сун`ий қочириш пунктида 0,8 м, чучқахоналарда камида 1,2 м, қўйхона ва парранда хоналарда камида 1 м бўлади. Ойналар шундай жойлаштирилса ҳайвонлар организми ҳам совуйди, молхонани ўртаси яхши ёритилади.
Ойналар деразасини зичлиги, ойна юзасини катта-кичиклигига қараб иссиқлик йўқотиши ҳар хил бўлади. Масалан бир қаватли ойнани иссиқлик ўтказувчанлиги 5 ккал / м2 Соат бўлса, икки қаватли ойнаники эса 2,5 ккал / м2 соат бўлади. Кучли шамол вақтларида иссиқлик йўқотиш ойна ва девор орқали бўлса 200-300% га кўтарилади. Молхоналарни ёруғлиги геометрик ва светотехник усуллар ёрдамида ҳисобланади. Ёруғлик коэффисиенти йирик шохли ҳайвонларга 1:12-1:16, отлар ва чучқалар учун 1:10, паррандалар учун 1:10, қўйлар учун 1:20. Табиий ёруғлик коэффисиенти (КEО) ҳамма турдаги ҳайвонлар учун 0,5 % дан кам бўлмаслик керак, я`ни молхона ичи ёруғлигини, ташқари ёруғликка бўлган нисбатини (100 %) фоиздаги ифодаси билан ўлчанади. Ҳар хил турдаги моллар учун ёруғлик ме`ёри люксда ифодаланганда 15-30 люкс бўлиши, сигирларни соғиш жойларида эса 50, сун`ий қочириш пунктида эса 70 люксдан кам бўлмаслиги керак. Табиий ёруғлик зоогигеник норма талабига жавоб бермаса сун`ий ёруғлик я`ни электролампалардан фойдаланамиз. Ме`ёр бўйича сун`ий ёруғлик ҳар м2 пол юзасига 2,5-5 вт дан тўғри келиши зарур.
Молхоналарни иситиш – Иситилмайдиган молхоналар ҳароратини ҳайвонлар томонидан ажратиб чиқариладиган иссиқлик ҳисобига ушлаб туради. Тажриба шуни кўрсатадики яхши қурилган молхоналарда моллар ажратган иссиқлик ҳисобиган ташқарида – 200 бўлганда ҳам зоогигиеник ме`ёрда ҳароратни ушлаб туради. Агар моллар ажратган иссиқлик ҳавонинг совуқ вақтида ҳарорат ва намлик режимини му`ёрда ушлаб туролмаса молхонага киритиладиган ҳаво иситилиши зарур. Иссиқлик баланси одатда қишнинг вақтида қуйидаги формула  Qj= at x (Lx0,24 + ∑KF) + W билан аниқланади. Агар ҳисоблашда иссиқлик баланси манфий чиқса вентилясия ҳавосини камайтириш ёки иситиш зарур. Молхоналарни иситишда – ҳавони иситиб берадиган калориферларни ишлатиш мақсадга мувофиқдир.
Молларга тўшама солиш – хўжаликларда моллар ётганда таги қуруқ, иссиқ, юмшоқ, иссиқликни кам ўтказувчи, намликни сақловчи ва шимувчан, заҳарли ўтлар аралашмаган ва моғорламаган бўлиши зарур. Бундан ташқари ҳаводаги заҳарли газларни шимувчан, бактерисид ва бактериостатик хусусиятига эга бўлиб, гўнги сифатини яхшилашга ҳам ёрдам бериши керак. Тўшамаларни сифати айниқса уларни намлик сиғими билан баҳоланади я`ни фоиз билан айтганда жавдар ва буғдой похолиники – 450, ёғоч қипиғи – 370, мох ва торфники – 1000 % ва х.з. Ифлосланган ва ҳўл бўлган тўшамалар доимо йиғиштирилиши керак чунки тўшамадаги тезак ва сийдикни чиришидан аммиак гази ҳосил бўлади. Ҳўл ва нам тўшамаларда сақланса молларда туёқ кассалликлари кўзатилади (туёқ стрелкасини чириши, туёқ шох қатламини бўшашиши, некробактериоз). Молхоналарни тозалаш вақтига қараб тўшамалар ўзгатириб турилади. Гўнгнинг сифатини яхшилаш мақсадида тўшаманинг ҳар 25 кг га 1 кг суперфосфат қўшилади, қайсики эркин  H2SOбўлиб, у гўнгдан ажралиб чиққан  NН3  билан бирикиб суперфосфат аммонизасияланади. Тўшама учун қуруқ ёғоч қириндиси ҳам ишлатилади. У жуда намликни яхши сақласада ўғитлик хусусияти кам, асосан сигирхона ва чучқахоналарда кўп ишлатилади. Буни отхоналарда, қўйхоналарда ишлатиш керак эмас.

