Парранда гўшти етиштириш технологик жараёни

Бу жараён ҳам бир қатор иш звеноларидан иборат:
1. Инкубациябоп тухум етиштириш.
2. Тухум инкубатсйяси.
3. Жўжа боқиш.
4. Паррандаларни сўйиш, ишлаш, хиллаш ва таналарни упаковка қилиш.
Парранда гўшти етиштириш технологик жараёни ҳам тухум етиштириш технологияси каби бир хўжаликда жамланиши ёки айрим иш хиллари турли хўжаликларда бажарилши мумкин. Масалан, ишлаб чиқариш протсесслари поёнига етказиладиган бройлер фабрикаларида гўшт етиштириш технологик жараёни инкубация тухумларини қабул қилишдан бошланиб, тайёр маҳсулот чнқариш билан тугалланади.
Гўшт етиштириш йўналишидаги барча ишлар доираси, бир жиҳатдан қараганда, худди исте`мол қилинадиган тухум етиштиришдагидек ташкил килинади, аммо бунда гўштбоп зот ва линияларнинг ба`зи ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинади. Галани тўлдириб туришга мўлжалланган ёш паррандалар одатда полда ёки комбинациялаштирилган усулда боқилади.
Кўплаб боқиладиган гўштбоп жўжалар бир хил ёшли катта гала ҳолида асралади, масалан, бройлер жўжалар махсус паррандахона – бройлерхоналарда қалин тўшма устида ёки катакларда боқилади. Бройлер ўстириш муддати 70 кундан ошмаслиги керак, чунки ёши ошган сари ўсиш интенсивлиги пасаяди ва озиқ ҳам кўп сарфланади. Кейинги йилларда бройлерлар 56 кун боқиляпти.
Ўрдаклар интенсив боқиб семиртириб, ҳовузларга қўймасдан 50-55 кунлигида гўштга топширилади.
Курка жўжалари йил бўйи боқиб, 4 ойлигида гўштга топшириб турилади. Аксари хўжаликларда ғоз жўжалари йилнинг илиқ фаслларида, яйловларда ўтлатиб ўстирилади. Булар 5-6 ойлигида гўшт қилинади. Интенсив боқиб семиртирилган ғоз болалари яйловга чиқаришмайди; улар 2-3 ой боқилади, холос. Гўшт қилинадиган паррандалар сўйиш ва ишлаш сехига топширилади.

Картинки по запросу go`shtga parranda

Маълумот кўчирилса манба: http://tadbirkor-fermer.uz деб кўрсатилиши шарт.