Парранда зотларини ўрганиш

Машғулотни рангли расм, чучело ва албомлардан фойдаланган ҳолда ҳамда ихтисослаштирилган паррандачилик фабрикаларида олиб бориш лозим.
Паррандаларнинг маҳсулдорлигига баҳо беришда унинг зоти, тирик вазни, ёши, парвариш қилиш шароити ва озуқлантириш сифатига эътибор бериш лозим.
Паррандалар маҳсулдорлиги йўналиши бўйича қуйидаги зотларга бўлинади: тухум, тухум-гўшт ва гўшт йўналишидаги зотларга бўлинади.
Тухум йўналишидаги товуқ зотлари: 1. Леггорн зоти, АҚШда яратилган. Тухум сони 190220 огъирлиги 60-62 гр. 2. Рус оқ товуқ зоти, АҚШ, Англияда яратилган, ранги оқ териси, тумшуғи оёқ ва бармоқлари сариқ. Тухум сони 105-200 огъирлиги 60-62 гр.
Гўшт йўналишидаги товуқ зотлари:
Корниш зоти (Англия). Тухум 110-150 дона, оғирлиги 52-60 гр.
Плимутрок зоти (АҚШ). Тухум 170-190 дона оғирлиги 58-60 гр.
Тухум-гўшт йўналишидаги товуқ зотлари.
1.Москва зоти. Тухуми 170-200 дона оғирлиги 62 гр.
2.Род- айланд (АҚШ) 150-180 дона оғирлиги 60-65 гр.
Турли турга оид паррандалар тухумининг вазни турличадир. Тухумларнинг вазни паррандаларнинг турига боғлиқ ҳолда вазни, гр ҳисобида қуйидаги огъирликда бўлиши мақсадга мувофиқдир.

 

Паррандалар тури Тухум вазни (г) ҳисобида
Товуқлар 55-65
Куркалар 65-110
Ғозлар 110-180
Ҳилоллар 45
Ўрдаклар 80-100
Бедана 8-10
Каптар 18-25

Ёш паррандаларнинг ёшига қараб ҳаво ҳароратини ўзгариш меъёри.

 

Товуқ ва курка жўжалари Ўрдак ва ғоз жўжалари учун
Ёши (кун) Ҳавоси t0(S0) Ёши (кун) Ҳавонинг t(S0)
1 – 5 30 – 28 1 – 5 30 – 28
6 – 20 28 – 24 6 – 15 27 – 25
21 – 40 24 – 18 16 – 20 26 – 22
41 – 60 18 – 15 21 – 30 22 – 18
Ўрдак зотлари: Боқув даврининг охирига бориб – 2 кг йилига ўртача 100 дан 200 донагача тухум беради.
1). Покин зоти – эркаклари 3,5-4 кг, урғочилари 3-3,5 кг, тухуми 90-120 дона, огъирлиги 90 гр.
2). Хоки компбел зоти. Эркаклари 3,8 кг, урғочилари 2,5 кг, тухуми 150-200 дона, огъирлиги 75 гр.
3). Оқмосква зоти Эркаклари – 3,5 кг, урғочилари 30 кг, тухуми 108 дона, огъирлиги 100 гр.
4). Украина зоти. Эркаклари – 3,7 кг, урғочилари 3,3 кг, тухуми – 90 гр.
Ғоз зотлари: 1). Холмогор зоти. – эркаклари 7,5-8 кг, урғочилари 5-6 кг.
2) Тамбов зоти. Эркаклари – 8 кг, урғочилари – 7 кг, тухуми – 30 дона 175 гр.
Курка зотлари:
1). Бронза рангли шимолий Кавказ зоти:
эркаклари – 16 кг, урғочилари – 9 кг, тухуми 60 дона, вазни – 80 гр.
2). Москва кул ранг зоти – эркаклари 13-15 кг, урғочилари – 7-8 кг, тухуми 86-88 дона вазни 80-85 гр.
  Маълумот кўчирилса манба: http://tadbirkor-fermer.uz деб кўрсатилиши шарт.