От зотларини ўрганиш

От зотларини қуйидаги режа асосида ўрганиш мақсадга мувофиқдир: Зотнинг келиб чиқиши тарихи қачон, қаэрда, қандай иқтисодий-сосиал ҳамда табиий шароитда вужудга келганлиги ва қайси зотлардан фойдаланганлиги; зотни яратишдан мақсад; дастлабки (бошланғич) зот маълумотлари; зотни яратиш услуби; тана тузилиши (экстерери) нинг ўзига хос хусусиятлари; тана тузилишининг ўртача ўлчамлари ва тирик вазни, асосий туслари; иш қобилияти ва маҳсулдорлиги, зоналар бўйича тарқалиши, зотнинг асосий линиялари ва оилалари, ҳозирги вақтда зотдан қайси мақсадларда фойдаланилиши, зотни такомиллаштириш бўйича тадбирий чоралар.
Мамлакатимизни айрим туманларида (қорабайир 20%) ишлар от кучи билан бажарилади.
От ишлари:
1) Ёнилғи ва сув ташиб бериш.
2) Фермаларда хашак ташиш.
3) Чўл чўпонларига транспорт воситаси хизматини қилади.
4) Чегарачиларга тогъ ва ўрмонларда транспорт.
5) Спорт ўйинлари.

Йилқи маҳсулотлари:
Гўшт (миллий таомлар, қази, қарта).
Қимиз шифоли (туберкулёз, ошқозон ва бошқалар)
Отлар авлоди асосан тўртта кенжа авлодга бўлинади:
Ҳақиқий отлар.
Эшаклар
Қулонлар
Зебрлар

Хусусияти:
1) йил давомида яйловда боқилади;
2) ташқи мухит шароитига тез мослашади.
3) физиологик этилувчанлиги 12-15 ой бўгъозлик даври 11 ой (335-340 кун) бўлади.
4) Отлардан 20 йил мобайнида фойдаланилади.
От зотлари.
И. Салт миниладиган от зотлари: Бу зотга асосан эгарлаб миниладиган отлар киради.
Араб зоти – энг қадимги чопқир отлардан ҳисобланади. Баландлиги 150 см, туси кулранг, жийрон ва қора аралаш бўлади. Қургъоқчиликка ва ташқи муҳит шароитларига чидамли. Бу зот Ставропол, Кавказ ва ўрта Осийода кўпроқ учрайди.
Асл чопқир от зоти – Англияда яратилган, харакатчан ва чопқир бўлади, туси жийрон қора ва бошқа ранглар аралашмаси. Баландлиги 158-161 см. Бу зот Украинанинг Луган ва Кировогрод вилоятларида тарқалган.
Ахалтака – Туркманистонда яратилган. Бу зот чопқир, қумли саҳроларда салт миниб юриш учун қулай келади. Баландлиги 152-154 см. Туси тўриқ, кўк ва қорасимон бўлади.
Қорабайир зоти –ўрта Осийода тарқалган зотлардан кўп жиҳатдан устун туради. Чопқирлиги, чидамлилиги, чиройлилиги, араваларга қўшган вақтда яхши ишлаши билан ажраб туради. Туси тўриқ, кўк ва жийрон. Ўзбекистонда Жиззах ва Самарқанд вилоятларида кенг тарқалган.
Қорабайир зоти – Шимолий Кавказда тарқалган. Тогъ шароитига яхши мослашган. Кунига 66 км йўлни босиб ўтади.
ИИ. Чопқир от зотлари: Дон зоти, Будённов зоти;
ИИИ. Йўртоқи от зотлари: Орлов, Рус, Америка, Француз.
ИВ. Огъир юк тортувчи от зотлари: Владимир, Рус, Совет, Литва ва бошқа от зотлари мавжуд.
Ўзбекистонда соф қонли салт минилувчи Қорабайир зотлари кенг тарқалган.
Отларни парваришлаш, озиқлантириш, сугъориш ва сақлаш. Отларни боқиш, сугъориш ва сақлашни тўгъри ташкил этиш уларнинг иш қобилиятини оширади. Отларга расион тузганда озиқнинг тўйимлилиги, сифати, ҳазм бўлиши ҳисобга олинади. Дагъал озуқлардан, юқори сифатли пичан, беда, сули похолидир. Концентрат озуқалардан энг яхшиси – сули.
Сули билан бир қаторда арпа, маккажўхори донини майдалаб бериш ҳам отларни бардам-боқувват қилади. Дагъал озуқанинг ярмиси кечаси берилади. Қолгани эрталаб ва кундузи берилади. Олдин дагъал озуқа кейин эм бериш тавсия этилади.
Отларни сугъориш катта аҳамиятга эга. От ўрта ҳисобда суткасига 40-60 литргача сув ичади. Отлар сақланадиган отхона ёругъ ва яхши шамоллатилган бўлиши лозим. Отхона ҳажми ҳар қайси от учун камида 30 м3 ҳисобидан, баландлиги камида 3 м, деразасининг баландлиги камида 2 м бўлиши лозим.
Ишчи отларнинг боласи (тойи) ҳисобига 5 м2 майдон ажратиш лозим.
Отларнинг иш қобилиятини ўрганиш:
Арава ёки қишлоқ хўжалик қуролларини тортиб юришда сарфланган қувват отнинг тортиш кучи дейилади.
Отларнинг кучидан расионал фойдаланиш учун уларни йил давомида бир меъёрда ишлатиш талаб этилади.
Ҳар бир ишчи от йил давомида ўртача 300 кун иш билан таъ-минланган (бугъоз биялар учун 230 кунгача) бўлиши тавсия қилинади.

Маълумот кўчирилса манба: http://tadbirkor-fermer.uz деб кўрсатилиши шарт

 

Енгил Ўртача Oғир
25 км.гача бўлган ишларни яъни энгил юкларни арава билан текис йўлдан ташиш каби ишлар тушунилади 25 км.дан узоқ масофаларга ишларни бажариш култивасия қилиш, огъир бароналар тортиш, тош йўлларда араваларда юк ташиш каби ишлар киради. 35 кмгача бўлган ишларни бажариш қаттиқ эрларни ҳайдаш, ёмон йўллардан огъир юк ташиш, жувоз ҳайдаш каби ишлари киради.
4 соат ишласа 6 соат ишласа 8 соат ишласа