ПАРРАНДАЧИЛИК УЧУН БИЗНEС РEЖА

Картинки по запросу курица

Хонаки товуқларни уй шароитида боқиб ундан яхшигина даромад олиш мумкин эканлигини биласизми? Билмасангиз бу борада сизларга ёрдам бераман. Сизда биринчи новбатда ўз-ўзидан савол тугъилади. Нимага айнан хонаки товуқ. Ахир фабриканинг қизил ва оқ (Ломан) зотли тухум тугъишга мўлжалланган товуқ зотлари борку дерсиз.Сизнинг фикрингиз тўгъри ҳақиқатдан ҳам фабрика товуқлари йилига 295-305 та атрофида тухум тугъади. Аммо уларни сиз уй шароитида фабрикадагидек парвариш қила олмайсиз. Уларга жужалигидан бошлаб керакли пайтда керакли вакциналарни қилиш керак, Ломан зотли товуқларнинг тухум тугъиши учун қўлланмасида кўрсатилган керакли иссиқликни, намликни,товуқхона  ҳавосининг тозалигини ва энг асосийли уларга керакли витаминларни ўзида жамлаган озуқани (ўртача 1кг озуқаси 2500 минг сўмни ташкил қилади) мунтазам равишда бериб туришингиз керак бўлади.Агар сиз юқоридаги шароитлардан бирини бўлса ҳам яратиб бера олмасангиз улар сизга керакли даражадаги махсулотни кбермай.

Энди эса мен сизларга оддий хонаки товуқларни уй шароитида боқиб улардан яхшигина даромад олишни ўргатаман.Бу ишни бошлаш учун авваламбор биз ўзимиз учун бизнес режа тузишимиз керак бўлади.

 

БИЗНEС РEЖА

1та хонаки товуқ кунига 80г дон + 20г ўт ейиши керак. Кунига 80г дон еса уни 365га кўпайтирамиз (0,80гХ365=2920).Демак битта хонаки товуқ бир йилга 29кг дон ейди. Кунига ўт эса бепул.1кг доннинг ўртача нархи 1000 сўм деб беҳолайдиган бўлсак.1 йилга 1та хонаки товуқ 29000 минг сўмлик донни ейди.Хонаки товуқларни оддий дон билан боқган тақдиримизда йилига 220-230 та (агар хонаки товуқларга ҳам барча витаминларни ўзида жамлаган ем тайёрлаб берсак йилига 270-280 та) гача тухум бериши фанда ўз исботини топган. Хонаки товуқ тухумлари 500-600 сўм атрофида. Демак бизнинг товуқлар оддий дон билан боқилганда ўртача 225та тухум беради деб ҳисоблайдиган бўлсак ,225×550=123750 сўм. Битта хонаки товуқ бир йилга 123750 сўмлик тухум берар экан.Ана энди биз товуқ ейдиган дон пулини айириб ташлаймиз 123750 – 2900 =94750минг сўм.Битта хонаки товуқ йилига 94750 сўмлик соф даромад берар экан.

Агар сиз 100 дона хонаки товуқ боқсангиз улардан йилига 9475000 минг  сўмлик соф даромад олар экансиз.Энди 9475000 минг сўмни 12ойга тақсимлайдиган бўлсак. 9475000:12=789583.Сизнинг ҳар ой товуқларнинг тухумидан оладиган соф даромадингиз  789583 минг сўмни ташкил қилади. Бу даромад ҳали ҳаммаси эмас. Сиз товуқ нуриси(гўнги)ни ҳам сотишингиз мумкин.Товуқ ўгити ердаги экинлар учун жуда фойдали(азот минерал ўғити билан тенг)дир.

Энди дон масаласига тўхталсак.Агар сиз шу иш билан шугъулланмоқчи бўлсангиз сизга бугъдой,макка,тариқ мунтазам равишда керак бўлади.сиз бу маҳсулотларни йил бўйи ҳар ҳафта сотиб оладиган бўлсангиз анчагина қимматга тушиб қоласиз.Яхшиси сиз уларнинг ҳар бирини шу экиннинг йигъим-терим пайтида бир йилга етарли даражада олганингиз маъқул.Масалан: бугъдой ўрими вақтида унинг 1кг нархи 800-900 сўмлар атрофида бўлади.Бошқа вақтларда эса унинг нархи 1300-1400 сўмгача кўтарилиб кетади.

Товуқларга ҳар доим ҳам бир хил дон берсангиз ҳам яхши натижа бермайди.Шунинг учун 100кглик дон таркибида 40 кг  бугъдой, 35 кг макка, 25 кг тариқ бўлиш керак. Агар 1та товуқ 29кг дон еса 100 та товуқ 2900кг дон ейди.Демак бизга бир йилга 2900кг дон керак бўлади. 2900 кг дондан 1160 кгсини бугъдой,1015 кгсини  макка,725 кг кгсини  тариқ ташкил қилар экан.

Кейинги асосий масалалардан бири товуқлар учун жойдир. 100 та товуқни яшаши учун бўйи 15метр, эни 2,5метр, баландлиги 1,5метрлик бино керак бўлади.

Ҳамма жойда нарх-наво бир хил бўлмаганлиги боис, Сиз бу бизнес режани ўзингиз яшайдиган жойдаги нархлар билан ўзгартириб қайтадан ҳисоб-китоб қилиб чиқишингиз мумкин.