Паррандачиликда ветеринария чора-тадбирлари

 

Похожее изображение

Ўта юқумли парранда касалликларига қарши самарали ветеринария-профилактик чора-тадбирларини қўллаш тадбирларига парранда боқиладиган бинони ва унинг ҳудудини сифатли дератизация, дезинфекция ва дезин-секция қилиш ва бинони маълум муддатга, яъни 20-30 кунга санацияга қўйиш (бино паррандадан ҳоли қилинади), бир вақтнинг ўзида бир хил ёшдаги паррандалар билан бинони тўлдириш, ўз вақтида иммунизация қилиш ва инфекцион касалликларга қарши мунтазам профилактик тадбирлар олиб боришлар киради.

Парранданинг юқумли касалликларига қарши профилактик тадбирлар ўтказиш тахминий тартиби: 

Инфекцион касалликлар номи  Жўжалар ёши Эмлаш усули
«Марека» касаллиги 1 кун Мускул орасига юбориш (0.2мл)
Инфекцион бронхит касаллиги (ИБК) 1,14,35,55 кунлари Сув билан ичириш (перос), бурун (интроназал) ва кўзга (интроокуляр) томизиш
«Гамборо» касаллииги 7,17 кунлари  Сув билан ичириш
Юқумли ўлат ёки псевдочума (Ньюкасл) касаллиги вакц. шт. Ла-сота 12,24,45,75 кунлари Сув билан ичириш, бурун (интроназал) ва кўзга (интроокуляр) томизиш, пуркаш (спрей)
Инфекцион ларинготрахеит (ИЛТ) 70 кун Кўзга (интроокуляр) томизиш ёки клоакасига суртиш
1-услуб: юқумли бронхит (ИБК)+юқумли тухум пасайиш синдроми (ССЯ)+ 95-105 кун Мускул орасига (0.5 мл)
Ньюкасл касаллиги (БН)- уч валентлик активлашмаган вакцина (шт.»Ла-сота»)  2-услуб: ҳудудда юқумли ўлат касаллигининг хавфи туғилганда штамм «Н» вакцинасини ишлатиш тавсия этилади. 95-105 кун Мускул орасига (1 мл)
Юқумли чечак 95-105 кун Қанот ости пардасига юбориш
Инфекцион бронхит ва юқумли ўлат (Ньюкасл) касаллиги Ҳар 70-90 кунда қайта эмлаш Сув билан ичириш ёки пуркаш (спрей) усуллари

Вакцина (эмлаш)- юқумли касалликларни бошланиши ва тарқалишини олдини олиш тадбири. Ҳар хил ҳудудлар эпидемиологик ҳолатлари шу худудга мослаштирилган ўзига хос эмлаш (вакцинация) тадбирларини қўллашни талаю этади. Бу масалада махаллий ветеринария мутахассиси ёки ҳудудга хизмат кўрсатувчи ветеринария хизматчилари билан маслаҳатлашиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Маълумот кўчирилса манба: http://tadbirkor-fermer.uz деб кўрсатилиши шарт.