Молларни исирғалаш, кертиш, лақаблаш ва урчитиш усуллари

Барча наслчилик фермаларида моллар туғилгач, уларга лақаб берилади. Бунда онаси лақабининг биринчи ҳарфини асос қилиб олиш анча маъқул ёки йил давомида туғилган моллар лақабининг бош ҳарфи бир хил бўлиши мумкин. Буларнинг ҳаммаси келиб чиқиши махсус журналларга ёзиб қўйилади. Молларни исирғалаш, тамғалаш, рақамлаш ва кертиш ишлари мутахасислари томонидан бажарилади. Бу мақсадда чорвачиликда металл, пластмассадан ясалган исирғалар ишлатилади. Қорамолчиликда номерлаш ишлари қулоқларни кертиш йўли билан олиб борилади. Қулоқни кертишда махсус номерлаш қоидасига амал қилинади. Масалан, ўнг қулоқнинг усти кертилса, у 1 ни билдиради, шу қулоғининг оси 3, учи 100, ўртаси тешилса 400 ҳисобланади. Чап қулоғининг усти 10, ости 30, учи 200, ўртаси 800 бўлади ва ҳоказо.

Фермаларда молларни исирғалаш, кертиш ва уларга лақаб беришдан асосий мақсад улардан наслчилик ишларидан фойдаланишда хатоликларга йўл қўймаслик, ҳар бирининг индивидуал ҳисобини олиб боришдан иборатдир. Маълумот кўчирилса манба: http://tadbirkor-fermer.uz деб кўрсатилиши шарт.

Чорва моллларини урчитиш усуллари 

Чорвачиликда моллларни урчитиш асосан уч хил усулда олиб борилади:

  1. Тоза зотли урчитиш;
  2. зотларни чатиштириш;
  3. турлараро чатиштириш ёки гибридлаш.

Тоза зотли урчитишда урчитилаётган эркак ва урғочи моллар бир хил зотга мансуб бўлади. Бу усулнинг афзаллиги асосан урчитиладиган зотда маҳсулдорлик жиҳатидан юқори кўрсаткичга  эга ва уни такомиллаштириш максадга мувофик бўлишидан иборат. Чорвачиликда маданийлаштирилган зотларгина тоза ҳолда урчитилади ва улар ирсий хусусиятларининг устунлиги билан ажралиб туради.

Чорва моллари тоза холда урчитишда куидаги тадбирлардан фойдаланилади; 1. Насл учун енг юкори курсатгичга эга бўлган маҳсулдор вакилларни танлаш; 2. хиллаш ( жуфтлаштириш) учун эркак ва урғочи вакилларни селекцион хусусиятларига кўра ажратиш; 3. олинган наслни мақсадга мувофиқ боқиш ва парвариш қилиш шулар жумласидандир.

Бутун дунёга ном чиқарган майин жунли меринос зот қўйлар, араби зот отлар, қимматбаҳо қоракўл қўй зотлари ана шу тоза зотли урчитиш асосида яратилган. Бу усулнинг камчилиги шундан иборатки, бунда зотнинг сифатини яхшилаш жуда секинлик билан давом этади. Лекин бошқа йўл ва усуллардан фойдаланиб бўлмайди. Масалан, қўракўл тери (мўйна) сифатини яхшилаш учун бошқа зот қўйлардан фойдаланиб бўлмайди, акс ҳолда терининг сифати ёмонлашиб кетади. Бинобарин, урчитиш ишлари фақат муаян зот ичида олиб борилади.

Тоза зотли урчитишда қўлланиладиган баъзи усуллар

Моллар тоза ҳолда урчитиладиганда баъзан эркак ва урғочи вакиллари бир-бирига қариндош ёки бегона бўлиши мумкин. Қариндош бўлган вакилларни ўзаро урчитиш инбридинг дейилади. Бунда, масалан, битта ота-онаси билан урчитилиши мумкин. Инбридинг хўжаликларида камдан-кам қўлланиладиган усулдир. Бундан асосий мақсад содир бўлган бирор камчиликни ёки кўрсаткични бартараф қилишдан иборат. Бинобарин, вужудга келган насл ўзининг аввалги юқори кўрсаткичга эга бўлган асл авлодини эслатади. Шунинг учун ҳам бу усул фақат айрим ҳоллардагина қўлланилиши мумкин.

Лекин бу усулдан фойдаланганда олинган наслнинг ҳаётчанлиги ва чидамлилик хусусиятлари пасайиб кетади. Агар кетма-кет қўлланилса, нимжон, ориқ, майда ва ҳатто ўлик бола туғилиши мумкин. Бинобарин, бундай тадбирлдар катта маъсулият сезган ҳолда олиб борилиши лозим.

Линия асосида урчитиш

Линия муаян зот ичидаги айрим хусусиятлари (гавда тузилиши, махсулдорлиги) жиҳатидан бир-бирига ўхшаган ва энг яхши уруғбошидан бўлган сермаҳсул эркак моллар гуруҳидир. Линия маълум эркак вакилининг лақаби билан аталади. Линиялар асосида урчитишда эркак ҳайвонларнинг генотипик хусусиятларидан фойдаланиш диққат марказида туради ва шу туфайли у амалага оширилади.

Бундан ташқари, ҳар бир зот таркибида бир неча оилалар бўлади. Оила ҳар бир асл урғочи (сигир, бия, совлиқ) вакилидан тарқалган урғочилар гуруҳидир. Зот таркибида оилалар линияларга нисбатан пастроқ туради. Гарчанд кўплаб урғочи вакилларининг серпуштлигини оширишда ўзининг юқори ирсий хусусиятларини ўтказа олса-да, наслчилик ишларида линиялар дастлабки ўринда туради.