Молхоналарни гўнг ва гўнг шарбатидан тозалаш – Гўнг қимматли органик ўғит бўлиб таркибида ҳайвонлар ажратган тезаги, тўшама, сийдик ва сув бўлади. Гўнгнинг таркиби ва хусусияти тезак ажратган молнинг турига, озиқа, тўшама, йиғиштириш ва сақлаш усулларига боғлиқ бўлади. Молларни сақлаш усулига қараб гўнглар қаттиқ, ярим суюқ, суюлтирилган ва суюқ бўлади. Қаттиқ гўнгни намлиги 70-75%, ярим суюқ 80-90%, суюлтирилгани 90-95%, суюғиники 95-98% бўлади. Молхона иқлимини ифлослантирмаслик учун гўнг ва сийдиклар тез-тез тозаланиб турилиши зарур. Молларни гўнгини тозалаш оғир ишлар қаторига кириб, ҳар хил усуллардан фойдаланилади. Кичик фермаларда вагончалар ёрдамида гунгхонагача олиб борилади. Кейинги йилларда гўнгни транспортёрлар ёрдамида чиқариш кенг жорий қилинди. Булар молхона полидан паст қилиб сийдик ариқчаси ўрнатилади. Бунда судралувчи  (TC-1, TCН-2, TСН-3, AO, TСН-9, OB) ва штангали транспортерлар (TШ-30-A, TШПН-4 ва бошқалар) ишлатилиб молхонадан ташқарига чиқарилади ва транспорт воситалари билан олиб кетилади. Пневматик усулда ҳам гўнглар чиқарилади. Тўшамасиз ва суюлтирилган гўнг транспортёрлар ёрдамида йиғувчи қозонга келтирилади, кейин компресыщр ёрдамида 4 – 5 атм. босимда ўтказувчи трубалар орқали гўнгхоналарга еткизилади. Ёриқ полли молхоналарда гўнг ёриқлар орқали пол тагидаги чуқурларга тушади ва йил давомида 1-2 марта тозаланади. Қалин алмаштирилмайдиган тўшамали молхоналардан гунг йилига 1-2 марта бўлдозер ДТ-54 ёрдамида чиқарилади. Бундан ташқари молхоналардаги гўнглар сув билан ҳам тозаланди. Тўғридан-тўғри ювиш, ариқчаларга йиғиш, ариқчаларни ювиш ва ўзича оқиш усулларидан фойдаланилади. Суюқ гўнгларни зарарсизлантиришда аҳоли яшаш жойларидан узокроқ жой танланади ва 6-8 ой, чўчқаники эса 12-14 ой сақланади. Гўнг формалдегид ёрдамида ёки +130°С гача иситиш йўли билан зарасизлантирилади. Гўнгларни 2 хил усулда аэроб ва анаэроб усулда сақланади. Анаэроб Совуқ усул – бу усулда гўнг яхшилаб уюлада ва доимо нам сақланади. Анаэроб бактериялар та`сирида ачиш жараёни бориб, гўнгни ҳарорати +250 – 30°С га етади. Иккинчи иссиқ усулда аввало гўнг 70 – 90 см қалинликда ташланиб 4 – 7 кун сақланади. Бунда аэроб бактериялар иштирокида кучли ачиш жараёни бўлиб ҳарорати +600 – 70°С га кўтарилади. Натижада кўпгина микроблар, гелминтларни тухуми нобуд бўлади. 5-7 кундан кейин гўнг уюлиб, зичланади ва ҳаво кириш тўхтайди. Бу усулда кўпгина қуруқ моддалар йўқолсада, гунгни санитария томонидан сифати яхшиланади.
