Олхўри экиб кўринг, мехнатингиз роҳатини туйиб кўринг!

Кўчатларни экишга таёйерлашда аввало, томорқа майдонида сувнинг юриши ҳисобга олиниб, ер яхши текисланади. Майдоннинг ҳар квадрат метрига 6-10 кг гўнг, чиринди,200-250 г фосфор, 100-120 г калий ва 150-200 г аммонийли азот ўғити солиниб, чуқур (25-30 см) ҳайдалади.

Картинки по запросу слива

Олхўри экиш схемаси- 6х5 м (суғориладиган бўз тупроқларда) ва 4х4 м ( шағалли-қумли тупроқларда), экиш муддати: эрта баҳорда -февраль охири-март ойи бошларида.

Кўчат экиш учун чуқурлиги ва кенглиги 60х60 см бўлган чуқурчалар ковланади. Чуқур қазишда тупроқ устки қисмининг 20-25 см қатлами ўранинг бир томомнига, қолган қисми иккинчи томонга олию қўйилади.

Ўртага 350-400 г фосфор,30-40 г калий ўғити ҳамда 8-10 кг чириган гўнгни тупроқ билан аралаштириб солиб, кейин кўчат экилади. Кўчатни экишдан олдин тайёрлаб қўйилган шалтоққа (янги мол гўнги тупроқ билан 1:1 нисбатда аралаштирилиб, қаймоқсимон масса тайёрланади) ботириб олиш лозим.

Кўчат ўртага тик ҳолда қўйилиб, тупроқ билан кўмилади. Кўчат пайванд қилинган жойи тупроқдан 4-5 см юқорида қолиши керак. Кўчат экилгандан сўнг ҳар бир чуқурга тўлатиб сув қуйилади. Шунда тупроқ зичланиб, ниҳол яхши кўкаради. Тупроқ чўккандан сўнг кўчат атрофига янги тупроқ солиб, тўлдирилади. Кўчатлар тупроқнинг намлигига қараб вақти-вақти билан суғориб турилади.

Картинки по запросу слива

ТОморқа майдони 0.03га бўлса, ушбу майдоннинг қуёш тушадиган шарқдан жанубга қараган томонига олхўрининг навларидан 1-2 тупдан экиш тавсия қилинади. Томорқа майдони 0.06 га бўлса, ярмига сабзавот экинлари, қолган қисмига эса мевали дарахтлар, 0.10 га бўлганда сабзавот учун майдон қолдириб, қолган каттароқ қисмига мевали кўчатларни жойлаштириш мумкин.

Олхўрига шакл бериш унинг тезпишарлигига қараб ўтказилади. Тез ўсувчи учбурчаксимон шохловчи навларнинг ёнидан чиққан биринчи қатордаги асосий новдалари қирқилади. Бу шохларнинг кенгайиши ва пасайишига имконберади.

Томорқадаги олхўри дарахтларига 300-350 г азотли, 250-300 г фософрли ва 200-250 г калийли ўғитлар соф ҳолда солиниши тавсия қилинади. Ҳар 2-3 йилда ўртача 50-60 кг чириган гўнг солиш ҳосилдорликни оширади.

Бўз тупроқларда олхўри дарахтлари ўсув даври мобайнида 4-6 марта, шағалли ерларда 10-12 маротаба суғорилади.

Олхўри дарахтига зараркунандалардан мева канаси, касалликлардан клястероспориоз (тешик доғ) зарар келтиради.

Мева канасига қарши 17.5 фоизли Перфекто сус.к. (10 сотих майдон ҳисобига 15-20 мл), 5 фоизли Каратэ эм.к. (100 л сувга 50 мл) қўлланилганда яхши самара беради.

Олхўрининг клястероспориоз касаллигига қарши Борда суюқлигининг 3 фоизли (10 л сувга 300 г  мис купороси ва 300 г сўндирилмаган оҳак ) эритмаси сепилади. Касалликка қарши препаратлар куртаклар ёзилгунига қадар, кузда ва эрта баҳорда пуркалади.

Олхўри мевалари асосан июнь-сентябрь ойлари давомида пишиб етилади. Турли навлар турлича пишиш муддатига эга. Узоқ муддат пишиб турадиган олхўри навлари уч мартадан беш мартагача териб олинади. Шунинг учун мевалар юлиб олинмасдан, банди билан узиб олинади.