Мош етиштириш хакида

Мошнинг “Дурдона”, “Зилола”, “Маржон” ва “Турон” навлари Ўзбекистон ўсимликшунослик илмий тадқиқот институтида яратилган ва Давлат реестрига киритилди. “Дурдона” нави. Эртапишар – 70 кун. Биринчи дуккаклар терими майсалар пайдо бўлганидан 45 кундан сўнг амалга ошириш мумкин. Дуккаклар поянинг устки қисмида шаклланади (20-25 дона). Ҳосилдорлик 23,0 ц/га ташкил этади. 1000та уруғ вазни- 60 г. “Зилола” нави. Тезпишар нав бўлиб, биринчи дуккак майсалар униб чиққандан сўнг 60-63 кунда пишади. Тўлиқ пишиш вақти эса 90-95 кун. Дуккаклар поянинг устки қисмида шаклланади (20-25 дона). Дон ҳосилдорлиги 25,5-27,0 ц/га ташкил этади. 1000та уруғ вазни- 72 г. “Маржон” нави. Тезпишар нав бўлиб, биринчи дуккак майсалар униб чиққандан сўнг 60-63 кунда пишади. Тўлиқ пишиш вақти эса 90-95 кун. Дуккаклар поянинг устки қисмида шаклланади (20-25 дона). Дон ҳосилдорлиги 25,5-28,0 ц/га ташкил этади. 1000та уруғ вазни- 82 г. “Турон” нави. Ўрта пишар нав бўлиб, биринчи дуккак майсалар униб чиққандан сўнг 65 кун ўтгандан кейин пишади. Бутунлай пишиш вақти эса 100 кун. Дуккаклар поянинг устки қисмида шаклланади (25-30 дона). Дон ҳосилдорлиги 29,0-31,0 ц/га ва. 1000та уруғ вазни- 87 г ташкил этади. Нав агротехникаси Яратилган янги навлар суғориладиган шароитда экин экиш учун мўлжалланган. Ҳилма-ҳил экологик-тупроқ шароиларда яхши ҳосил бериши мумкин. Асосий (баҳорда) ва такрорий (ёз мавсумида) экин сифатида экилиши мумкин ва тўлиқ ҳосил олишга яроқлидир. Айниқса, кузги буғдой ўришидан кейин такрорий экин сифатида экиш учун тавсия қилинади. Экиш муддатлари: бахор фаслида- 10- 20 апрел, ёз мавсумида эса- 15чи июндан 1чи июлгача. Бешинчи июлдан кейин экилган мошнинг ҳосилдорлиги пас бўлиб қолади. Экиш схемаси ва микдори:: 60- 70 см эгат оралиги, бир қаторда ўсимликлар оралиғи- 15 см, экиш микдори ўртача 16 кг/га ташкил қилади.. 90 см эгат оралигида экилганда, икки қаторлама, ўсимликлар оралиғи- 15 см ташкил қилади ва уруғ экиш микдори 30 кг гача ташкил қилади. Эртапишар нав “Дурдона” ўсимликлари юқори қўчат қалинлигига чидамли. Қалин экилишига қараб сарфланадиган уруғ миқдори 30 кг гача ташкил қилади. Экиш схемаси: 70 см. икки қаторлама, қатор оралиғи- 15- 20 см, ўсимликлар оралиғи- 15 см. Ишлов бериш. Ўсимлик ораларини ўтлардан тозалаш керак. Дуккакли экинларда қулланиладиган гербицидлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Пивот ёки Пивалт бир гектарга 0,8- 1,0 л гербицидини ўсимлик ўниб чиққандан кейин 10- 15 кун ичида қуллаш мумкин. Бир марта гуллашдан олдин культивация ўтқазилади. Суғориш. Мош қурғоқчиликка чидамли, ўсимликлари сувни кўп талаб қилмайди ва вегетация давомида 1- 2 марта суғорилади.. Мош уруғлари ўниб чиқиши учун дала суғорилади. Гуллашдан олдин албатта суғориш керак ва сувга бўлган талаби 1500 м3 – 1700 м3 . Дуккаклари пайдо бўлгандан сунг улар яхши пишиш учун ўсимликларга сув берилмайди. Ўғитлаш тартиби. Аралашган ўғитлардаги азот ўсимликларни бўйи ўсишига яхши таъсир этади, фосфор – 75 кг/га, калий – 75 кг/га қўлланилади. Айниқса, фосфорли ўғитлар экинни экиш олдидан берилиши керак чунки фосфор тупроқда ўсимликка таъсир этиши учун маълум вақт зарур. Ўсимликлар гулга киришидан олдин яна озиқлантирилади. Мош етиштириш фойдалиги. Алмашлаб экиш тизимида мош яхши ўтмишдан экин бўлиб ҳисобланади. Мош экин деярли барча ўзидан кейин етиштириладиган экинларни ҳосилдорлигини оширади ва қишлоқ хўжалик экинлари билан яхши уйғунлашади. Мош бошоқли дон ва сабзавот ҳамда бошқа қатор экинлардан кейин такрорий экин сифатида ишлатилиш учун айнан қўл келади. Тупроқ унумдорлигини яхшилайди чунки уни илдизларида вегетация давомида азот йиғувчи бактериялар пайдо бўлади. Шунинг учун мош илдизларни ерда қолдириб ерни хайдаш зарур. Асосий ва такрорий экин сифатида етиштирилганда мошдан юқори хосил олиш мумкин. Катта майдонларда уруғларни сеялка ёрдамида экиши ва юқорида келтирилган навларнинг поянинг устки қисмида шакллангани учун ҳосилни механизация (комбайн) ёрдамида йиғиб олишни ташкил этиш имкониятини беради. Ўсимликнинг кўк массаси чорва учун тўйимли озуқа ҳисобланади. Турли ҳил таомлар тайёрлашда фойдаланиш мумкин. Қузги буғдой ва мош тизимида қўлланиганда янги мош навлари юқори ҳосил ва сифатли дон бериб республикамизнинг экспорт потенциалини оширишади