Наслдор айғирларни боқиш

Картинки по запросу лошадь

Наслдор айғирларни боқишни туғри ташкил қилиш қочириш кампаниясини сифатли якунланишининг гаровидир. Маълумки, айғир уруғининг сифати бериладиган озиқнинг миқдорига ва сифатига боглиқ. Шундай экан, айғирларни озиқлантиришни намунали ташкил этиб, уларнинг жинсий активлигини
ошириб боришга алохида эътибор бериш керак. Акс холда нотугри озиқлантириш натижасида айғирларда импотенция (жинсий кучсизлик) юзага келиши ёки насл қолдириш хусусиятидан батамом махрум булиши мумкин. Айрирлар бияларга қараганда оқсил, витамин ва минерал моддаларга бой булган озиқларга талабчан булади. Лекин айғирнинг нормадан ортиқ семириб кетишига хам йул қуймаслик керак. Акс холда у ypyғ бермай қуяди.
Кочириш кампанияси даврида айғирларга қаймоқсиз ёки қаймоқли сут, тухум, гушт-суяк уни ва қон уни, хар бош хисобига 30—50 г ош тузи бериш керак. Рацион таркиби хар 3—4 хафтада алмаштириб турилади. Айгирларнинг 100 кг тирик вазни хисобига суткасига 2 кг озиқ бирлиги (хар озиқ бирлигида 100—120 г хазм булувчи протеин булади) берилади. Бошқа вақтларда эса хар 100 кг тирик вазнига 1,6 кг озиқ бирлиги
бериш лозим. Хазм булувчи протеиннинг сифати урур миқдорини купайтиради, сперматазоидлар сонини оширади. Рационда А ва Е витаминлари куп булиши керак. Агар витамин А ва витамин В етишмаса, жинсий хужайралар куплаб нобуд булади. Витамин В кепак, тухум ва сутда, витамин А хашаки сабзида ва кепакда куп учрайди. Айгирларга хафтасига кепак ёки емга аралаштириб 5—10 дона тухум бериб борилса, уларнинг уруғ сифатини яхшилашда юқори натижаларга эришиш мумкин. Насл олишда фойдаланиладиган айгирларнинг хар 100 кг тирик вазни хисобига 6 г кальций ва 5 г фосфорни емга қушиб 30—35 мг каротин бериб бориш хам яхши самара беради.
Узбекистон шароитида айгирлар асосан уюрда асралади, уюрдан ажратиб олингандан кейин эса, сентябрь, октябрь ойларида махсус отхоналарда қулда озиқ бериб боқилади

Наслдор айғирларни озиқлантириш нормаси

Қочиришга тайёрлаш ва қочириш даврида

Айғирнинг

вазни, кг

Озиқ бирлиги Хазмланувчи

протеин, кг

Кальций, кг Фосфор (г) Каротин, мг
500 10,0 1,30 60 50 350
550 11,0 1,43 65 55 380
600 12,0 1,56 70 60 420

Бошқа даврда, 6 ой

Айғирнинг

вазни, кг

Озиқ бирлиги Хазмланувчи

протеин, кг

Кальций, кг Фосфор (г) Каротин, мг
500 8,0 0,80 40 30 120
550 8,8 0,88 45 35 130
600 9,6 0,96 50 40 145

 

Маълумот кўчирилса манба: http://tadbirkor-fermer.uz деб кўрсатилиши шарт