Қора молларни озиқлантиришда озуқалар таҳлили

1.1 Қуруқ моддалар
Озуқалар таркибини таҳлил қилиш жараёнида, албатта, унинг таркибидаги қуруқ модда ва сув миқдори аниқланади. Дастлабки майдаланган енгил қуруқ озуқа учун қуритиш 103°C ҳароратда 4 соат давом этади, бунда сув билан биргаликда кичик молекулали ёғли кислоталар (мой, сирка кислотаси, протеин, сут ва ҳ.к.),
аммиак, спиртлар ва бошқа моддалар буғланади. Дастлабки масса ва мутлоқ қуруқ моддалар орасидаги фарқ гигроскопик сув деб юритилади. Дон, ун ва саноатдан чиққан бошқа маҳсулотлар 130°C ҳароратда 2 соат давомида қуритилади. Таркибида намлик юқори бўлган озуқалар (қанд ва озуқабоп лавлаги, картошка ва
бошқалар) вакуумли шкафда 80-85°C ҳароратда ва 133 гПа босим остида қуритилади. Қуритиш жараёни массанинг доимий оғирлигига етгунча давом эттирилади. Қуруқ модда таркибида органик ва анорганик компонентлар мавжуд бўлади.
Озуқанинг ноорганик компоненти намунани муфел печида 550°C ҳароратда ёндириш йўли билан аниқланади. Бунда салмоқли қисмини углcродлар ташкил қилган органик моддалар ёниб кетади, анорганик компонентлар cса қолдиқ сифатида қолади, бу моддалар қуруқ кул деб юритилади. Қуруқ модда массаси билан қуруқ кул ўртасидаги фарқ озуқанинг органик моддаси деб юритилади. Қуруқ кул таркибида
озуқанинг хусусий анорганик моддалари билан бир қаторда, турли анорганик аралашмалар (қум, лой ва ҳ.к.) бўлиши мумкин.
1.3. Хом протеин
Хом протеин таркиби Келдал услубида аниқланади. Аниқлаш жараёнида намунага сулфат кислотаси концентрацияси билан ишлов берилади. Бунда органик моддаларнинг парчаланиши ва намуна таркибидаги аммиак тарзида ажратилиши содир бўлади. Охирги моддалар дарҳол кислота билан тутиб қолинади. Намуна совутилгандан сўнг, аммиакни сулфат кислотаси аралашмасига қўшиб ҳайдаш керак бўлади. Ортиқча
кислота текширилади ва азотга боғлиқ миқдори аниқланади.Модомики, протеин таркибида 16% азот бор  , озуқадаги хом протеин азот миқдорининг 6,25 коэффициентига кўпайтириш йўли билан аниқланади. Озуқа таркибидаги хом протеин, ҳақиқий оқсил каби амидлар, эркин аминокислоталар ва бошқа азотли моддалардан таркиб топади.

1.4. Ёғлар
Ёғлар -озуқа намунасидан тортиб олинган эфир массасидир. Экстракцияси, кЎпинча, диэтилефираа олиб борилади, унда ёғлар смолалар (катронлар), мумлар (улар ҳақиқий ёғлар эмас) ҳайвонлар томонидан энергия манбайи сифатида фойдаланилади. Бундай моддалар пичан таркибидаги ёғлар ва ўтларда 20-40%
гача етади. Бир қатор озуқаларда фақат кислоталар гидролиз шароитда экстракция имкони бўлади, чунки уларда ёғлар оқсил мембранаси билан ўралган бўлади (сут маҳсулотлари, қуруқ дрожалар).
1.5. Хом клэчатка
Бу фракцияга кислоталар ва ишқорларда эрирнайдиган, таркибида оқсил, ёғ ва кул cлементлари бўлмаган (селлулоза, пентозалар ва ўсимлик структурасини ташкил этувчи бошқа моддалар) озуқа қолдиқлари киради. Хом клечатка фракцияси иккита фракциячага бўлинади. Биринчи фракцияга (НДК-нейтрал детергент клечаткалар) қайнатилганда детергентларнинг нейтрал эритмасида сақлайдиган моддалар киради.
Шўр эритмада қайнатилганда, иккинчи гуруҳга мансуб бўлган (КДК-кислотали детерген клечатка)–селлулоза ва лигнин моддалари қолади. Агар КДК қЎшимча равишда 72% сулфат кислотаси билан гидролизланса, эритмада фақат лигнин қолади.
1.6. Азотсиз экстрактив моддалар
Булар хом клечаткаларга ҳам, ёғларга ҳам, протеинларга ҳам
кирмайдиган органик моддалардир. Бундай моддаларга қанд моддалари, крахмаллар, селлулозанинг сувда осон эрийдиган компонентлари ва гемиселлулозалар, органик кислоталар ва бошқалар, яъни барча углеводлар (клечаткадан ташқари) ва органик кислоталар киради.
Маълумот кўчирилса манба: http://tadbirkor-fermer.uz деб кўрсатилиши шарт