Неъматилло Исаев 6 сотих ер майдонида иккита иссиқхона барпо этган

Неъматилло Исаев 6 сотих ер майдонида иккита иссиқхона барпо этган

Фарғона вилояти Тошлоқ туманидаги “Арабмозор” маҳалла фуқаролар йиғинининг аксарият аҳолиси томорқадан муҳим даромад манбаи сифатида фойдаланади.

4.JPG

9.JPG

1.JPG

Неъматилло Исаев 6 сотих ер майдонида иккита иссиқхона барпо этган. Уларнинг бирида 14 туп лимон, иккинчисида бодринг етиштирилмоқда. Томорқадаги 20 туп узум шиғил ҳосилга кирган.

Орифжон Қўрғонов оиласи ҳам томорқачилик ҳадисини олганлардан. Улар жорий мавсумда томорқа иссиқхонасида помидор ва бодринг етиштириб, 11 миллион сўмга яқин даромад олди. 1 минг 600 туп гулкарамдан ҳам йил якунига қадар 7-8 миллион даромад кутилмоқда.