Навоий вилоятида жорий йилда паррандачилик йўналишида 64 хўжалик фаолияти йўлга қўйилди

Навоий вилоятида жорий йилда паррандачилик йўналишида 64 хўжалик фаолияти йўлга қўйилди

Мамлакатимизда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этишга қаратилаётган эътибор туфайли Навоий вилоятида ҳам соҳа вакиллари сафи тобора кенгаймоқда.

Вилоятда жорий йилда паррандачилик йўналишида 64 хўжалик фаолияти йўлга қўйилди.

4.JPG

1.JPG

–“Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банкининг 1 миллиард сўмлик кредити ёрдамида аҳолини парранда билан таъминлашга ихтисослашган паррандачилик хўжалиги ташкил этилди, – дейди “Қизилтепа наслли парранда” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Н.Комилов. – Замонавий инкубация цехимизнинг йиллик қуввати 600 минг жўжа очиришга мўлжалланган. Жўжалар 90 кун парваришлангач, буюртма асосида аҳоли ва агрофирмаларга етказиб берилмоқда.