Қорамол зотларини ўрганиш

Чорвачиликни асосий тармоқларидан бири бўлган қорамолчилик дунё миқёсида бир меъёрда ривожланмоқда. Эр юзининг барча давлатларида ихтисослашган сермаҳсул зотларни урчитиш кенг миқёсда олиб борилмоқда.
Ўзбекистоннинг турли минтақаларида туманлаштирилган қорамол зотларидан 4 таси сут ва қўш маҳсулдорли йўналишдагилар (қора-ола, қизил-чўл, бушуэв ва ҳвис) ва учтаси гўшт йўналишдагилар (санта-гертруда, қозоқи оқбош, абердин – ангус).
Ўзбекистонда урчитилаётган қорамолларнинг 40 фоизини қора-ола зотлар, 29 фоизини қизил зотлар, 22 фоизини қўнгъир зотлар, 3 фоизини бушуэв зоти ва 6 фоизини гўштдор зотлар ташкил қилади.
Қорамолларнинг аждоди турни (бизгача сақланмаган, охирги вакили 1627 йили Полшада Мазовия ҳайвонот богъида ҳалок бўлган) таърифлайдиган бўлсак, у йирик тана тузилишли, мустаҳкам, ўткир шохли, кучли ҳайвон бўлган. Тур буқаларининг ягърин баландлиги 180-200 см ва сигирлариники 160-175 смга тўгъри келган.
Қорамол зотлари маҳсулдорлик йўналишига қараб 3 гуруҳга бўлинади.
И. Сут йўналишидги зотлар – қора-ола, холмагор, ярослав, авлиёота, бушуэв, қизил чўл зоти ва бошқа зотлар киради.
1) Қора-ола зотига мансуб моллар республикамизнинг барча вилоятларида урчитилади. Умумий сонига нисбатан, асосий қисми Тошкент, Фаргъона, Наманган, Сирдарё, Самарқанд вилоятларида, 10 фоиз атрофида Андижон, Бухоро, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида урчитилади.
Молларнинг ранги қора-ола бўлиб, кўкракларидаги оқ белбогъ унинг ўзига хос белгисидир.
Қора-ола зотли сигирлар ниҳоятда юқори (4000-6000 кг сут, ёгълилиги 3,6-4,0%) маҳсулдорлиги билан ажралиб туради. Катта ёшдаги сигирларнинг тирик вазни ўртача 500-550 кг, наслдор буқаларнинг вазни эса 1000-1200 кгни ташкил қилади.

Қизил чўл зоти, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм, Навоий
вилоятларида ва Қорақалпогъистон Республикасида урчитилади.
Молларнинг ранги оч қизилдан то тўқ қизил ранггача товланади. Сигирларнинг
вазни 450-500 кг, буқаларники эса 800-900 кг ни ташкил этади. Сигирларнинг сут
согъими 3000-5000 кг, ёгълигиги 3,8-3,9%.
Бушуэв зотига мансуб бўлган қорамоллар асосан Сирдарё вилоятида
урчитилади. Молларнинг ранги оқ тусли бўлиб, бутун танаси бўйлаб, кўплаб майда
қизил ёки қора ҳоллар мавжуд бўлади, қулоқлари ва бурун кўзгуси тўқ қора,
гавдаси узунасига чўзиқ. Бузоқлари тугъилганда 22-36 кг, сигирлари 440-550 кг,
буқалар 750-1000 кг гача вазнга эга бўлади. Сигирлар сут согъими 2500-3500 кг.
ИИ. Қўш маҳсулдорли зотлар – Швис, Олатов, Симментал ва бошқа зотлар
киради.
Швис зоти Андижон, Фаргъона, Наманган, Жиззах, Сурхондарё, Қашқадарё
вилоятларида урчитилади. Швис зоти қўнгъир тусли бўлиб, оч қўнгъирдан тўқ
қўнгъир тусгача товланади. Тумшугъи тўқ тусли, унинг атрофида оч тусли жун
қоплами кўзга ташланиб туради. Бузоқларнинг тугъилгандаги тирик вазни 31-38 кг,
сигирларнинг тирик вазни 500-600 кг, буқаларнинг вазни эса 800-1000 кгни ташкил
этади. Ҳар бир сигирдан 3500-4000 кгдан ёгълилиги 3,8-3,9% ли сут согъиб олинади.
Олатов зоти. Бу зот Қиргъизистон ва Қозогъистоннинг Олатов тогъ олди
минтақасида яратилган.
Сигирларнинг вазни 550-580 килограмм, буқаларнинг вазни 850-1000
килограмм, сут маҳсулдорлиги 3549 килограмм ва ёгълилик даражаси 3,4 фоиз.
Сўйим чиқими 55-57 фоизни ташкил қилган.
Гўштдор қорамоллар зоти. – Санта-гертруда, қозоқи оқ бош, герефорд,
шароле, шортгорн ва бошқа зотлар киради.
Санта – гертруда зоти. Ватани Американинг Техас штатидаги Санта-гертруда
тумани ҳисобланади. 1967 йили 11 буқа ва 69 гъунажин ўзбекистоннинг Жиззах
вилоятидаги «Бахмал» хўжалигига жойлаштирилди. Сигирларнинг вазни 500-700 кг,
буқалари 950-1200 килограммни ташкил қилади. Сигирларнинг сут маҳсулдорлиги 1500-
1800 кг, унинг ёгълилиги 4,5-5,0 фоиз. Сўйим чиқими 60-66 фоиз.
Ҳар 100 бош сигир ҳисобигаўзбекистонда 82-84 фоиз бузоқ олинган.
Қозоқи оқ бош зоти. Бу зот Қозогъистон ҳамда Россиянинг жанубий-шарқий
қисмида яратилган.
Бузоқларнинг вазни 27-30 кг, сигирлар вазни 500-550 кг, буқалар вазни 800-
900 кг, айримлариники 1100 килограммга боради. Сигирларнинг сутдорлиги 1200-1500
кг, ёгълилик даражаси 3,8-4,0 фоиз. Сўйим чиқими 65-67 фоиз.