Она ари етиштириш вақти ва шароити

Она арини сифати уни кандай шароитда етиштирилганига боғлиқ булиб, куп тухум куядиган она ари етиштиришга хаво харорати иссик кунлари , табиатдан шарбат келаётган вактда киришилади. Асосан, она ари бахорда ва ёзнинг биринчи ярмида етиштирилади. Лекин асосий шарбат туплаш мавсуми
охирида , жанубий вилоятларда шарбат келиб турган пайтда хам етиштириш мумкин. Бахорда кунлар исиб, шарбат ажратувчи усимликлар гуллаган Baқтдa она ари етиштиришга киришилади.
Эрта бахорда она ари етиштириш оилаларда эркак ариларнинг пайдо булишига хам  боғлиқ.
Мабодо оилаларда эркак ари қуртчалари хамда эркак ари етиштиришга эътибор берилмаса, у х.олда етиштирилган она арилар урчимай қолиши мумкин, чунки эркак арилар инчаларда 24 кун давомида ривожланадилар ва инчадан чиққандан кейин 1О кун утгач балоғатга етади . Шундан куриниб турибдики
эркак арининг тухуми инчага қуйилгандан кейин 34 кун утгач улар она ари билан қушилишга ярокли булади. Она арини ривожланиши ва балоғатга етиши учун 20 кун керак булади (агарда бир кунлик қуртчадан она ари етиштирилган булса). Шунинг учун мумкатак инчаларда эркак арилар тухумлари
пайдо булгандан кейин орадан 14 кун утгач она ари етиштиришга киришса булади.                                                      Эркак ари етиштириш
Эркак ари етиштиришни тезлаштириш максадида эрта бахорда кунлар исиши билан танлаб ажратилган юкори махсулдор ота оилаларига олдинги йили ёз ойларида тортилган эркак ари мумкатак инчали рамкалардан биттасини уша ота оилани урта қиемига (яъни она ариси тухум куяётган жойга) қуйилади ва оиланинг ички хажми қискартирилиб , хар куни кечасига шакар шарбати озукаси берилади . Бир хафта утгач оила текширилади, агарда берилган рамкадаги эркак ари инчаларида эркак ари куртчалари булса , оилага
яна битта ушандай эркак ари инчали рамка берилади. Она ари урчишини таъминлаш максадида арихонада 5-6 та ота оиласини ташкил этиш керак . Купчилик холларда бахорда қанчалик эрта ота оиласига эркак ари инчали мумкатак рамка қуйилишига қарамасдан куйилган рамкага она ари тухум қўймайди. Она ари қуйилган рамкага тухум куйиши учун  У оч жигарранг ёки жигарранг булиши керак. Бунинг учун олдинги
йили ёзда фойдаланилган 2-3 та авлод куртча етиштирилган мумкатак рамкадан фойдаланилади. Бундай мумкатак инчали рамкаларни етиштириш учун олдинги йили шарбат келаётган мавсумда сим тортилган рамкага ингичка килиб қирқилган мумпарда ёпиштирилиб, оилага торттириш учун берилади.Ота оиласидан фойдаланиш она ари етиштиришни качонгача чузилишига боғлиқ булиб, тарбияловчи оилага куртчаларни беришдан 3 хафта олдин ота оиласига эркак ари инчали рамкаларни куйиш тўхтатилади. Узок. вақт ота
оиласида эркак ари етиштириш оилани кучини камайтириб, махсулдорлигини пасайтиради.