Отларнинг экстерьер камчиликлари ва нуқсонлари

Отларнинг иш кобилиятини ва насл қимматини бахолашда уларнинг экстерьер камчиликлари ва нуқсонларига алохида эътибор бериш керак.  Отнинг экстерьерида қуйидаги асосий нуқсон ва камчиликлар учраши мумкин. Бошнинг хаддан ташкари катта, танасига нисбатан номутаносиб булиши конституциясининг қуполлигидан, кичик ва енгил булиши нозиклигидан далолат беради.
Кузига оқ  парда тушиши, яъни куз қорачирида доғлар пайдо булиши куз шохсимон моддасининг хроник яллигланиши натижасида юзага келиб, от қисман ёки бутунлай курмай қолиши мумкин.
Тили яра ёки қисман узилган, юқори жағи пастки жағидан узун ёки калта булиши мумкин. Бунда тишлар бир-бирининг устига туғри тушмайди ва қисман озикнинг майдаланишига халал беради. Маълумки, от куп туриб қолганда қаттиқ нарсаларни кемиришга урганади ва бунинг натижасида тишлар нотуғри едирила бошлайди. Бунда баъзи отлар қаттиқ нарсаларни тишлаб хаво ютишга урганади ва тез-тез дамлаб туради. Бундай отларни уюрдан ажратиб, алозхида боғлаб асраш керак.
Рорер (хириллаш)— хиқилдоқнинг чумичсимон торайларининг ярим шол булиб қолиши туфайли юзага келиб, отнинг нафас олишини қийинлаштиради, хириллашга мажбур этади. Бу порок (нуцеон) хисобланади. Нафас олиш йулларининг хроник яллигланиши натижасида бурнидан доимо суюқлик оқиб туриши эса отларнинг камчилиги хисобланади.
Буйиннинг жуда узун, кам мускул, ялпоц, калта булиши хам отнинг жисмоний камчиликларидан биридир.
Хроник шиш энса бурин сумкаси шилимшиғининг яллиғланиши натижасида юзага келади, от бошини эркин харакатлантира олмасдан юриш мувозанатини йуқотади.
Карчирағи жуда баланд ва қиррали булса, бу хам нуқсон хисобланади. Бундай қарчигайни эгар, хомут тез «уради».
Хроник яғир туфайли қарчигай яллиғланиб, йиринглаб шишиб кетади ва тешиладн.Орқа ва белнинг ўта тор ва букри булиши камчиликлардан хисобланиб, отнинг заифлигини курсатади.
Сарри — қисқа, тор, паст (эшак сагрн), ута қия булиши мумкин. Бундай отлар нормал ва кучли харакатлана олмайди, тор қадамли булади. Енбош суяк чуққиларининг синиши натижасида ёнбош булиш  холлари юзага келади.
Кукраги — тор, ясси, қисқа, саёз отлар кам куч ва заиф булиши аниқланган.
Елка мускулларининг атрофияси (исплек) —ёшлигидан oғиp ишларда ишлатилиши ва елка мускулларини эгар босиши натижасида келиб чиқади. Бундай отлар оёғини нормал кутариб боса олмайди, оқсайди.
Упка эмфиземаси (ич уриш) — ёшлигида оғир ишларда ишлатилиши натижасида упка альвеолаларининг кенгайиб, уз холатига келмай қолиши билан изохланади. Бундай отлар тез ва юзаки нафас олади, оғир ишга ярамайди.
Тугри ичакда қурт ва суналар булиб, цичитади. От думини ишқаб, қутир қилади (қирчанғи).
Меланасаркома — дум остида ва бошқа жойларида кучиб юрувчн зарарли раксимон шишлар натижасида пайдо булади.
Крипторхизм — мояклар мояк халтасига тушмай ичкарида қолади. Бу баъзан яккамояк хам дейилади. Бундай отлар сержахл, камурур ёки урурсиз булади.
Грижа билан касалланган отларнинг мояк халтасига ичак тушиб, халта катталашади.
Грижани операция йули билан даволаш мумкин. Грижа билан касалланган отлардан насл олинмайди.