Ветеринария қонунчилигига асосан юқумли ва инвазион касалликлар бор хўжаликларда гўнг биотермик усул билан зарарсизлантирилади. Хавфли юқумли кассаликлар билан касалланган молларни гўнги куйдирилиши шарт (куйдирги, қорасан, қўтириш, юқумли анемия, энсефаломиелит, брадзот). Биотермик усулда тагидан тўшама 25-40 см, қорамол гўнгига 6:1 ҳиыщбида похол қўшилади. Гўнг қуруқ бўлса намлаш керак, я`ни 1 м3 гунга 50 литр гўнг шарбати қўшилади. Баландлиги 1-2 м, устидан ёзда 15-20 см, қишда 30-40 см тўшама билан ўралади, кейин тупроқ ёпилади. Ҳавонинг иссиқ пайтида 1 ой, Совуқ пайтида 2 ой сақланади. Аэроб термофил бактериялар иштирокида 4-5 кундан кейин от гўнгини ҳарорати +75°C га, қўйники +60-65°, чўчқаники +55°, қорамолники +40-45°C га етади. Паррандаларни гўнгини зарарсизтиришда термик йўл билан +100 – 140°C қуритилиб 45-60 минутда зарарсизланади.
Ҳашаротлар ва кемирувчиларга қарши кураш – чорвачилик фермасида ҳашоратларга қарши кураш чораларига дезинсекция дейилади. Пашша, чивинларни кўпайиши антисанитария ҳолатни билдиради. Улар кўпайиши учун тухумни гўнгга, ҳожатхонага, ювинди чуқурига, чириган сабзавотга, ахлатхона ва бошқа жойларга қўяди. Профилактика учун тозалик, эшик, ойналарга тўр тутиш лозим. Уларнинг тухуми ва личинкаларини ўлдириш учун инсектисидлар билан 0,1 % ли трихлорметафоз – 3 ни сувдаги эритмаси, 0,5 % ли карбофос эмулсияси, 0,2 % ли метафос эмулсияси, 5 % ли полихлорпинин ёки 10 % ли креолин эмулсияси билан (1 м2 гунг юзасига 3-5 л) дезинфекция қилинади.
Молхона деворлари, пол ойна, эшик ва бошқаларга ўтирган пашшаларга қарши 1 % ли хлорофос эритмаси, 0,5 % ли хлорофос ва 0,5 % сода аралашмаси, 0,5 % ли карбофос эмулсияси ва бошқалар ишлатилади. Озиқа цехлари ва соғин сигирлар турадиган жойларга кучли ҳидли дорилар ишлатилмайди. 0,1 % ли хлорофосни сувдаги эритмасига шинни, шакар ва сут қўшиб ишлатиш мумкин.
Кемирувчиларга қарши кураш чора тадбирларига дератизасия дейилади. Кемирувчилар молхона поллари тагида, чўчқахона, паррандахона, озиқа омборларида яшаб, туберкулёз, куйдирги, чума, пастереллёз, ящур, бруселлёз, трихинеллёз ва бошқа касалликларни юқтиради. Каламуш – сичқонлар озиқалар, қар хил материаллар, одамлар уйларини, молхона, омбор ва бошқаларни ишдан чиқаради. Дератизасия қуйидаги усуллар ёрдамида утказилади: Кимёвий усулда зоокумарин, бактокумарин, пенокумарин, фентолесин каби препаратлар ишлатилади. Биологик усулда – махсус бактериялар (Исаченко, Прохоров) билан мушук, ит, типратикон, бойўғли зарарлантирилиб қўйиб юборилади. Механик усулда эса қопқонлардан фойдаланиш тавсия этилади.
Маълумот кўчирилса манба: http://tadbirkor-fermer.uz деб кўрсатилиши шарт