Паррандачиликни ихтисослаштириш

Паррандачиликни иқтисодий жиҳатдан асосий равишда ихтисослаштириш ва коптсентратсиялаш йўли билан тўғри юритиш, бошқариш маданиятини юксалтириш бу тармоқни муваффақиятли ривожлантиришнинг ғоят муҳим шартидир.
Паррапдачиликда ихтисослаштириш хўжаликнинг қандай мақсадларга мўлжалланганлиги ва етиштириладиган маҳсулотга қараб белгиланади. Паррандачиликдаги барча технологик жараёнлар айнан шунга бўйсундирилади. Хўжаликнинг ихтисослашганини ҳисобга олган ҳолда боқиладиган паррандаларнинг тури ва зоти танлаб олинади.
Дарҳақиқат, паррандачилик хўжаликлари ихтисослаштирилгандагина бундай хўжаликларни максимал даражада йириклаштириш, ишлаб чиқариш протсессидаги оғир ишларни механизатсиялаштириш ва автоматлаштириш, боқиш ва асраш прогрессив усулларини муваффақиятли жорий этиш ҳамда замонавий фан ва техника эришган ютуқларни татбиқ этиш имкониятлари вужудга келади.
Паррандачилик хўжаликлари иқтисодий ва табиий шароитлардан келиб чиқиб қуйидаги иккита асосий йўналишда ихтисослаштирилади: бири наслчилик, иккинчиси саноат асосидаги йўналиш.
Наслчилик хўжаликларининг асосий маҳсулоти инкубациябоп тухумлар ва наслдор жўжалардир. Саноат асосида ташкил этилган хўжаликлар товарбоп тухум ва парранда гўшти етиштиради. Товарбоп ва наслдор маҳсулот етиштиришни бир-биридан ажралмаган ҳолда олиб бораётган хўжаликлар ҳам бор, булар наслчилик ва саноат хўжаликлари бўлиб, ҳам тухум, ҳам гўшт етиштиради.
Паррандачилик фабрикалари 100 минг бошдан зийод тухумдор товуққа мўлжалланган саноат асосида ташкил этилган ихтисослаштирилган корхоналардир. Улар саноат марказларини парҳезбоп маҳсулотлар билан та`минлайди. Паррандачилик фабрикаларида, одатда, бошқа чорвачилик фермалари бўлмайди, ўсимлик ўстиришда эса ба`зи витаминли озуқалар етиштириш билан чекланилади.
Ўзбекистонда айнан шундай паррандачилик фабрикаларининг барпо этилиши паррандачиликни ривожлантиришнинг дастлабки даврини бошлаб берди. Тошкент, Самарканд, Фарғона, Бухоро шаҳарларидаги инкубация паррандачилик стантсиялари негизида ҳамда қорасув ва ғаллаорол туманлари инкубация паррандачилик стантсияларида 1961 йилдан э`тиборан саноат асосидаги қурилишлар авж олди. Ҳозирги вактда “Узптитсепром” системасида жами қарийб 3 миллион тухумдор товуқ боқиладиган 26 та ихтисослаштирилган тухум етиштириш корхоналари ишлаб турипти. Бу корхоналарда 1977 йили хар бош она товуқ ҳисобига 187,4 тадан тухум олинди. Гўштбоп линиялар боқиб кўпайтирадиган паррандачилик фабрикалари бўйича эса ҳар товуқдан 140 тадан тухум олннди. Ҳозир “Узптитсепром” системасида жами 36 та паррандачилик фабрикалари ва ихтисослаштирилган паррандачилик хўжаликлари бўлиб, уларда 3223 мингта тухумдор товуқ боқилади, ҳар бош товуқнинг тухумдорлиги 170 дона.
Уларга озуқаларни давлат омихта ем заводлари етказиб беради.
Паррандачилик фабрикаларида ишлаб чиқариш технологияси тугалланган ва ишлаб чиқариш жараёнлари тўла механизатсиялаштирилган. Бу фабрикаларда катта товуқлар асосан катакларда боқилади, жўжа ўстирши ва хўрозчаларни семиртиришда катакли батареялардан фойдаланилади.
Тухум етиштиришга ҳамда парранда гўшти тайёрлашга мослаштирилган паррандачилик фабрикалари ҳам бор.
  Маълумот кўчирилса манба: http://tadbirkor-fermer.uz деб кўрсатилиши шарт.

Бизни телеграмм каналимизни ҳам кузатиб боринг!