Отларда пай ва пай қинлари асептик яллиғъланишларини даволаш

Картинки по запросу лошадь

Отларда пай ва пай қинлари касалликларини келтириб чиқарувчи этиологик омиллар ва уларнинг учраш даражаси. Кейинги йилларда экологик муҳитнинг бузилиши турли хилдаги механик омиллар отлар расионидаги макро ва микро элементлар етишмаслиги, инфекцион касалликлар асорати сифатида отлар ўртасида бўгъим касалликлари кўп учраб, уларни ишлатишга яроқсиз бўлиб қолишига сабаб бўлмоқда. Отларда учрайдиган пай касалликларини келтириб чиқарувчи омиллар ва уларнинг учраш даражасини ўрганиш муҳим илмий ва амалий аҳамиятга эга.
Юқоридаги маълумотлардан келиб чиқиб, отларда пай касаллигини   вилояти “Учар тулпорлар” масъулияти чекланган жамиятга қарашли отхонадаги отлар бу касалликларни учраш даражасини ўрганиб чиқдик ва учраш даражасини ўрганиб чиқдик.
Отларда пай ва пай қинлари асептик яллигъланишларини даволаш
Илмий тадқиқот ишлари Самарқанд қишлоқ хўжалик институтининг ҳайвонлар анатомияси, физиологияси, жаррохлик ва фармокология кафедраси клиникасида, Самарқанд шахридаги “Учар тулпорлар” от спорти мактабининг спортда қатнашадиган отларида ва шахсий хонадонларга қарашли отларда олиб борилди.
Тендовагинит билан касалланган отларда қуйидаги клиник белгилар намоён бўлади: пай ва атрофидаги тўқималарда шиш ҳосил бўлади, маҳаллий ҳаракати юқори, пайпаслаш вақтида сезиларли огъриқ борлиги аниқланди, бунинг натижасида оқсаш пайдо бўлади.
Тажриба гуруҳидаги отларга биринчи кун вена қон томирига 100 кг тирик вазнига 4 мл фенилбутазон юборилди. Шу куннинг ўзида отларнинг пай атрофидаги шиш нисбатан озайган, огъриқ пасайган, маҳаллий ҳарорат сезиларли-сезилмас. Касалланган оёгъида таянч оқсаш кузатилмоқда.

Отларда асептик тендовагинитларни даволаш схемаси (тажриба ва назорат гуруҳлари)

гуруҳлар Ҳайвон
сони
Даволаш схемаси Даволаш
самарадорлиги (кун)
Тажриба 7 Фенилбутазон препарати 100 кг тирик
вазнига 1 кун 4 мл, 2 кун 2 мл, 3-4
кун 1 мл дан вена қон томирига
4 кун
Назорат 7 Кетонал препарати 4 мл дан мускул
орасига
9 кун

Иккинчи куни фенилбутазон вена қон томирига 100 кг тирик вазнига 2 мл секинлик билан юборилди. Касал пайнинг атрофидаги шишлар сезиларли камайган, маҳаллий ҳарорат ва огъриқ камайган. Касалланган оёқда таянч оқсаш нисбатан камайган.
Учинчи куни фенилбутазон вена қон томирига 100 кг тирик вазнига 1 мл секинлик билан юборилди. Касал пайнинг атрофидаги шиш, маҳаллий ҳарорат, огъриқ сезилмайди. Касалланган оёқда таянч оқсаш чоптирган вақтда бир оз сезилади.
Тўртинчи куни фенилбутазон вена қон томирига 100 кг тирик вазнига 1 мл секинлик билан юборилди. Отнинг касал оёгъида тендовагинитга хос клиник белгилар аниқланмади ва уларга аста-секинлик билан спорт машқларида қатнашишга рухсат этилди.
Назорат гуруҳидаги отларга ҳар куни мускул орасига кетонал 6 гр миқдорда юборилди.
Биринчи куни пайнинг атрофида сезиларли шиш пайдо бўлганлиги, маҳаллий ҳарорат юқори, огъриқ пайпаслаган вақтда сезиларли, бунинг натижасида отларда юқори даражали таянч оқсаш кузатилди.
Иккинчи, учинчи кунларда назорат гуруҳидаги отларда пай атрофидаги шиш оз-моз камайган, маҳаллий ҳарорат ва огъриқ сезиларли, таянч оқсаш кузатилмоқда.
Бешинчи, олтинчи кунга бориб назорат гуруҳидаги отларда пай атрофидаги шиш, маҳаллий ҳарорат, огъриқ ва оёқни таянч оқсаши сезиларли камайган.
Еттинчи, тўққизинчи кунга бориб назорат гуруҳидаги кетонал қўлланилган отларда пай атрофидаги шиш, маҳаллий ҳарорат, огъриқ ва таянч оқсаш сезилмайди. Отларга машқ қилишга рухсат берилди.