Ўсимликнинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигини белгиловчи омиллар

Ўсимликнинг ўсиши деб – ўсимликнинг ҳажми ва кўк поясининг ўзгаришига айтилади. Ўсимликнинг ривожланиши онтогенез даврида айрим организмларнинг тузилиши ва бажарувчи вазифасининг сифат жиҳатидан ўзгариши; органогенетик эталарининг биридан иккинчисига ёки бир ривожланиш даражасидан иккинчи ривожланиш даражасига ўтиши ўсимликнинг ўсиши ва ривожланиши ҳамиша бир хил бир-бирига мувофиқ бўлавермайди.

Буни қуйидаги мисолларда кўриш мумкин. Масалан, қисқа кунли ўсимликни шимолий кенгликларда паст ҳароратда ўстирганимизда ўсимлик фаол ҳарорат йиғиндисини ололмагани учун поя ва баргларининг ўсиши одатдагидан юқори бўлади, аммо ривожланиш фазалари бормайди. Натижада ҳосил пишиб етилмайди, кўпгина ўсимликлар ҳатто гулламайди ҳам.

Айрим сояпарвар навлари онтогенез даврида 1800°C фаол ҳарорат йиғиндисини талаб қилади, аммо шимолий минтақада бор йўғи 600-800°C ҳарорат бор, жанубий минтақаларда зарур ҳароратни ўсимлик тез тўплайди ва тезлик билан генетик даврга ўтади. Бу вақтда ўсимликнинг ўсишига вақт қисқа бўлади ёки ўсиш тезлашади.

Органогенез ривожланиш жуда тезлик билан боради ва натижада ўсимлик паст бўйли бўлиб қолади. Унинг ҳосилдорлиги ҳам паст бўлади.

Онтогенез деб – бир йиллик ўсимликларда ўсимликнинг уруғдан ҳосил бўлиб, яна уруғ бергунча бўлган вақтга айтилади. Кўп йиллик ўсимликларда эса уруғдан униб чиққандан ўсимликнинг етилишигача бўлган даврга айтилади.

Ўсув даври деб – бир йиллик ўсимликда униб чиққанидан уруғининг пишгунгача бўлган вақт, кўп йиллик ўсимликда эса баҳорда куртакларнинг ўсишидан бошлаб, кузда вегетатив органларнинг тинимга ўтишигача бўлган даврга айтилади.

Ривожланиш даври деб – бир йиллик ўсимликларда униб чиққандан ғунчалаш фазасигача, кўп йилликларда эса, баҳорги ўсишдан ғунчалашгача бўлган даврга айтилади.

Генетик давр деб – ғунчалаш даври тўла пишгунгача бўлган даврга айтилади. Ўсув даври бир хил бўлгани билан ҳосилдорлиги ва тўплаган кўк поя миқдори ҳар хил бўлиши мумкин.

Органогенез деб – ўсимлик онтогенезида айрим ривожланиш органларининг кетма-кет ҳосил бўлишига айтилади.

Ўсимликнинг ривожланиш фазалари деб – онтогенез даврида ўсимликда шартли равишда бўладиган морфологик-физиологик ўзгаришларга айтилади.
Фитосеноз деб – фитоўсимлик сеноз ҳамдамлиги, умумийлигига айтилади. Табиий фитосеноз деб – табиий ҳолда кўп турга мансуб ўсимликларнинг бирга ўсиб ривожланишига айтилади.

Агросеноз деб – бир ёки бир неча турга мансуб инсон қўли билан яратилган маданий ўсимликлар турига айтилади.

Ҳосилдорлик деб – экинларнинг маълум майдон бирлигидан олинадиган ҳосилга айтилади. Ҳосилдорликда маълум бир экин ёки навнинг ҳосил бериш имконияти аниқланади. Бир экин тури ёки навининг ҳосилдорлиги бир шароитда юқори ёки паст бўлиши мумкин.

Ҳосил деб – экиндан олинган маҳсулотга айтилади.

Потенциал ҳосилдорлик деб – маълум шароитда генотипда бир тур ёки навнинг барча имкониятларни ишга солганда юқори ҳосил бериш қобилиятига айтилади.

Ҳосил структураси деб – ҳосилдорликни белгилайдиган кўрсаткичларга айтилади. Бу вақтда туп сони, маҳсулдор, тўпланиш, 1 м2 даги бошоқлар сони, бошоқдаги донлар сони, 1000 дона уруғ вазни, 1 туп ўсимликлардаги уруғ вазни каби кўрсаткичлар ўрганилади.

Биологик ҳосилдорлик деб – маълум майдон бирлигидан етиштирилган ҳосилга айтилади. Ҳосилдорлик ҳамиша биологик ҳосилдорликка қараганда камроқ бўлади. Биологик ҳосилдорликда нобудгарчилик ҳисобга олинмайди.

Ўғит меъёри деб – 1 га майдонга сарф бўладиган таъсир қилувчи ўғит миқдорига айтилади.

Ўғитнинг миқдори (дозаси) деб – ўсимликка бир марта бериладиган ўғит миқдорига айтилади. Масалан, кузги буғдойга лозим бўлган ўғит меъёрини 3 ёки 4 га бўлиб бериш мумкин. Аммо ҳар бир омил ўзининг физиологик таъсири жиҳатидан ўсимлик ҳаёти учун бирдек аҳамиятга эга, шунинг учун уларнинг бирини иккинчиси билан алмаштириб бўлмайди.

Масалан намликни ҳарорат билан ёки бир ўғитни иккинчиси билан тўлдириб бўлмайди. Бу ҳолатга физиологик бир хиллик ва омилларнинг алмаштириб бўлмаслиги қонуни деб аталади. Ўсимликнинг ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлиги ва маҳсулот сифати мавжуд омиллар таъсирида шаклланишига минимум қонуни деб аталади.

Тенглик ва алмашлаб бўлмаслик қонуни омиллар таъсирида шаклланиб – барча физиологик жараёнлар ўсимликда тез боради, ўсимлик фойдаланадиган барча омиллар етарлича бўлмасада генотип ўзининг бор имкониятларидан фойдаланиб юқори ҳосил беради ва маълум бир омилнинг ортиқ бўлиши ёки камлиги ўсимликка зарар келтиради.

Масалан, ҳарорат ўта юқори бўлса ё намлик етишмаса ўсимликнинг ҳужайралари сувсизланиб нобуд бўлади. Ташқи омилларнинг тенглиги ва алмашлаб бўлмаслиги қонуни алоҳида оптимум қонуни деб ҳам аталади. Ташқи омиллар ўсимликнинг ҳаёт жараёнида ўта зарур бўлгани билан ҳамма вақт ҳам уни инсон томонидан мувофиқлаштириб бўлмайди.

Масалан, баҳорги совуқлар ўсимликнинг ривожланишини кечга суриб ёборади. Ёки ўсимлик фаол ҳарорат йиғиндисини тўплай олмаслиги натижасида мевалари пишмай қолади. Ёғингарчилик кўп бўлганда касалликлар кўпаяди ва ернинг унумдор қатламини ювиб кетади. Паст ҳарорат ҳам, кузги ёки эрта баҳорги экинларнинг нобуд бўлишига олиб келади.